МИКРОБИОЛОГИЯ, ВИРУСОЛОГИЯ ВА ИММУНОЛОГИЯ КАФЕДРАСИДАГИ “МАЪРИФАТ СОАТЛАРИ” МАТЕРИАЛЛАРИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШИДАН БАЁННОМА № 6 11.10.2019 й

Қатнашдилар: Кафедра мудири, профессор З.А.Нурузова, доц. Ш.Р.Алиев , Н.Т.Ёдгорова, катта ўкитувчи Эргашева З.Н., ассистентлар: Н.Р.Мирвалиева, С.Т.Ахранова ,З.Н.Оринбаева, Н.Г Юлдошева, З.Б.Джураева, У.М.Абдуллаев, Ф.Ш Маматмусаева.,Ишмурадов М.Б., Жумамурадов С.Т, И.А. Кудяров.
Кун тартиби: Мавзу: «ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ – ФАРОВОН КЕЛАЖАГИМИЗ КАФОЛАТИ”. Ўзбекистон Республикасидаги иқтисодий, ижтимоий-сиёсий воқеаларга доир маълумотлар.
1. Маърузани кафедра ассистенти Ахранова С.Т. ўқиди 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси. Кейинги йилларда мамлакатимизда барча соҳаларда шиддат билан амалга оширилаётган туб ислоҳотлар ўзининг ижобий самараларини кўрсата бошлади. Муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёев олиб бораётган узоқни кўзловчи истиқболли сиёсатнинг таг замирида ҳам, энг аввало, Ўзбекистонни энг ривожланган илғор давлатлар қаторига қўшиш, юртимизнинг халқаро майдондаги нуфузини мустаҳкамлаш, шунингдек, биринчи навбатда, халқимизнинг турмуш фаровонлигини юксалтириш ва муносиб ҳаёт кечириш учун барча зарур шароитларни яратиб бериш орқали одамларни рози қилишдан иборатдир.
Маълумки, Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 7 февралдаги фармони билан 2017—2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси тасдиқланди. Ҳаракатлар стратегияси беш босқичда амалга оширилиб, уларнинг ҳар бири бўйича йил номланишидан келиб чиққан ҳолда алоҳида бир йиллик давлат дастурини тасдиқлашни назарда тутади. Хусусан, 2017 йил — “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”, 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” ҳамда 2019 йил – “Фаол инвестциялар ва ижтимоий ривожланиш йили” деб эълон қилинди.
2017−2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантириш ҳаракатлар стратегиясининг бешта устувор йўналиши қуйидагиларни ўзи ичига олади:
• давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш
• қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш
• иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш
• ижтимоий соҳани ривожлантириш
• хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсат юритиш
Фармон билан 2017−2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш бўйича Миллий комиссия, шунингдек устувор йўналишларни амалга ошириш бўйича комиссиялар ташкил этилган. Миллий комиссияга Президентнинг ўзи бошчилик қилади.
“2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширилган ишлар. Мамлакатимизда иқтисодиёт, ижтимоий соҳа ва давлат бошқарувига замонавий илм-фан ютуқлари, инновацион ғоялар ва технологияларни жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди. “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларига мувофиқ 400 дан ортиқ қишлоқ ва маҳаллаларда муносиб турмуш шароитларини яратишга қаратилган қурилиш ва ободонлаштириш ишларига 3 триллион сўм маблағ йўналтирилди. “Ҳар бир оила – тадбиркор” ва “Yoshlar – kelajagimiz” дастурлари доирасида 2 триллион сўмга яқин маблағ ажратилиб, жойларда 2600 дан ортиқ бизнес лойиҳалар амалга оширилди. Ижтимоий соҳани ривожлантириш, аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини янада такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди ҳамда бу аҳолининг реал даромадларини 2017 йилга нисбатан 12 фоизга ошириш имконини берди. Янги ўқув йўналишларини очиш ва қабул квоталарини ошириш ҳисобига олий таълим олиш имкониятлари салмоқли даражада кенгайтирилди.. Бу 2017 йилги кўрсаткичларга нисбатан 6 баробар, 2016 йилга нисбатан 32 баробар кўпдир. Аҳолининг турмуш фаровонлигини таъминлашда унга қулайлик яратиб бериш муҳим аҳамият касб этади.

2. Ўзбекистон Республикасидаги иқтисодий, ижтимоий-сиёсий воқеаларга доир маълумотлар билан таништириб ўтди.
Халқ таълими тизимидаги мактабдан ташқари таълим самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қ а р о р и. Болалар мусиқа ва санъат мактаблари раҳбар, ўқитувчи ва концертмейстерлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қ а р о р и. Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ўтказиб боришга оид чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ф а р м о н и. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги қонуни қабул қилинганининг ўттиз йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қ а р о р и. Мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий соҳадаги ислоҳотлар устидан жамоатчилик назорати самарадорлигини, шунингдек, фуқароларнинг демократик ўзгартиришлардаги фаоллигини оширишга қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Қ а р о р и. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг жорий йил 27 сентябрдаги фармонига мувофиқ, Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича жаҳон чемпионатида юксак натижаларга эришган бир гуруҳ спортчи ва мураббийлар фахрий унвон ва медаллари билан тақдирланган.30 сентябрь куни Кўксаройда мукофотларни топшириш бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 октябрь куни мамлакатимизда расмий ташриф билан бўлиб турган Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раиси Валентина Матвиенкони қабул қилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 октябрь куни йўл хўжалигини ривожлантириш ва ушбу соҳага инвестицияларни кенг жалб қилиш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.
Маърифат соатига жалб этилганлар
Профессор-ўқитувчилар талабалар гурухлар
12 104 201, 205, 206, 208, 224 даволаш факультети талабалари. 1-2 курс магистрлари

Кафедра мудири, профессор З.А. Нурузова

“Устоз-шогирд” ишлари бўйича маъсул С.Т. Ахранова

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.