Кафедра тарихи

Микробиология кафедраси 1919 йил кузда факультет билан бир вақтда  ташкил топган. Унинг биринчи раҳбари профессор Греков Алексей Дмитриевич бўлиб, умумий микробиология бўйича маърузалар ўқиган. 1933 йилгача кафедрада асосан педагогик ишлар олиб борилди. 1933 йилда Штибен В.Д. кафедра мудири лавозимига сайланди, унинг раҳбарлигида стрептококклар (Медведева Т.И.),  тилла ранг стафилококклар (Кац Р.П.) тавсифи бўйича илмий ишлар қилинди. 1936 йилда микробиология кафедраси мудири сифатида профди ва у 1964 йилгача уни бошқарди.ессор Самсонов П.Ф сайлан

Павел Фёдрович Самсонов, докторлик диссертациясини бруцеллёзлар бактериологияси бўйича ёқлаб, кафедра профессори бўлди, келажакда эса ЎзССР фан арбоби даражасига эришди. У Ўзбекистонда тиббий микробиология бўйича йирик олим хисобланади.1939 йилдан профессор Самсонов П.Ф.  микробиология кафедрасини кенгайтирди, лекин Бутун  Жаҳон уруши 1941-1945 йиллар давомида бир қанча ассистентлар  фронтга жўнатилди.Кафедранинг илмий фаолиятини  урушгача даврга ва уруш даврга бўлиш мумкин: тилла ранг стафилококклар (Кац Р.П., 1936й.), сурункали ярали колитларда энтерококклар тавсифи (Драпкина А.В.,1938й.), тубуркулёз бактерияларини серологик типлаш (1943й.), очиқ сув ҳавзаларида сувнинг коли-титрини аниқлашда сут-коагулаза усулининг солиштирма баҳолашга (Гриневич А.Т.,1945й.) қаратилган.Урушдан сўнг  микробиолгия кафедрасининг педагогик таркиби малакали микробиолог ходимлар билан кенгайди, улар Бобилёв Н.И.(1947 й.-доцент), Ахмеджонов Ю.А. (келажакда т.ф.д.), Мержанов Т.Ф., Слученков Е.Д. Бу эса кафедранинг урушдан кейинги педагогик салоҳиятини яхшилашга ва микробиология бўйича илмий изланишларнинг кенг миқиёсда авж олишига олиб келди.Микробиология кафедрасининг урушдан кейинги илмий ишлари (1945-1964й.) умумий микробиология, санитар бактериология, бўғма, ичак ва бошқа инфекциялар муаммоларига бағишланди.Профессор Самсонов П.Ф. нинг машаққатли меҳнатлари натижасида у  бошчилик қилган 1939-1964 йиллар давомида  30 дан ортиқ диссертация ишлари ҳимоя қилинди. Улуғ олим, кўп қиррали микробиолог, профессор Самсонов П.Ф. қон орқали ўтувчи юқумли касалликларни  ўрганиш учун кўп ишлар қилди. Яъни, Ку-иситмаси ва бошқа инфекциялар бўйича амалиёт шифокорлари учун йўриқнома хат чоп этди. Ўзбекистонда биринчи маротаба профессор Самсонов П.Ф. ипак йигириш фабрикасида ишловчиларнинг тери яллиғланиш касалликларида энтерококкларни аниқлади. Микрофлорани ва бемор организмидаги иммунобиологик жавоб реакцияларини параллел ўрганиш натижасида турли жойлашувдаги йирингли-яллиғланиш жараёнларида энтерококкларнинг этиологик аҳамиятини аниқлади.1964-1971 йилларда кафедрани биология фанлари доктори профессор Юнус Ахмеджонович Ахмеджонов бошқарди. Шу йиллар давомида ўқув-тарбиявий ва илмий ишлар янада яхшиланди. Кафедрада илмий-педагогик ходимларни тайёрлаш давом этди. Яъни, 1964-1971 йиллар кафедрада 12 ходим номзодлик диссертациясини ёқлаган. Бундан ташқари, 2 докторлик диссертацияси: доцент Л.И.Картушин томонидан “ Роль участников бактериоценоза в формировании длительного носительства дифтерийных бактерий в нёбных миндалинах”, ва доцент Ахмеджанов Ю.А. ўзбек  тилида “Микробиология ва вирусология асослари” номли китоб ёзди  ва уни 1966 йилда докторлик диссертацияси сифатида ҳимоя қилди.Кўп йиллар давомида микробиология кафедраси ҳодимлар айрим шартли-патоген бактерияларни (энтерококк, ичак таёқчаси, протей ва бошқалар) ўрганиш бўйича илмий ишлар олиб боришди. Яъни, 30 йилдан  ортиқ вақт, аввал профессор В.Д.Штибен (1933-1936й.), сўнгра профессор П.Ф.Самсонов (1936-1964 й.), доцент Ю.А.Ахмеджановлар бошчилигида одам ошқозон-ичак тракти меъёрий микрофлорасини намоёндаларидан бири – энтерококк чуқур ўрганилди.50 йиллардан бошлаб, микробиология кафедрасида энтерококкларнинг фермент-токсик ҳусусиятлари ўрганилди, унинг агрессия ферментларини ишлаб чиқариши исботланди, серологик дифференцация ўтқазилди ва уларнинг фагоидентификация қилиш ўрганилди (Ю.А.Ахмеджанов, Н.А.Ахмедов, Р.Ф.Умарова, Ш.Н.Холтаев, Г.Г.Бруссель, А.Ф.Фолиянц ва бош.). Болаларда диспепсия холатида энтерококкларнинг этиологик аҳамияти аниқланди (Ким Л.П.).Илмий изланишлар бошқа йўналишлар бўйича ҳам олиб борилган, масалан 1963 йилда ассистент Х.М.Дамкас дифтериянинг бактериологик диагностикаси бўйича бутунжахон йўриқномасини чиқаришда иштирок этди.Шу йиллар давомида микробиология кафедрасида фаолият юритган илмий ходимлар (аспирантлар ва ассистентлар) келажакда йирик олимлар – кафедра рахбарлари,– илмий муассасалар рахбарлари бўлиб етишишди, яъни профессор Л.И.Картошина   Омск Тиббиёт институтида микробиология кафедраси мудири, – профессор Ю.Э.Кочоровский  ТашГиДУВ микробиология кафедраси мудири, Г.А.Абдиров аввал кафедра аспиранти, сўнгра  Нукус Давлат университети ректори лавозимларида ишлашган.70-йилларга келиб кафедрада Организмнинг нормал шартли – патоген микроорганизмларининг биологик хусусиятларини ўрганиш бўйича бир қанча ишлар қилинди. Шу давр ичида кафедрада 5 та номзодлик диссертацияси ва битта докторлик диссертацияси химоя қилинган (доцент А.В.Фолиянц).1970 йил май ойидан А.А.Абидов профессор бўлди ва  қисқа танаффусдан сўнг, (1975-1976 йиллар микробиология кафедрасини доцент А.В.Фолиянц бошқарди) 1980 йилгача Тошкент Давлат тиббиёт институтини микробиология кафедраси мудири бўлиб ишлаган. Шу йиллар ичида кафедранинг материал-техник таъминоти яхшиланди. Кафедрага янги бино ажратилди, ўқув аудиториялари, ўқув ёрдамчи тажрибахоналар  сони кўпайди. Бу эса талабаларни яхши тайёрлаш учун туртки бўлди.1980 йилдан 1990 йилгача (1985-1986й. доцент Мухамедов И.М. ) т. ф.д., профессор Ф.Ю. Гариб кафедрага бошчилик қилди.Шу вақт давомида илмий текшириш ишлари активлашди. Клиник иммунология – янги йўналиш пайдо бўлди. Кафедра қошида иммунологик тажрибахона ташкил қилинди, унда кафедранинг ходимлари, ТошДавТИнинг бошқа кафедра ходимлари, Республиканинг бошқа институтлари, Ленинград шахри тиббиёт институти ходимлари профессор Ф.Ю.Гариб рахбарлиги остида одамнинг иммун статусини бахолашнинг янги усулларини ишлаб чиқишди: лимфоцитлар субпопуляциясини аниқлаш (Т-лимфоцитлар, Т-супрессорлар, Т-хелперлар, В-лимфоцитлар, В-супрессорлар, В-хелперлар, О-лимфоцитлар ва бошқалар). Бемор қонида антиген боғловчи лимфоцитларни аниқлаш бўйича олиб борилган илмий текширишлар йўналиши янги оригинал ва перспективлиги билан ажралиб турди. Доцент Мухамедов И.М. ошқозон ичак тракти микрофлорасини ўрганиш бўйича илмий гурухга бошчилик қилди. Ичак микробиоценози ва унга организмга пестицидларнинг таъсирида ичак дисбактериозини  коррекция қилиш, (доцент И.М.Мухамедов), иммунодепрессантларнинг таъсири (асс. Аманов Н.А.), сальмонеллёз инфекциясида тимэктомия таъсири (Ш.К.Адилов) ўрганилди, хамда МОФ (Ўрта осиё ва Қозоғистон ўрта тиббий муассасаларининг ўқитувчилари) тингловчилари ва талабалари учун услубий қўлланмалар, вазиятли масалалар, ҳамда санитария – гигиена факультетининг 3-курс талабалари учун ишлаб чиқариш амалиёти учун кўплаб қўлланмалар чоп этилди. Бу услубий қўлланмаларда амалиёт машғулотлари бўйича китобларга киритилмаган бактериология, вирусология, иммунологиянинг долзарб муаммолари, замонавий текширув усуллари акс этган. Кафедранинг ўқитувчилари томонидан турли бўлимлар бўйича услубий ишларни ўзбек тилига таржима қилиш учун катта ишлар олиб борилди.1988 йилда маъруза ва амалий машғулотлар ўзбек тилида олиб борила бошлади.Ўқув жараёни сезиларли даражада активлашди. Санитария – гигиена факультети талабалари учун Санитар микробиология бўлимида олинган натижаларни  мустақил иш сифатида УИРС конференцияларида муҳокама қилина бошланди.ТошДавТИ микробиология кафедрасида биринчи марта 1985 йилда ОИТС бўйича маъруза ўқиш бошланди. Кафедранинг истиқболли режаларидан бири ҳар йили 50-110 талаба иштирокида 3-турдан иборат олимпиада ўтказилиши йўлга қўйилди.Ҳар йили кафедранинг илмий тўгаракларида 10-27 нафар талабалар микробиологиянинг турли бўлимлари бўйича ТИЖ конференцияларида 3-7 тагача илмий докладлар қила бошлашди. Профессор Ф.Ю.Гариб мудирлик қилган даврида қуйидаги илмий кадрлар: микробиология бўйича: 1фан доктори (доцент И.М.Мухамедов) ва 3 та кандидат: асс. Аманов Н.А., Адилов Ш.К., Душанбиева С.Д., иммунология бўйича 33 номзодлик диссертацияси тайёрланди: улардан 4 таси кафедра ходимлари (Ким.В.М., Т.М.Родионова, Н.А.Ахмедова, Ш.Р.Алиев),  27 таси ТошДавТИ ва бошқа Ўзбекистон республикаси тиббиёт институти ходимлари бўлиб етишган. Хиндистон, Бангладеш, Афғонистон, КНДР давлатларидан ташриф буюрган илмий ходимлар ўз ишларини самарали якунлашган.Сирия ер хўжалиги институти ва чет эл талабалари билан ишлашга катта ахамият берилди.Кафедрада хар йили 1 марта, баъзида 2 марта Ўрта Осиё ва Қозоғистон ўрта тиббий муассасаларининг ўқитувчилари ўз малакаларини оширишган.1991 йилда ТошДавТИ 2-та тиббиёт институтига бўлинди  (I-II – ТошДавТИ).II-ТошДавТИда даволаш, тиббий-педагогика ва тиббий-профилактика факультети талабалари ўқитилди. Бу даврда микробиология, вирусология ва иммунология кафедрасини т.ф.д.профессор Ф.Ю.Гариб бошқарди.Тиббиёт институти бўлиниши муносабати билан, II-ТошДавТИнинг микробиология кафедраси ўзининг барча режаларини, дастурларини, услубий йўналишларини санитар гигиеник факультетга мослаб ишлаб чиқилди.Илмий изланишларнинг хосиласи сифатида “Иммуномодулин” ва “Т-активин” дори воситалари ишлаб чиқилди ва экспериментал,  клиник тасдиқланиб, кенг миқёсда ишлаб чиқарила бошланди.1995-1998 йиллар давомида микробилогия кафедрасини т.ф.д. профессор А.А.Батирбеков  бошқарди.1998-2001 йилларда микробиология кафедраси эпидемиология кафедраси билан бирлаштирилди ва кафедрага т.ф.д., профессор Миртазаев О.М. мудирлик қилди.2001-2003 йиллар давомида кафедра мудири лавозимида т.ф.д., профессор Эшбоев Э.Х ишлаган.2003-2005 йилларда микробиология кафедрасини т.ф.н. доцент Нурузова З.А. бошқарди.Янги худудда кафедранинг ташкил қилиниши ўқув ва илмий ишларнинг кучайишига олиб келди. Кафедра тиббий-профилактика факультетининг таркибига кирганлиги учун амалий машғулотларни яхши таъминлаш мақсадида, кафедра 2-клиниканинг 4-биносига бактериологик лаборатория ва ЦНИЛнинг микробиология бўлимини ёнига кўчиб ўтди. ЦНИЛнинг микробиология бўлимини Москвалик олима Соколова И.Э. (Норбоева ) бошқариб, анаэроб микроорганизмлар билан ишлаш, хамда ичак ва турли биотопларнинг дисбактериозини аниқлаш усулларини йўлга қўган эди.Шу давр ичида нафақат ўқув ишлари балки илмий ишлар натижаси хам кўрина бошлади. Яъни бир қанча илмий ходимлар тайёрланди: докторлик – Соколова И.Э. ( Норбоева), Гурари Н.И., номзодлик – Нуралиев Н.А., Каххаров Б.К, Зокиров М.М., Нурузова З.А., Церителли С.З., Киличова Г.Х., Ёдгорова Н.Т, Расулов Ф.Х., Ризапулу А.К.,Давуров А.Д, Собиркулов Ш.С. шулар жумласидандир.I-ТошДавТИда 1991 йиллардан И.М.Мухамедов микробиология, вирусология ва иммунология кафедраси мудири бўлган.I-ТошДавТИнинг қошида эса даволаш ва стоматология факультети талабалари, кечки даволаш факультети талабалари ўқитилди. Хар бир факультет учун маъруза материаллари, амалий машғулот режа ва дастурлари қайта кўриб чиқилди.Биринчи ўқув йилининг ўзидаёқ 1991-1992 йилда кафедра ходимлари томонидан ўзбек ва рус тилларида “Интерактив иш ўйинлари” ва “Вазиятли масалалар”; ўзбек тилида “Умумий микробиология бўйича амалий машғулот ўтказиш учун услубий қўлланма”; ўзбек тилида “Иммунология бўйича услубий қўлланма”, “Хусусий микробиология бўйича амалий машғулотларни ўтказиш учун методик қўлланма”; ўзбек ва рус тилида “Хламидиоз қўзғатувчилари”, “Легионеллез қўзғатувчилари” мавзуси бўйича маъруза материаллари ёзилган.Тайёрланган услубий қўлланмалар самараси натижасида, талабалар орасида микробиология фанида қизиқиш ортиб борди. Яъни 1990-1991 ўқув йилида ўтказилган олимпиадада даволаш ва стоматология факультетининг 65 талабаси, 1991-1992 ўқув йилида эса 78 талаба иштирок этди. Талабаларнинг илмий ишлари сезиларли даражада ўсди: агар аввал ТИЖ тўгарагида санитар гигиена талабалари қатнашган бўлса, кейинги йилларда бошқа факультет талабалари устунлик қилишди. 1991 йилдан бошлаб хар семестрда билимни эслаб қолишни назорати йўлга қўйилди, бу эса кафедранинг ишини бахолашга ёрдам берди. 2 йиллик кафедранинг илмий ишларининг натижалари (1991-1992 йиллар) бўлиб, тиббий журнал ва тўпламларда 50 дан ортиқ мақолалар чоп этилди. Шу йили кафедра мудири И.М.Мухамедов “Нарушение микробиоценоза  морфоструктуры кишечника и системы иммунитета при раздельном и сочетанном воздействии пистицидами (которан, хлорат магния) и сальмонеллами» мавзусида докторлик диссертациясини ёқлади.1991 йил тарихий воқеа юз берди, Совет Иттифоқи парчаланиб янги давлатлар ташкил топди. Шу йили Ўзбекистон Республикаси президенти И.А.Каримов кўрсатмасига асосан Кадрлар тайёрлашнинг миллий дастури ишлаб чиқилди. Шу сабабли ТошДавТИнинг микробиология кафедрасига ўқув услубий марказ ташкил қилиш юклатилди, шу мақсадда “Микробиология бўйича монотематик кенгаш” ташкил қилинди, уни профессор МИ.М.Мухамедов бошқарди. Бу марказга Республиканинг барча ОЎЮдаги микробиология кафедраси мудирлари киритилган (Х.И.Исхакова., М.А.Мирзаева, П.К.Камолов,  А.Х.Ахроров, Н.А.Нуралиев, Ф.Ю.Гариб, А.Хамидов ва бошқ.).Мухим ютуқлардан  бири 520 бетдан иборат  ўзбек тилида “Микробиология, вирусология ва имммунология” бўйича ўқув қўлланмаси яратилди (И.М.мухамедов ва бошқ) ва 2000 нусхада нашр қилинди. Шуни таъкидлаш керакки 1993 йилда ректор Даминов Т.А. томонидан микробиология кафедраларини клиник бактериологик лабораториялар билан бирлаштириш тўғрисида қарор қабул қлинди. Бу қарор ўқув жараёнини яхшиланишига шароит яратиб берди.Ўша йилларда микробиология кафедраси янги илмий йўналишни қабул қилди. “Норма ва патологияда микробиологик, вирусологик ва иммунологик холатлар”, шу тема режаси бўйича қуйидагилар номзодлик диссертациялари химоя қилишди: Д.Э.Махкамова, Тургунова Ю.О., Косимова И, Лем Ж ва бошқалар, учта ўқув қўлланма (профессор И.М.Мухамедов тахрири остида)  чоп этилди:

  1. “Микроэкология влагалища, её нарушения и пути их коррекции”, Тошкент, 2004 й. 120 бет.
  2. “Микробиология и иммунология полости рта в норме и патологии”, Тошкент, 2005 й, 180 бет.
  3. “Микроэкология кишечника в норме и патологиии и их коррекции”. Тошкент, 2005 й. 260 бет.

2005 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов томонидан Иккала ТошДавТИни бирлаштириш ва Тошкент Тиббиёт Академиясини ташкил қилиш бўйичафармоиш эълон қилинди. Шу вақтдан бошлаб ўқув жараёнининг янги модернизацияси бошланди, натижада қисқа вақт ичида барча маърузаларнинг (1000 дан ортиқ слайд) мультимедия кўриниши ўқув жараёнига тадбиқ этилди, янги наъмунавий дастурлар, OSE имтихони ўтказиш бўйича дастур, янги ишчи дастурлар, ТМИ бўйича дастур, ўқитишнинг қадамма-қадам бажарилиши бўйича дастур, умумий ва хусусий микробиология бўйича тест саволлар 3-хил даражада ишлаб чиқилди.Замон талабига асосан кафедра ходимлари “Микробиология, вирусология ва иммунология китобини” кирилл ва лотин алифбосида чоп этишди. (Тошкент, 2006 й., 600 бет. 2000 нусхада проф. И.М.мухамедов тахрири остида.2008 йил рус тилида “Умумий микробиология” китоби чоп этилди (2008 й.350 бет. И.М.Мухамедов тахрири остида).2009 йил ўзбек тилида кафедра ходимлари томонидан “Умумий вирусология китоби чоп этилди”.Охирги 10 йил ичида кафедрада илмий текшириш ишлари мувофаққиятли якунланмоқда, натижада фан докторлари Эшбаев Э.Х., Нуралиев Н.А., Нурузова З.А., бир неча фан номзодлари Эргашева Х.И., Аликешева Л.Ж, Рустамова С.М., Сулайманова Г.Т., Ходжаева Ш.А., Курбанова С.Ю. етишиб чиқди.2007 йилдан Тошкент тиббиёт академияси, Микробиология кафедраси “Бактериология ва вирусология” мутахассислиги бўйича магистратурага қабул қилиш бошланди, унга хар йили 10-15 резидент қабул қилинади. Шундан келиб чиқиб магистрларни ўқитиш учун барча асосли хужжатлар, ротация марказлари ташкил қилиниб малакали ўқитилмоқда.2009 йил 1-магистрлар битируви бўлди. Хозирда улар Ўзбекистон Республикасининг турли тиббий муассасаларида фаолият юритишмоқда.2010 йилда Россиянинг етук микробиолог олимлари иштирокида (Воробъёв А.А, Миронов А.Ю), Ўзбекистонлик олимлардан  Нематов А.С., Нуралиев Н.А.) Мухамедов И.М. тахрири остида рус тилида “Микробиология, вирусология, иммунология” 900 бедан иборат китоби чоп этилди. Шу йили  профессор Нурузова З.А. томонидан ОМХ факультети талабалари учун мослаштирилган Микробиология, вирусология, иммунология фанидан  ОМХ талабалари учун дарслик, Тошкент, 2010 йил, чоп этилди.2012 йилдан кафедрага т.ф.д.профессор Нурузова З.А. мудирлик қилди. Ўқув жараёнида инглиз тили кенг фойдаланила бошланди, маъруза матнлари, ЯМС (ягона методик тизим) ва хужжатлар инглиз тилига таржима қилинди.2012 йилда  кафедра ходимлари  Алиев Ш.Р. ва муалифдошлар тамонидан “ Микробиологиядан амалий машғулотларни ўтказиш га доир қўлланма “ чоп қилинди ва унинг электрон варианти Республика  тиббиёт библиотекаларига  тарқатилди.Охирги йилларда  Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурини амалга  оширишда ТТА ўқитувчилари билан бир қаторда  микробиология кафедраси ходимлари  ҳам янги педагогик технологияларни илдам  ўқув жараёнларига олиб киришмоқда. Жумладан, амалий машғулотларни олиб боришда  даволаш, тиббий профилактика, тиббий педогогика, стоматология ва ОМХ факультетлари учун ягона методик тизимни ишлаб чиқишди. Бунда  янги педагогик технологиялардан “графикли органайзерлар”, “муаммога асосланган ўқитиш”, “лойиҳалаштириш фаолияти  услублари ва воситалари”, “кейс стадии” лардан кенг фойдаланилди. Янги пед технологияларни микробиология фанини ўқитишига олиб киришда  кафедра  ходимларидан профессор Нурузова З.А., доцент Алиев Ш.Р., катта ўқитувчилар Мирвалиева Н.Р, Курбанова С.Ю.лар  ассистентлар Саъдуллаев Х.Ф., Ёдгорова Н.Т. катта фаол қатнашишди. Бундан ташқари  “Замоновий педагогик технологияларни микробиология фанида қўлланилиши” мавзусидаги  услубий қўлланма муаллифлар:  профессор Нурузова З.А., доцент Алиев Ш.Р., ассистентлар Саъдуллаев Х.Ф., Мирвалиева Н.Р, Ёдгорова Н.Т, катта ўқитувчи Курбанова С.Ю.лар  томонидан уч тилда чоп этилди.Маърузаларда терапия, хирургия, юқумли касалликлар хамда эпидемиология кафедралари билан интеграл ўқиш тизими йўлга қўйилди.Шундай қилиб тарих зарварақларидан жой олган Тошкент тиббиёт академиясининг Микробиология, вирусология ва иммунология  кафедраси ўқув услубий ва илмий изланишлари бўйича Ўзбекистон Республикасида етакчи кафедралардан бири саналади. Хозирги пайтда ўқув жараёнида 2 та профессор – З.А.Нурузова, М.И.Мухамедов, 4 та доцент – Алиев Ш.Р., Душанбиева С.Д., Рустамова С.М., Зокиров М.М., катта ўқитувчилардан Мирвалиева Н., Ходжаева Ш.А., Курбанова С.Ю ва ассистентлар Сулайманова Г.Т., Ёдгорова Н.Т., Саъдуллаев Х.Ф. лар фаолият юритишмоқда. Кафедранинг илмий салохияти хозирги пайтда 80%дан юқори.