Қатнашдилар: кафедра мудири, профнссор З.А. Нурузова, доцентлар: Ш.Р. Алиев, Н.Т. Ёдгорова, катта ўқитувчилар:З.Б. Джураева, Ф.Ш. Маматмусаева, З.Н. Эргашева, асс.:Н.Ғ. Юлдошева, З.Н. Оринбаева, У.М. Абдуллаев, Кудияров И.А., даволаш факултети 217-218- гуруҳ талабалари.
КУН ТАРТИБИ:
- Маънавият соати материалларини муҳокамаси.
Мавзу: “ИЖОДИЙ ТАФАККУР ВА ҚОБИЛИЯТ – АХЛОҚИЙ
ТАРБИЯНИНГ АСОСИ”
- Мамлакатда содир бўлаётган ижтимоий-иқтисодий воқеалар муҳокамаси.
Кафедра ходимлари, кафедра мудири, т.ф.д., профессор З.А. Нурузова бошчилигида ТТА маънавият маърифат бўлими томонидан тавсия этилган маънавият “Ахборот ва мураббийлик соати” материлларини муҳокамасини ўтказди. Муҳокамада кафедра маънавият ишлари бўйича маъсул Н.Ғ. Юлдошева сўзга чиқиб, 2020-2021 ўқув йили декабр ойида ўтказилган “Ахборот соати” материалларига ва мамлакатда содир бўлган ижтимоий-иқтисодий воқеаларга батафсил тўхталиб ўтди.
Кафедра томонидан ташкил этилган маънавият ва маърифат масалаларига бағишланган мажлис икки қисмдан ташкил топган бўлиб, унинг биринчи қисмида Ўзбекистон Республикасидаги иқтисодий, ижтимоий-сиёсий воқеаларга доир маълумотлар ўрганиб чиқилди.
Ҳафта давомида ТТА маънавият ва маърифат ҳамда ёшлар билан ишлаш бўлими томонидан берилган, “Ижодий тафаккур ва қобилият – ахлоқий тарбиянинг асоси” мавзусидаги “Ахборот ва мураббийлик соати” материаллари ҳам кафедра йиғилишида кўриб чиқилди ва муҳокама қилинди. Материалнинг мазмуни қуйидагича: Маданият ва санъат – жамиятнинг бебаҳо хазинаси, инсон тафаккурининг буюк кашфиётидир. Бу соҳалар ижод ва маҳоратнинг, тинимсиз изланишнинг энг олий даражасида яратилгандагина инсон кўнглини ишғол қила олади. Ижодий тафаккур ва қобилият эгалари эса инсонлар кўз ўнгида ҳайратлар яратадилар, инсонга мислсиз куч-ғайрат ато этадилар.
Чунки улар узоқ тарихга бориб тақаладиган миллий урф-одатларимиз, анаъаналаримиз, халқ оғзаки ижодиёти,классик, мумтоз, замонавий қўшиқчилик, миллий мақом, бахшичилик, музейлар ва театрлар, концерт ташкилотлари, ижодий жамоаларнинг фаолиятини тартибга солувчилар, халққа етказиб берувчилар саналадилар.Зеро, ҳар бир халқнинг санъати шу халқни дунёга танитади, жаҳон саҳналарида шу халқнинг номидан сўз айтишга шароит яратади.
Ўзбекистон мустақиллигининг 29-йиллиги тантаналарида Муҳтарам Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев юртимизда Учинчи Ренессанс даврига пойдевор қўйилаётганини алоҳида таъкидладилар. Илму ижод ҳар қандай қуролдан, ҳар қандай табиий бойликдан, ҳар қандай кучдан афзал эканлиги, маърифатли, теран тафаккурли миллатнинг эртаси ёруғ бўлмоғини эътироф этдилар. Бу-ёшларнинг илму ижод чўққиларини эгаллашлари, дунё саҳнида Ўзбекистон номидан бўй кўрсатишлари учун олиб борилаётган ҳар қандай ташаббус кенг қўллаб-қувватланишининг исботидир.