Қатнашдилар: Кафедра мудири, профессор З.А.Нурузова, доц.: Ш.Р.Алиев , Н.Т.Ёдгорова, катта укитувчи Эргашева З.Н., ассистентлар: Н.Р.Мирвалиева, З.Н.Оринбаева, Н.Г Юлдошева, З.Б.Джураева, У.М.Абдуллаев, Ф.Ш Маматмусаева.,Ишмурадов М.Б., Жумамурадов С.Т, И.А. Кудяров.
Кун тартиби: Мавзу: “Китобхонлик буюк келажак кафолати”, 27 сентябрь Халқаро Туризм куни
Маърузани кафедра мудири, профессор З.А.Нурузова ўқиб эшиттирди:
Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббуснинг бири ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш буйича тизимли ишларни ташкил этишга йўналтирилган.
Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий ҳазратлари ёзганидек, “китоб – беминнат устоз, билим ва маънавий юксалишга эришишнинг энг асосий манбаи ”.Халқимиз тилида ҳам китоб ўқиб билим ва муносиб таълим-тарбия олиш, илм-фан билан шуғулланиш, касб-ҳунар ўрганишнинг аҳамиятига доир мақоллар жуда кўп. Жумладан, “Китобсиз ақл – қанотсиз қуш”, “Бахт белгиси – билим”, “Билим – ақл чироғи”, “Гўзаллик – илму маърифатда”, “Илм бахт келтирар, билим тахт келтирар”, “Ҳунар – оқар булоқ, илм – ёнар чироқ”, “Олтин олма, билим ол, билим олсанг, билиб ол”. Бундай пурҳикмат нақлларни яна узоқ давом эттириш мумкин.
Энг муҳими, неча минг йиллардан буён сайқалланиб, не-не авлодларга йўлчи юлдуздек тўғри йўлни кўрсатиб келаётган ана шу халқона ҳикматлар негизидаги асл ҳақиқат шуки, инсоннинг билимли, тарбияли, касб-ҳунарли ва албатта бахтли ва давлатли бўлишининг муҳим омили – бу китобга дўст бўлиш, ҳамиша китоб ўқиш ва китоб мутолаасини умр бўйи канда қилмасликдир. Айниқса, ёшларнинг бахту камоли, осойишта ва фаровон ҳаётида китобнинг алоҳида ўрни бор. Чунки яхши китоб инсонда Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат туйғуларини юксалтириб, яхшилик ҳамда эзгуликка ундайди.
Бу ҳақда сўз борганда, Истиқлол бизга китобхон халқ деган азалий юксак мавқеимизни нафақат қайтариб бергани, айни чоғда, бу борадаги интеллектуал салоҳиятимиз ва имкониятларимизни тубдан оширишнинг асосий омили ҳам бўлганини таъкидлаш лозим. Бинобарин, мустақиллик йилларида мамлакатимизда аҳоли, айниқса, ёш авлоднинг маънавиятини юксалтириш, миллий адабиётимиз ва санъатимизни янада ривожлантириш, ёшларни миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, ижодкорларнинг меҳнатини муносиб рағбатлантиришга алоҳида эътибор бериб келинмоқда.
Ўтган даврда матбуот, ноширлик ва ахборот соҳасининг мустаҳкам ҳуқуқий асоси яратилди. Хусусан, бу борада 10 дан ортиқ қонун ва 30 дан ортиқ қонуности ҳужжати қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 12 январда имзоланган “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши ана шу эзгу ишларни янги, янада юксак босқичга кўтаришга қаратилганлиги билан ғоятда аҳамиятлидир.Китоб ўқишнинг кўпгина фойдали жиҳатлари ҳам мавжуддир. Қуйида уларнинг бир нечтасини санаб ўтамиз:
1. Атиги 6 дақиқа китоб мутолаа қилишлик асабни тинчлантиради.
2. Эмори университети олимлари тадқиқотлари натижасига кўра, айнан китоб ўқиш миядаги асаб толалари сонининг ошишига ёрдам беради
3. Инсонларни яқиндан тушуниб, қалб кечинмаларини англашга, ҳар қандай мавзуда қизиқарли суҳбат олиб бориш имконини беради.
4. Статистик маълумотларга қараганда умуман китоб ўқимайдиган инсонларнинг 43 фоизи қашшоқликда яшар экан, китоб ўқийдиган кишиларнинг эса атиги 4 фоизи қашшоқликда яшайдиганлар сафига кирар экан.
5. Мутолаа яхшиликка ундайди ва ёмонликдан қайтаради. Шу билан жиноятчиликни олдини олишга ёрдам беради.
1970 йил 27 сентябрь куни Испаниянинг Торремолино шаҳрида Бутун жаҳон туризм ташкилотининг Устави қабул қилиниб, унинг Бош ассамблеяси томонидан мазкур санани Халқаро Туризм куни сифатида нишонлаш белгиланди. Мақсад — туризмни тарғибот қилиш, унинг жаҳон ҳамжамияти иқтисодиётига қўшаётган ҳиссасини оммавий ахборот воситаларида ёритиш, турли мамлакатлар аҳолиси ўртасидаги муносабатларни янада яхшилашдан иборат. Шунингдек, ҳар бир инсон ўзини сайёҳ сифатида ҳис қилиб, Она сайёрамизнинг гўзал, бетакрор табиати, маданий, тарихий ва табиий ёдгорликларини ўрганиши, уларни асраб-авайлашга ўз ҳиссасини қўшишидир. Глобаллашув шароитида тезкорлик билан ахборот алмашиниши натижасида инсонларда дунё мамлакатлари билан танишишга қизиқиш кучайиб бормоқда. Бу ўз навбатида туризм соҳасининг ривожланишига олиб келди. Бугунги кунда Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда, янги туристик маҳсулотлар татбиқ қилинмоқда, янгидан янги авиақатновлар йўлга қўйилмоқда, сайёҳларга катта имкониятлар яратилмоқда, соҳа ривожи йўлида мавжуд бўлган барча тўсиқлар олиб ташланмоқда, туризм ривожига ҳисса қўшиш истагида бўлган тадбиркорларга эса қатор имтиёзлар тақдим этилмоқда.
.
Маърифат соатига жалб этилганлар
Профессор-ўқитувчилар талабалар гурухлар
12 56 205-206 даволаш факультети талабалари. 1-2 курс магистрлари
Кафедра мудири, профессор: З.А.Нурузова
Маънавият ва маърифат бўйича маъсул: асс. Н.Г.Юлдошева