“ЁШЛАР ЭРТАНГИ КУН БУНЁДКОРИ”

Қатнашдилар: кафедра мудири, профнссор З.А. Нурузова, доцентлар: Ш.Р. Алиев, Н.Т. Ёдгорова,  катта ўқитувчилар:З.Б. Джураева, Ф.Ш.  Маматмусаева, асс.:Н.Ғ. Юлдошева, З.Н. Оринбаева, У.М. Абдуллаев даволаш факултети  217- гуруҳ талабалари.

 

КУН ТАРТИБИ:

  1. Маънавият соати материалларини муҳокамаси.

Мавзу: “ЁШЛАР ЭРТАНГИ КУН БУНЁДКОРИ

 

РЕЖА:

  1. Инсон маънавияти –тараққиёт гарови.
  2. Ўзбекистон келажаги ташаббускор ёшлар қўлида.
  3. Ҳафта янгиликлари

 

Мамлакатда ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга зарур шарт-шароитлар ва имкониятларни яратиб бериш борасида мустаҳкам ҳуқуқий база яратилган ва бу тизим замон талабларига ҳамоҳанг равишда такомиллаштириб борилмоқда. Хусусан, бугунгача парламент томонидан ёшларга оид 40 дан зиёд қонун ҳужжатлари қабул қилинган бўлиб, 30 дан ортиқ халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар ратификация қилинган.

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан айни даврда инсоният тарихидаги энг кўп ёшлар қатлами билан яшаётганимизни инобатга олган ҳолда БМТ минбарида Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги БМТ конвенциясини қабул қилиш таклифи илгари сурилгани ҳам халқаро ҳамжамият томонидан илиқ қаршиланди. Ўзбекистон раҳбари бунга асос қилиб, бугун дунё миқёсида ёшларнинг сони икки миллиарддан ортиб кетгани, халқаро терроризм ва эсктремизм шиддат билан ўсиб бораётган бир пайтда ёшларга ҳимоя зарурлигини муҳим омиллар сифатида асослаб берди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.