“КИТОБ – БЕМИННАТ УСТОЗ, БИЛИМ ВА МАЪНАВИЙ ЮКСАЛИШГА ЭРИШИШНИНГ ЭНГ АСОСИЙ МАНБАИ”

Қатнашдилар: кафедра мудири, профнссор З.А. Нурузова, доцентлар: Ш.Р. Алиев, Н.Т. Ёдгорова,  катта ўқитувчилар:З.Б. Джураева, Ф.Ш.  Маматмусаева, асс.:Н.Ғ. Юлдошева, З.Н. Оринбаева, У.М. Абдуллаев даволаш факултети  234- гуруҳ талабалари.

Кун тартиби:

  1. “Китоб – беминнат устоз, билим ва маънавий юксалишга эришишнинг энг асосий манбаи” .
  2. Китобхонлик эҳтиёжга айланмоғи зарур.

 

Буюк мутафаккир Алишер Навоий ҳазратлари “Китоб – беминнат устоз, билим ва маънавий юксалишга эришишнинг энг асосий манбаи” деб китоб ҳақида энг юксак эътирофни келтиради. Бу бежизга эмас. Китобни қўлига олган инсон ундан илм изласа илм, ахлоқ изласа ахлоқ, фикр изласа, яхши ғоялар топади. Китоб билан дўстлашиш исонни комил шахс сифатида тарбиялайди, билмаганини ўргатади, тўғри йўлга бошлайди. Қуръони каримнинг илк нозил бўлган ояти “Ўқи” амри бўлган. Ота-боболаримиз илм ўрганиш, китоб ёзиш ва ўқиш борасида ҳамиша бошқаларга ўрнак бўлишган. Тарихдан бизга маълумки, илгари Яссавий, Бедил, Фузулий, Махтумқули, Машраб ғазалларини ёд билмаслик ор саналган.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.