С.Д.Асфендияр номидаги Козоғистон Миллий Тиббиёт Университети микробиология ва вирусология профессор-ўқитувчилари томонидан онлайн-маърузадан БАЁННОМА кўчирмаси 28.10.19й.

Қатнашдилар: Кафедра мудири, профессор З.А. Нурузова, доц.: Ш.Р. Алиев, Н.Т. Ёдгорова, катта ўқитувчи: З.Н. Эргашева, Джураева З.Б., ассистентлар: Н.Р.Мирвалиева, Ахранова С.Т., Абдуллаев У.М., Маматмусаева Ф.Ш., Жумамуродов С.Т., Оринбоева З.Н., Юлдошева Н.Г., Лобызова М.Ю., Кудияров И.А., 201-202 даволаш факультети талабалар оқими ва С.Д.Асфендияр номидаги Козоғистон Миллий Тиббиёт Университети микробиология ва вирусология кафедраси профессори Мустафина К.К.
Кун тартиби:
1. Турли масалалар.
Кафедра мудири, профессор З.А. Нурузова сўзга чиқиб С.Д.Асфендияр номидаги Козоғистон Миллий Тиббиёт Университетининг микробиология ва вирусология кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан хамкорлик асосида онлайн-маъруза режалаштирилгани ҳақида айтиб ўтди. 21 октябр 2019 йили профессор Мустафина К.К. “Микробиом. Человек и бактерии – единое целое” мавзуси бўйича 201-202 даволаш факультети талабалар оқими учун 1 ва 2-маърузалар тақдим этди. Маъруза давомида талабалар қизиқиш билан профессор Мустафина К.К.ни тинглашди. Козоғистон Миллий Тиббиёт Университетининг профессори Мустафина К.К. мавзу бўйича янги, замонавий текшириш усуллари ёрдамида олинган статистик маълумотлар билан таништириб ўтди. Талабалар ўзлари учун қизиқарли бўлган янгиликларга эга бўлишди. Маърузадан сўнг профессор Мустафина К.К. томонидан берилган саволларга талабалар профессорнинг электрон почтасига жавоб ёзишди. С.Д.Асфендияр номидаги Козоғистон Миллий Тиббиёт Университетининг микробиология, вирусология ва иммунология кафедраси профессор-ўқитувчиларига ва алохида профессор Мустафина К.К.га кафедра ходимлари ўз минадорчилигини билдириб қолди.

ҚАРОР ҚИЛИНДИ:
“Микробиология, вирусология ва иммунология” кафедраси ходимлари томонидан хамкорлик иши кучайтирилсин.

Мажлис раиси,
кафедра мудири, проф. Нурузова З.А.

Котиба Мирвалиева Н.Р.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.