Қатнашдилар: кафедра мудири, профнссор З.А. Нурузова, доцентлар: Ш.Р. Алиев, Н.Т. Ёдгорова, катта ўқитувчилар:З.Б. Джураева, Ф.Ш. Маматмусаева, асс.:Н.Ғ. Юлдошева, З.Н. Оринбаева, И.А. Кудияров, даволаш 234-гуруҳ талабалари
Кун тартиби:
- Мавзу: “АДОЛАТЛИ ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИНИ ҚУРИШДА ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИНИНГ ЎРНИ”
Ўзбекистон Президенти томонидан илгари сурилган “Кучли давлатдан кучли фуқаролик жамият сари” тамойили давлат бошқаруви соҳасида фуқароларнинг роли тобора ортиб бориши, барча фуқаролик жамоатчилиги институтлари тизимининг янада ривожланиши ва уларнинг давлат бошқаруви жараёнларига қўшадиган ҳиссалари кўпайишини назарда тутади.
Чиндан ҳам, охирги йилларда бутун дунё бўйлаб бошқарув ислоҳотларини ўтказишда ҳаракатлантирувчи куч сифатидаги фуқаролик жамиятининг сезиларли ўсиши кузатилмоқда. Кўп ҳолларда давлат ва фуқароларни ошкоралик ва ҳисобдорликни мустаҳкамлаш, шунингдек ҳукуматларнинг хизмат кўрсатиш имкониятлари бўйича кенг инновация ташаббусларига жалб қилиш борасида фуқаролик жамияти институтлари ишончли ҳамкор сифатида ҳаракат қиладилар.