Биз хақимизда

МИКРОБИОЛОГИЯ, ВИРУСОЛОГИЯ ВА ИММУНОЛОГИЯ КАФЕДРАСИ

Микробиология кафедраси 1919 йил факультет билан бир вақтда ташкил топган. Унинг биринчи раҳбари профессор Греков Алексей Дмитриевич бўлган.

Алексей Дмитриевич Греков 1873 йил 17 мартда Новочеркасда Донск ортида қозоқ оиласида туғилган.1892 йил гимназияни тамомлади ва Петергбургга ҳарбий-тиббий академиясига ўқишга кетди. 1897 йил А.Д.Греков аъло баҳолар билан ўқишни тугаллади ва Туркманистондаги Марв шаҳрига келди. Бу ерда ҳарбий бўлинмага кичик шифокор қилиб тайинланди.
Унинг ҳаётидаги энг катта иш илм фан ва биринчи ўринда бактериологик илмий тажриба институтини очгани бўлди. 1918 йил ҳарбий госпитал қошидаги бу илмий-текшириш бактериологик лаборатория номи “Туркистон республикаси соғлиқни сақлаш халқ комиссириати қошидаги бактериологик лаборатория”га ўзгартирилди. У Тошкент ҳарбий госпитали рўпарасида жойлашган эди. А.Д.Греков лабораторияга бўлим мудири этиб тайинланди. У ўз оиласи билан шу худудга кўчиб келди, 24 соат давомида янги термостатлар фаолиятини кузатиш мақсадида. У вакцина тайёрлаш учун энг зарур асбоб ҳисобланарди. Биринчи бўлиб тифга ва вабога қарши вакцина тайёрланди, сўнгра ветеринария магистри Сергей Евгеньевич Дмитриев билан чечакга қарши вакцина ишлаб чиқилди, чунки бу касаллик Туркистонда энг кўп тарқалган эди. Сўнгра бу лабораториялар соғлиқни сақлаш жамиятидаги Ўзбекистон санитар бактериологик институтга айлантирилди ва профессор Греков биринчи директори қилиб тайинланилди.

1933 йилгача кафедрада асосан педагогик ишлар олиб борилди. 1933 йилда Штибен В.Д. кафедра мудири лавозимига сайланди, унинг раҳбарлигида стрептококклар ва стафилококклар тавсифи бўйича илмий ишлар қилинди.

Талабалар суртмани микроскопия қилишмоқда. 1930 йил.

Павел Фёдрович Самсонов, докторлик диссертациясини бруцеллёзлар бактериологияси бўйича ёқлаб, профессор бўлди, келажакда эса ЎзССР фан арбоби даражасига эришди. У Ўзбекистонда тиббий микробиология бўйича йирик олим хисобланади.
Кафедранинг илмий фаолиятини урушгача бўлган даврга ва уруш даврга бўлиш мумкин: тилла ранг стафилококклар (Кац Р.П., 1936й.), сурункали ярали колитларда энтерококклар аҳамияти (Драпкина А.В.,1938й.), туберкулёз бактерияларини серологик гурухларга ажратиш (1943й.), очиқ сув ҳавзаларида сувнинг коли-титрини аниқлашда сут-коагулаза усулини солиштирма баҳолашга (Гриневич А.Т.,1945й.) қаратилган.

Май 1936 йил. Бактериологик институт ходимлари.

Микробиология кафедрасининг урушдан кейинги илмий ишлари (1945-1964й.) умумий микробиология, санитар бактериология, бўғма, ичак ва бошқа инфекциялар муаммоларига бағишланди.
Профессор Самсонов П.Ф. нинг машаққатли меҳнатлари натижасида у бошчилигида қилган 1936-1964 йиллар давомида 30 дан ортиқ диссертация ишлари ҳимоя қилинди. Улуғ олим, кўп қиррали микробиолог, профессор Самсонов П.Ф. қон орқали ўтувчи юқумли касалликларни ўрганиш учун кўп ишлар қилди. Яъни, Ку-иситмаси ва бошқа инфекциялар бўйича амалиёт шифокорлари учун йўриқнома хат чоп этди. Ўзбекистонда биринчи маротаба профессор Самсонов П.Ф. ипак йигириш фабрикасида ишловчиларнинг тери яллиғланиш касалликларида энтерококкларни аҳамиятини аниқлади. Микрофлорани ва бемор организмидаги иммунобиологик жавоб реакцияларини параллел ўрганиш натижасида турли жойлашувдаги йирингли-яллиғланиш жараёнларида энтерококкларнинг этиологик аҳамиятини ўрганди.

Юнус Ахмеджонович Ахмеджонов, биология фанлари доктори, профессор, СССР тиббий фанлар академиясининг академиги, 1964-1971 йиллари микробиология кафедраси мудири бўлиб ишлаган.

1964-1971 йиллар давомида ўқув-тарбиявий ва илмий ишлар янада яхшиланди. Кафедрада илмий-педагогик ходимларни тайёрлаш давом этди. Яъни, 1964-1971 йиллар кафедрада 12 ходим номзодлик диссертациясини ёқлаган. Шулардан, 2 докторлик диссертацияси: доцент Л.И.Картушин томонидан “Роль участников бактериоценоза в формировании длительного носительства дифтерийных бактерий в нёбных миндалинах” ва доцент Ахмеджанов Ю.А. ўзбек тилида “Микробиология ва вирусология асослари” номли китоб ёзди ва уни 1966 йилда докторлик диссертацияси сифатида ҳимоя қилди.
Кўп йиллар давомида микробиология кафедраси ҳодимлари айрим шартли-патоген бактерияларни (энтерококк, ичак таёқчаси, протей ва бошқалар) ўрганиш бўйича илмий ишлар олиб боришди.
50 йиллардан бошлаб, микробиология кафедрасида энтерококкларнинг фермент-токсик ҳусусиятлари ўрганилди, унинг агрессия ферментларини ишлаб чиқариши исботланди, серологик дифференциация ўтқазилди ва уларнинг фагоидентификацияси аниқланди (Ю.А.Ахмеджанов, Н.А.Ахмедов, Р.Ф.Умарова, Ш.Н.Холтаев, Г.Г.Бруссель, А.Ф.Фолиянц ва бошқ.). Болаларда диспепсия холатида энтерококкларнинг этиологик аҳамияти аниқланди (Ким Л.П.).

1980-1995 йиллар давомида кафедрада илмий текшириш ишлари активлашди. Клиник иммунология – янги йўналиш пайдо бўлди. Кафедра қошида иммунологик тажрибахона ташкил қилинди, унда кафедранинг, ТошДавТИнинг бошқа кафедра ходимлари, Республиканинг бошқа институтлари, Ленинград шахри тиббиёт институти ходимлари профессор Ф.Ю.Гариб рахбарлиги остида одамнинг иммун статусини бахолашнинг янги усулларини ишлаб чиқишди: лимфоцитлар субпопуляциясини аниқлашди (Т-лимфоцитлар, Т-супрессорлар, Т-хелперлар, В-лимфоцитлар, В-супрессорлар, В-хелперлар, О-лимфоцитлар ва бошқалар). Бемор қонида антиген боғловчи лимфоцитларни аниқлаш бўйича олиб борилган илмий текширишлар йўналиши янги оригинал ва перспективлиги билан ажралиб турди. Доцент Мухамедов И.М. ошқозон ичак тракти микрофлорасини ўрганиш бўйича илмий гурухга бошчилик қилди. Ичак микробиоценози ва унга организмга пестицидларнинг таъсирида ичак дисбактериозини коррекция қилиш, (доцент И.М.Мухамедов), иммунодепрессантларнинг таъсири (асс. Аманов Н.А.), сальмонеллёз инфекциясида тимэктомия таъсири (Ш.К.Адилов) ўрганилди.
1988 йилдан маъруза ва амалий машғулотлар ўзбек тилида хам олиб борила бошланди.
1991 йилда ТошДавТИ 2-та тиббиёт институтига бўлинди (I-II – ТошДавТИ).
II-ТошДавТИда даволаш, тиббий-педагогика ва тиббий-профилактика факультети талабалари ўқитилди.
Илмий изланишларнинг хосиласи сифатида “Иммуномодулин” ва “Т-активин” дори воситалари ишлаб чиқилди ва экспериментал, клиник тасдиқланиб, кенг миқёсда ишлаб чиқарилиш йўлга қўйилди.

1991 йили кафедра мудири И.М.Мухамедов “Нарушение микробиоценоза морфоструктуры кишечника и системы иммунитета при раздельном и сочетанном воздействии пестицидами (которан, хлорат магния) и сальмонеллами» мавзусида докторлик диссертациясини ёқлади.
Охирги 10 йил ичида кафедрада илмий текшириш ишлари мувофаққиятли якунланмоқда, натижада фан докторлари Нуралиев Н.А., Нурузова З.А., бир неча фан номзодлари Эргашева Х.И., Аликешева Л.Ж, Рустамова С.М., Сулайманова Г.Т., Ходжаева Ш.А., Курбанова С.Ю. етишиб чиқди.

З.А.Нурузованинг илмий ишларининг асосий натижалари 150дан ортиқ илмий нашрларда чоп этилган, улардан таси китоб, 4та патент, 60та услубий қўлланмалар кўринишида чоп этилган, унинг қўл остида 1 фан номзоди ва 22 магистрлик диссертацияси ёқланди. Илк маротоба амалий машгулот ва маърузаларни инглиз тилида олиб боришни З.А.Нурузова бошлаб берган. З.А Нурузова томонидан кафедрада хўжалик шартномаси асосида пуллик хизматлар ташкил қилинган ва шу хисобига талабалар учун амалий ва лаборатория ишлари учун керакли реактивлар олинади. Уларнинг қўл остида Ўзбекистоннинг барча тиббий институтлари учун фан бўйича стандартлар, ўқув дастурлар, намунавий дастурлар, лаборатория ишлари ишлаб чиқилди ва ўқув жараёнига тадбиқ этилди. БЖСС ташкилоти эксперт гурух аъзоси сифатида Ўзбекистонда амалий лаборатория хизматларини яхшилади, уларга сифатли кадрлар тайёрлаш масаласида кенг ишлар олиб боради.