Қатнашдилар: Кафедра мудири, профессор З.А.Нурузова, доц.: Ш.Р.Алиев , Н.Т.Ёдгорова, катта укитувчи Эргашева З.Н., ассистентлар: Н.Р.Мирвалиева, З.Н.Оринбаева, Н.Г Юлдошева, З.Б.Джураева, У.М.Абдуллаев, Ф.Ш Маматмусаева.,Ишмурадов М.Б., Жумамурадов С.Т, И.А. Кудяров.
Кун тартиби: Мавзу: « ИНСОН ОДОБИ БИЛАН ГЎЗАЛ”
Маърузани кафедра мудири, профессор З.А.Нурузова ўқиб эшиттирди:
Инсоннинг ахлоқий фазилатларини, умуман ахлоқий тушунчаларини инсоннинг табиати билан боғлайди. Инсон табиати эса аввало оилада шаклланади. Шунга кўра бола тарбиясида ота-она таъсири ва намунаси бениҳоя каттадир. Масалан у аёлларга насиҳат қилиб, Абдулла ибн Жафар тилидан шундай деб ёзади: “Рашкдан сақлангин. У талоқнинг калитидир. Эрингга тез-тез танбеҳ қилишни сенга таъқиқлайман. Чунки танбеҳ нафрат уйғотади, ўзингни безаб юргин. Бунинг учун яхши восита сурмадир. Яна хушбўй атирлардан фойдалангин. Уларнинг ичида энг яхшиси сувдир”.
Тарихий тараққиёт шуни кўрсатадики, юртнинг равнақ топиши ва обод бўлиши мақсад қилиб қўйилган давлатда биринчи ўринда ёшларни тарбиялашга, уларга зарур шарт-шароит яратиб беришга устувор вазифа сифатида қаралиши лозим.
Буюк тарихда ҳеч нарса изсиз кетмайди. У халқларнинг қонида, тарихий хотирасида сақланади ва амалий ишларида намоён бўлади. Шунинг учун ҳам у қудратлидир. Тарихий меросни асраб-авайлаш, ўрганиш ва авлодлардан авлодларга қолдириш давлатимиз сиёсатининг энг муҳим устувор йўналишларидан биридир. Янги таҳдидлар, жумладан, «оммавий маданият» хавфи ва боқимандалик кайфияти пайдо бўлаётган, одоб-ахлоқ, қадриятларнинг йўқолиш хавфи юзага келаётган ҳозирги глобаллашув шароитида бу ғоят муҳим аҳамият касб этмоқда.
Ш.Мирзиёев
Оила ва оилада бола тарбияси масаласи Абу Али Ибн Синонинг илмий меросида ҳам муҳим ўрин эгаллайди. У ўзининг қатор асарларида боланинг саломатлиги, унинг тарбияси ҳақида, энг муҳими бола руҳиятини ўрганиш борасида кўплаб қимматбаҳо фикрларни ёзади. Уларнинг ҳаммаси бир бутун бўлиб, муайян педагогик қарашлар тизизимини ташкил этади ва у маънавий-ахлоқий баркамол инсонни шакллантириш ҳақидаги ғояга бориб тақалади. Ибн Синонинг “Тадбири ал-манозил” номли асарида катта бир боб оила ва оилавий тарбия масалаларига бағишлангандир. Ибн Сино оилада бола тарбияси анча мураккаб ва нозик бўлиб, уни боланинг ёшлигидан бошлаб ва изчиллик билан олиб бориш лозимлигини уқтиради. У она алласининг тарбиявий аҳамияти ҳақида тўхталиб, “Алла” икки вазифани бажаради, дейди. Биринчиси, уни тебратиш орқали болага жисмоний ором бағишланади; иккинчиси, бешикни бир маромда тебратишдан онанинг меҳри жўш уради, боласига бўлган муҳаббатидан онанинг орзу умиди юрак тўридан силқиб чиқади. Бу ўзига хос қўшиқ боласи учун қасидадек янграйди ва у фарзандининг мурғак қалбига сингиб боради. Шу тарзда болада ўзи ҳам англолмаган холат пайдо бўлади.
Муҳаммад Содиқ Қошғарий «Одоб ас-солихан» асарида уйланадиган йигит никохдан олдин уйланмоқчи бўлган қизини кўрмоғи, уйланадиган қизининг бокира бўлмоғи ҳамда тўрт нарса умрда, коматда, молда ва насабда эрдан паст ва тўрт нарсада, ҳуснда ва жамолда, ҳулқда, одабда ва иффатда эрдан юқори бўлиши зарурлигини, таъкидлайди. Бу фикр турмушда тинч ва тотув яшаш, оилада эр-хотин муносабатларида катта аҳамиятга эга.
Оилада бола тарбияси масаласи буюк мутафаккир шоир Алишер Навоий меросида ҳам муносиб ўринни эгаллайди. Унинг фикрича, жамиятнинг етуклиги, унинг тақдири ва келажак ёшлар камолоти билан боғлиқдир, шунга кўра бола тарбияси ота-оналар олдида турган олижаноб вазифадир, дейди. А.Навоий ота-оналарнинг яхши сифатларини улуғлаб. Бундай сифатларнинг уларда жамулжам бўлиши бола тарбиясида муҳим роль ўйнашини кўрсатиб ўтади. Масалан унинг аёллар ҳақидаги фикрлари диққатга сазовордир: “Яхши хотин, дейди Навоий – оиланинг давлати ва бахти, уй эгасининг хотиржам ва осойишталиги ундан, ҳуснли бўлса – кўнгил озиғи, хушмуомала бўлса жон озиғидир. Оқила бўлса, рўзғорда тартиб-интизом бўлади. У беандиша бўлса, кўнгил ундан озор чекади, ёмонлик ахтарувчи бўлса, ундан руҳ азобланади. Агар майхўр бўлса, уй ободлиги йўқолади, ақлсиз бўлса, оила расво бўлади”.
.
Маърифат соатига жалб этилганлар
Профессор-ўқитувчилар талабалар гурухлар
12 60 205-206 даволаш факультети талабалари. 1-2 курс магистрлари
Кафедра мудири, профессор: З.А.Нурузова
Маънавият ва маърифат бўйича маъсул: асс. Н.Г.Юлдошева