МИКРОБИОЛОГИЯ, ВИРУСОЛОГИЯ ВА ИММУНОЛОГИЯ КАФЕДРАСИДАГИ “МАЪРИФАТ СОАТЛАРИ” МАТЕРИАЛЛАРИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШИДАН БАЁННОМА № 5 04.10.2019 й

Қатнашдилар: Кафедра мудири, профессор З.А.Нурузова, доц. Ш.Р.Алиев , Н.Т.Ёдгорова, катта ўкитувчи Эргашева З.Н., ассистентлар: Н.Р.Мирвалиева, Ахранова С.Т., З.Н.Оринбаева, Н.Г Юлдошева, З.Б.Джураева, У.М.Абдуллаев, Ф.Ш Маматмусаева.,Ишмурадов М.Б., Жумамурадов С.Т, И.А. Кудяров.
Кун тартиби: Мавзу: «“1 октябрь Устозлар ва мураббийлар куни” . Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. МИРЗИЁЕВни Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига байрам табриги.
Маърузани кафедра мудири Нурузова З.А. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. МИРЗИЁЕВни Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига байрам табригини ўқиб эшиттирди. Ушбу қутлуғ айёмда барчамиз бизга илм ўргатган, ҳаёт сабоғини берган жонкуяр, фидойи ўқитувчи ва домлаларимизга чуқур ҳурмат бажо келтириб, чин дилдан таъзим қиламиз. Ҳақиқатан ҳам, ўзининг кўз нури, қалб қўри, бутун борлиғини ёш авлод тарбиясига бахш этадиган ўқитувчи ва мураббийлар меҳнати, жасорати ҳар қандай юксак баҳоларга муносибдир. Бу ҳақда фикр юритар эканмиз, улуғ маърифатпарвар бобомиз Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг: “Авлодларингизга фақат бугуннинг эмас, келгуси замоннинг илмини ўргатинг”, деган сўзлари беихтиёр ёдимизга тушади. Чиндан ҳам, дунё миқёсида рақобат янада кучайиб борадиган, ўта мураккаб бир даврда яшайдиган болаларимизни келажакка тайёрлаб, соғлом ва баркамол инсонлар этиб вояга етказиш таълим-тарбия соҳаси, ўқитувчи меҳнатининг туб моҳиятини ташкил этади. Ана шу ўткир ҳақиқатни ҳисобга олиб, биз таълим-тарбия соҳасидаги ислоҳотларни давлат сиёсатининг энг муҳим ва устувор йўналиши даражасига кўтардик. Бугунги кунда сизларнинг, бутун эл-юртимизнинг қизғин қўллаб-қувватлаши билан мактаб таълимини ривожлантириш умуммиллий мақсадга, умумхалқ ҳаракатига айланиб бормоқда. Буюк алломаларимиз, атоқли шоир ва адибларимиз номи билан аталадиган ижод ва табиий фанларга ихтисослаштирилган мактаблар, “Темурбеклар мактаблари”, Президент мактаблари каби мутлақо янги намунадаги замонавий ва инновацион таълим масканлари айни шу мақсадга хизматқилади.

Ўқитувчилик азал-азалдан эътиборли касб ҳисобланади. Дунёнинг ҳеч қайси мамлакатида ўқитувчи-мураббийларга нисбатан бу қадар эътибор қаратилмаган, эъзозланмаган. Мамлакатимизда Биринчи Президент И.Каримов фармони билан 1997 йилдан бошлаб 1 октябрь “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланиб келмоқда. Устоз деганда ҳар қайси инсон кўнглида чуқур ҳурмат-эҳтиром ва чексиз миннатдорчилик туйғулари, шу билан бирга, ҳеч қандай бойлик билан ўлчаб, адо қилиб бўлмайдиган қарздорлик ҳисси пайдо бўлади. Бу ёруғ оламда онадек меҳрибон, отадек ғамхўр, ҳар биримиз учун азиз ва мўътабар бўлган улуғ зот бу – муаллим ва мураббийлардир. Бу буюк зотга халқимиз азалдан ҳурмат бажо этган. Жамиятнинг бугуни ва эртаси, унинг маданий-маърифий-маънавий салоҳияти таълим тизимининг қай даражада ривожланганлиги билан белгиланади. Таълим тизимидаги ислоҳотларнинг муваффақияти кўп жиҳатдан ўқитувчи ва мураббийларнинг фидокорона меҳнатларига боғлиқ эканлиги барчамизга аён. Бугун чет тилларида равон сўзлашаётган, дунё ўқувчилари орасида биринчи ўринни эгаллаб келаётган ёшларни кўрганда: “Асли ибн Синолар, Беруний ва Бухорийларнинг авлодлари-да, асли-насли тоза ёшлар-да!”,деб фахрланамиз. Бугун касбга қизиқиб уни мукаммал эгаллаган ёшлар, дунёнинг турли шаҳарларида ўз қобилиятини кўрсатаётганларини кузатиб: “Устозингга, отангга балли”, деймиз. Демак юртимизда яшаётган ҳар бир ватандошимизнинг ютуғи ва муваффақиятидан нафақат улар, уларнинг устоз ва ота-оналари, балки бутун юрт одамларининг қалбида ғурур, юзларида сурурни кўрамиз.Насриддин тусий (1201-1277) айтган сузлари: “Ўқитувчиларнинг тарбиялаш тўғрисида” асарида – “Ўқитувчи мунозарани олиб боришни рад этиб бўлмайдиган даражада исбот қилишни билиши, ўз фикрларининг тўғрилигига ишониши, нутқи эса мутлақо тоза, жумлаларнинг мантиқан ифодаланадиган бўлиши лозим. Ўқитувчи нутқи ҳеч қачон ва ҳеч қаерда захарҳандали, қўпол ёки қаттиқ бўлиши мумкин эмас.
2.Ўзбекистон Республикасидаги иқтисодий, ижтимоий-сиёсий воқеаларга доир маълумотлар билан таништириб ўтди.

Маърифат соатига жалб этилганлар
Профессор-ўқитувчилар талабалар гурухлар
12 104 201, 205, 206, 208, 224 даволаш факультети талабалари. 1-2 курс магистрлари

Кафедра мудири, профессор З.А. Нурузова

“Устоз-шогирд” ишлари бўйича маъсул С.Т. Ахранова

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.