Қатнашдилар: Кафедра мудири, профессор З.А.Нурузова, доц. Ш.Р.Алиев , Н.Т.Ёдгорова, катта ўкитувчи Эргашева З.Н., ассистентлар: Н.Р.Мирвалиева, Ахранова С.Т.,З.Н.Оринбаева, Н.Г Юлдошева, З.Б.Джураева, У.М.Абдуллаев, Ф.Ш Маматмусаева.,Ишмурадов М.Б., Жумамурадов С.Т, И.А. Кудияров.
Кун тартиби: Мавзу: Тилга эътибор – элга эътибор.
Маърузани кафедра мудири Нурузова З.А.. ўқиди. Она тили энг улуғ қадриятдир.Чиндан ҳам она тили қадимий ва бугунги тарихимиз, маданиятимиз, маънавий-маърифий турмуш тарзимиз, адабиёт ва санъатимиз ҳамда келажагимизни акс эттирувчи омил сифатида қимматлидир. Она тилимизни эъзозлаш, асраш ва келажакка етказишда аждодларимиз чинакам фидойилик кўрсатишгани бежиз эмас. Зеро, улар халқ ва миллат боқийлиги, турли миллий урф-одатлар, ёзма ёдгорликлар, инсоний ақлу идрок ва тафаккур яшовчанлиги бевосита она тили орқали тўла-тўкис намоён бўлишини ўз вақтида чуқур англашган эди. Улуғ мутафаккир шоир Алишер Навоий ўз асарлари орқали тилимиз шарафини улуғлади ва тилга эътибор – элга эът ибор деган шиор ҳикматни ўртага ташлади. Қолаверса, Ҳусайн Бойқаро ўз рисоласида: “Алишер Навоий туркий тилнинг ўлган жасадига жон киюрди” дея чексиз эҳтиром билан беҳад юқори баҳо берган эди. 1989 йилнинг 21 октябрида республикамиз биринчи президенти Ислом Каримовнинг бемисл шижоати ва жасорати билан “Давлат тили ҳақида” ги Қонуннинг қабул қилиниши истиқлол йўлида қўйилган илк амалий қадамлардан бири бўлди ҳамда ўзбек тили давлат тили бўлиши лозимлигини асослаб берди. Ўзбек тилига Давлат тили мақомини берган Қонун қабул қилинганига ўттиз йил бўлди. Албатта, бу тарих учун жуда қисқа фурсат. Аммо шу қисқа вақт ичида она тилимизнинг софлигини сақлаш, мавқеини юксалтириш йўлида улкан ишлар амалга оширилди. Мамлакатимизда ўзбек тили эркин қўлланмайдиган бирорта соҳа йўқ. Ўзбек тили ўзининг кенг имкониятини халқаро муносабатларда, энг мураккаб фан соҳаларида тўлиқ намоён қилмоқда. Бугунги кунда давлат аҳамиятига молик йирик учрашувлар, халқаро анжуманлар, тадбирлар, нуфузли спорт мусобақаларида ўзбек тили фаол қўлланилмоқда. Она тилимизнинг илғор ахборот-коммуникация технологиялари, замонавий илм-фаннинг барча йўналишлари, иқтисодиёт, тиббиёт, банк-молия тизимида кенг ишлатилаётгани унинг имкониятлари нечоғли юқори эканидан далолатдир.
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, барча ташкилот ва муассасаларда иш юритиш ўзбек тилида олиб борилаётгани она тилимизнинг тикланган, юксалган мақомининг амалдаги ифодасидир.
Ўзбек тили шу кунларда ҳаётимизнинг маъно-мазмуни, халқимизнинг эзгу интилишлари, беғубор орзулари, ёруғ мақсад-муддаолари, истиқболи билан ҳамоҳанг, десак янглишмаймиз Ўзбек тили таълими мазмунининг тубдан ислоҳ қилингани, шунга мувофиқ янги дарсликлар яратилгани, уларнинг нашрдан-нашрга тўлдирилган ва такомиллаштирилган ҳолда чоп этилаётгани ёш авлоднинг тил тарбиясида муҳим аҳамият касб этмоқда.
“Давлат тили ҳақидаги” ги Қонун ижросини таъминлашга қаратилган Давлат дастури асосида яратилган 5 жилдли “Ўзбек тилининг изоҳли луғати” маданий ҳаётимиздаги муҳим воқеа бўлганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Унда тилимиз сўз бойлигининг бугунги ҳолати холис ва аниқ акс эттирилган. Академиянинг талабалар турар жойида, кафедраларида, академия миқёсида “Ўзбек тили-давлат тили”, “Тилга эътибор – элга эътибор”, “Тил-миллат маънавиятининг кўзгуси” ва бошқа мавзусидаги тадбирлар ўтказилади. Бу тадбирларда таниқли тилшунос олимлар таклиф қилинади. Ўтказилган тадбирлар Тошкент тиббиёт академиясининг “Тиббиётнома” рўзномасида ёритиб борилади
2.Ўзбекистон Республикасидаги иқтисодий, ижтимоий-сиёсий воқеаларга доир маълумотлар билан таништириб ўтди.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИ 2030 ЙИЛГАЧА РИВОЖЛАНТИРИШ КОНЦЕПЦИЯСИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ф а р м о н и
СУВ РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қ а р о р и
«2015-2030 Йилларда офатлар хавфини камайтириш бўйича Сендай Ҳадли Дастури»ни Ўзбекистон Республикасида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Маърифат соатига жалб этилганлар
Профессор-ўқитувчилар талабалар гурухлар
12 104 201, 205, 206, 208, 224 даволаш факультети талабалари. 1-2 курс магистрлари
Кафедра мудири, профессор З.А. Нурузова
“Устоз-шогирд” ишлари бўйича маъсул С.Т. Ахранова