2018 йил 20-сентябр куни Тошкент Тиббиёт Академиясида тиббий профилактика факултетига қарашли “Микробиология, вирусология, иммунология” кафедрасида З.А.Нурузова «Характеристики возбудителей воздушно-капельных инфекций – дифтерия, коклюша, менингит, пневмония, туберкулез, проказа, Лабораторная диагностика» мавзусида очиқ дарс ўтди.

Қатнашдилар: ВМОИ микробиология курс мудири Н.А Шодманова, микробиология, вирусология ва иммунология кафедра мудири, профессор З.А. Нурузова, доц.: Ш.Р. Алиев, Н.Т. Ёдгорова, катта ўқитувчи, З.Н. Эргашева, ассистентлар: Н.Р.Мирвалиева, З.Б. Джураева, С.Т. Ахранова, У.М. Абдуллаев, Ф.Ш. Маматмусаева, Г.К. Толипова, С.Т. Жумамуродов, М.Б. Ишмуродов, М.Ю. Лобызова, даволаш факультетининг 3 курс (301-302) талабалари.
Очиқ дарс микробиология, вирусология ва иммунология кафедрасида соат 1000-1120 ўтказилди.

Кўрилган масала:
Мавзу№2 “Характеристика возбудителей воздушно — капельных инфекций — дифтерии, коклюша, менингита, пневмонии, туберкулеза, лепры. Лабораторная диагностика” рус тилида олиб борилди.
Очиқ дарс мавзуси юзасидан З.А. Нурузова бўғма, кўк йўтал, менингит, зотилжам, сил ва мохов касаллик қўзғатувчиларнинг тавсифини кенг ёритиб берди. Маъруза хронометраж асосида олиб борилди.
Маърузада бактериологик усул билан бир қаторда хозирда қўлланилаётган замонавий усуллар хақида батафсил маълумот берилди.
Маъруза АКТ қўллаган холда ва кўргазмали стенд ёрдамида ёритилди.
Хулоса: Очиқ дарс ўз вақтида бошланиб, ўз вақтида тугатилди ва қизиқарли ўтди. Кафедра мудири, профессор З.А. Нурузова педагогик маҳорат билан талабаларда фанга бўлган қизиқишини янада оширди ва янги педагогик технологияни қўллаган холда мавзуни талабаларга тушунишига ундалади.

“Туризм жадал ривожланаётган тармоқ(09/28/2018)

2017 йил 16 августдаги “2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳамда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларнинг туризм соҳасини ривожлантиришдаги ўрни мамлакат иқтисодиётида жуда катта аҳамиятга эга. Туризм – иқтисодиётнинг юқори даромад келтирадиган ва жадал ривожланаётган йирик тармоқларидан. Айни пайтда, мазкур тармоқ дунё мамлакатлари ва халқларининг маданият соҳасидаги амалий мулоқотида ўзига хос арбита вазифасини ўтамоқда. Жаҳон сайёҳлик саноатида туризмдан тушаётган даромад автомобиль ишлаб чиқариш, нефть ва газ саноатидан кейин учинчи ўринда туради. Дунёда туризм соҳасида 195 миллион киши – иш билан банд аҳолининг саккиз фоизи меҳнат қилмоқда. Жаҳон сайёҳлик ташкилоти маълумотларига кўра, дунё бўйича сайёҳлар оқими йилига 4-5 фоиз ўсмоқда.