Қатнашдилар: кафедра мудири, профнссор З.А. Нурузова, доцентлар: Ш.Р. Алиев, Н.Т. Ёдгорова, катта ўқитувчилар:З.Б. Джураева, Ф.Ш. Маматмусаева, асс.:Н.Ғ. Юлдошева, З.Н. Оринбаева, И.А. Кудияров, даволаш 234-гуруҳ талабалари
Кун тартиби:
Мавзу: «ТАРБИЯ – КОМИЛЛИК САРИ ҚАДАМ»(САБРЛИЛИК)
Республикамизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, жамият ҳаётининг барча соҳаларида маънавий омиллар устуворлигини таъминлашга қаратилган.
Ёш авлодни келажакка ишонч ҳосил қилиш учун авлодимиз маънавий-ахлоқий меросини чуқур ўрганиб, ўз фаолият, истеъдод ва қобилиятини ҳаёт йўналишини юрт, халқ, давлат мақсади билан уйғунлаштириш лозим.
Биз Форобий, Абу Али ибн Сино, Беруний, Хоразмий, Фарғоний каби буюк қомусий олимлар асарларида, уларнинг илмий-назарий таълимотларида таълим-тарбия масалаларига кенг ўрин берилганига, чунончи, тарбия муаммоларига жаҳон маданияти мезонлари билан ёндашилганига гувоҳ бўламиз. Жумладан, Аллома Абу Наср Форобий (873-950)нинг “Фозил одамлар шаҳри”, “Бахт-саодатга эришиш ҳақида кўрсатмалар”, “Бахт-саодатга эришиш ҳақида”, “Фуқаролик сиёсати”, “Давлат арбобининг афоризмлари” каби асарларида жамиятнинг келиб чиқиши, мақсад ва вазифалари ҳақида фалсафий таълимот ўз ифодасини топган. Унинг фикрича, инсон жамоалари ва жамият кишиларнинг яшаши ва камолотга эришиши учун зарур бўлган моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш учун интилишлари натижасида келиб чиққан.