“АЖДОДЛАР МЕРОСИГА ЭХТИРОМ”

Қатнашдилар: кафедра мудири, профнссор З.А. Нурузова, доцентлар: Ш.Р. Алиев, Н.Т. Ёдгорова,  катта ўқитувчилар:З.Б. Джураева, Ф.Ш.  Маматмусаева, асс.:Н.Ғ. Юлдошева, З.Н. Оринбаева, И.А. Кудияров,  даволаш  234-гуруҳ талабалари

Кун тартиби: 

Мавзу:” “АЖДОДЛАР МЕРОСИГА ЭХТИРОМ”

“Халқимизнинг улуғвор қудрати жўш урган ҳозирги замонда Ўзбекистонда янги бир уйғониш – Учинчи Ренессанс даврига пойдевор яратилмоқда, десак, айни ҳақиқат бўлади”.

Шавкат Мирзиёев

Аждодлар мероси – ўтмиш моддий-маданий бойликлари. Aждодлардан авлодларга қолган халқ оғзаки ижоди, ёзма адабиёти, санъати, меъморлик, археологик ва ҳоказо намуналари. Аждодлар меросини яратган халқ тарихи билан изчил ва мустаҳкам боғланган бўлади; шу халқнинг қадимги даврлардан бошлаб ҳозиргача яратган ва сақланиб келган адабий-маънавий ёдномалари, моддий-маданий обидаларини ўз ичига олади.

Буюк бобакалонимиз, ҳадис мулкининг султони Имом ал-Бухорий ҳазратлари ҳам ушбу фазилат билан сифатланганлар. Айниқса, у зотнинг ҳадис жамлашдаги ғайрат ва шижоатлари таҳсинга сазовордир. Улуғ алломалардан Ал-Муборакфурий айтадилар: “Имом ал-Бухорий машаққатларга чидамли, ишда тиришқоқ бўлиб, ўз қўлларидан келадиган юмушни бировга юклашни хушламас эканлар”. “Шарқ Ренессансида” ислом дини муҳим роль ўйнайди. Буюк аждодларимиз болалик пайтлариданоқ Қуръони карим, ҳадисларни мукаммал билгани манбаларда қайд этилган. Зеро, ислом дини инсонни илм олишда, уни бошқаларга етказишда доим ғайратли, шижоатли бўлишга чорлаб келган.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.