Лаборатория иши

MIKROBIOLOGIYa-AMALIY-KO’NIKMA-UZB.-1

«Mikrobiologiya, virusologiya va immunologiya fanidan davolash va tibbiy pedagogika fakulteti talablari uchun amaldagi ko’nikmalarini qadamba-qadam urganish va katta baholash mezonlari»

Toshkent – 2023 yil

«Mikrobiologiya virusologiyasi va immunologiya fanidan davolash, tibbiy pedagogika, tibbiy profilaktika fakulteti talablari uchun amaldagi ko’nikmalarini qadamba- qadam tashkillashtirish va katta baholash mezonlari».

Tuzuvchilar:

Mikrobiologiya kafedrasi mudiri, tfd professori Nuruzova ZA
Mikrobiologiya kafedrasi dosenti tf.n Aliev Sh.R.
Mikrobiologiya kafedrasi assistenti Axranova ST

Amaliy ko’nikmalar ruyxati

1. Tashqi muxit omillarini mikroorganizmlarga ta’sirini o’tkazgan
a. Kimyoviy omillar bakteriyalariga ta’sirini o’tkazgan. E.coli kulturasini fenol qurilgan va fenolsiz qiyiq GPAga ekish va natijalash
b. Fizik omillarni bakteriyalarga ta’sirini urganish. Sterillangan va sterillangan bog’laydigan material ekilgan GPB muxitlarini natijalash.
2. Tashqi muxit mikroflorasini urganish
a. Havo mikroflorasi. Sedimentatsion usulda olingan xavo ekmasini natijalash
b. Tuproq mikroflorasi. Kitta-Tarotsii muxitidagi tuprok natijalarini
3. Odam mikroflorasi o’rganish
a.Og’iz buflagi mikroflorasi.Tish ko’rib chiqilgandan tayyorlangan tayyorlanib kelinadigan Buri va Gram usullarida byob ko’riladi
b. Teri mikroflorasi. Qul mikroflorasini o’rganish boshqaruvidan bosma usulda Endo muxitiga ekish va natijalarini baholash.
v. Burun xalqum mikroflorasini o’rganish
4. Belor oshyosidan (yiring, balg’am, najas, kon va Bosh.) Olingan madaniyatni mikroskopik usulda tekshirish
a. Oddiy byush usuli (metilen ko’ki, fuksin);
b. Murakkab byush usuli (Gram, Buri Ginsa, Neysser, Ojeshko, Tsil-Nelson);
v. Mikroorganizmlar xarakatini aniklash;
5. Bemor ashyosidan (yiring, balg’am, najas, mehmon va bosh.) Olingan madaniyatni bakteriologik usulda tekshirish
a.Koloniyalarni madaniy nazoratlarini o’rganish.
b. Fermentativ nazoratlarini o’rganish. TSTAda stafilokoklarni letsitinaza aktivligini aniklash. Patogen stafilokoklarning plazmooagulaza fermentini aniklash
v AT foydalanishiyatlarini o’rganish;
6. Yukumli kasaliklarning virusologik tashxisi
a. Viruslarni indeksatsiya kilish.

1.a. Amaliy mashgulot baxarlanishi.
1. Amaliy ko’nikmani nomi: Kimyoviy omillar bakteriyalariga ta’sirini o’rganish.
2. Ko’nikmaning maqsadi: Kimyoviy omillardagi fenolni E.coli bakteriyalariga ta’sirini o’tkazgan
3. Amaliy ko’nikmalarning klinik axamiyati. Yukumli kasalliklarini ko’rib chiqish
4. Kerakli anjomlar: Petri kosachasida Endo muxitida o’rganilgan ichak tayoqchasi kulturasi, Gram usulida ishlatilgan buyoqlar iyigindisi, spiral lampalar, kovuzlok, pipetlar, bolalar, bolalar, bolalar, bolalar
5. Amaliy ko’nikmalarni qo’llash buyicha xarakat algoritmi:

1 kun
№ Baxililigan davolash

Бажара билмади (балл) Тўлиқ ва аниқ бажарди (балл)
1 Қовузлоқни спирт лампа алангасида яхшилаб стериллаш. 0 10
2 Эндо мухитида соф культура ажратиб олинган жойдан қовузлоқ ёрдамида материал олиш. 0 10
3 Олинган материални фенол қўшилган қийшиқ ГПА га экиш. 0 15
4 Экилган пробиркага гурух номери, санаси ёзилади. Фенолли агар эканлиги хам кўрсатиб ёзилади. 0 10
5 Қовузлоқни қайта спирт лампа алангасида яхшилаб стериллаш. 0 10
6 Биринчи материал олинган жойдан, қовузлоқ ёрдамида яна материал олиш. 0 10
7 Олинган материални фенолсиз қийшиқ ГПА га экиш. 0 15
8 Экилган пробиркага гурух номери, санаси ёзилади. Фенолсиз агар эканлиги хам кўрсатиб ёзилади. 0 10
9 Бажарилган ишлар ишчи дафтарга баённома кўринишида ёзилади. 0 10
ЖАМИ 0 100

2 кун
№ Бажариладиган тадбирлар

Бажара билмади (балл) Тўлиқ ва аниқ бажарди (балл)
1 Фенол қўшилган қийшиқ ГПАни бахолаш (ранги, тиниқлиги, колониялар мавжудлиги) 0 10
2 Озуқа мухит ашёсидан препарат тайёрлаш ва фиксация қилиш 0 10
3 Фиксацияланган суртмани Грам усулида бўяш 0 10
4 Микроскопда кўриш, агар колониялар бўлса морфологик хусусиятларини ўрганиш 0 10
5 Колониялар хосил қилмаган бўлса фенолни ичак таёқчаси ўсишига бактерицид таъсири ўрганилади 0 10
6 Фенол қўшилмаган қийшиқ ГПАни бахолаш (ранги, тиниқлиги, колониялар мавжудлиги) 0 10
7 Микроскопда кўриш ва морфологик хусусиятларини ўрганиш 0 10
ЖАМИ 0 100

6. Олинган натижалар интерпретацияси
Фенол микроорганизимларга бактериоцид ва бактериостатик таъсир кўрсатади

1.б. Амалий машғулот бажарилиши.
 Стерилланган боғловчи материал экилган (ГПБ) экмани натижалаш.
 Стерилланмаган боғловчи материал экилган (ГПБ) экмани натижалаш. Ўсиш характерини бахолаш. Суртма тайёрлаш, бўяш, микроскопда кўриш, расмини дафтарга чизиш.
1. Амалий кўникмани номи : Физик омилларни бактерияларга таъсирини ўрганиш.
2. Кўникманинг мақсади: : Физикавий омил стерилизациянинг микроорганизмларга таъсирини ўрганиш
3. Амалий кўникманинг клиник ахамияти. Юқумли касалликларга микроскопик усулида тахминий ташхис қўйиш.
4. Керакли анжомлар: ГПБ га экилган боғлов материаллари, Грам усулида ишлатиладиган бўёқлар йиғиндиси, спирт лампаси, қовузлоқ, пипеткалар, штативлар, буюм ойначалари
5. Амалий кўникмаларни бажариш бўйича харакат алгоритми

№ Бажариладиган тадбирлар

Бажара билмади (балл) Тўлиқ ва аниқ бажарди (балл)
1 Стерилланган боғлов материали экилган ГПБ озиқ мухитига бахо бериш (озиқ мухитининг ранги, тиниқлиги, чукмаларнинг бор ёки йўқлиги). 0 10
2 Озиқ мухитидан матеал олиб фиксацияланган суртма тайёрлаш. 0 10
3 Тайёрланган суртмани Грам усулида босқичма-босқич бўяш. 0 10
4 Микроскоп остида микроорганизмларни излаш. Агар микроорганизмлар топилса уларни морфологиясига бахо бериш. 0 10
5 Натижаларни дафтарга ёзиш. Агар озиқ мухити тиниқ ўз холича сақланган бўлса ва суртмада микроорганизмлар аниқланмаса, стерилизация сифатли деб бахоланади. 0 10
6 Стерилланмаган боғлов материали экилган ГПБ озиқ мухитига бахо бериш (озиқ мухитининг ранги, тиниқлиги, чукмаларнинг бор ёки йўқлиги). 0 10
7 Озиқ мухитидан материал олиб фиксацияланган суртма тайёрлаш. 0 10
8 Тайёрланган суртмани Грам усулида босқичма-босқич бўяш. 0 10
9 Микроскоп остида микроорганизмларни излаш. Агар микроорганизмлар топилса уларни морфологиясига бахо бериш. 0 10
10 Натижаларни дафтарга ёзиш. 0 10
ЖАМИ 0 100
6. Олинган натижалар интерпретацияси
Агар озиқ мухитида лойқаланиш ёки чўкмалар аниқланса, суртмада микроорганизмлар аниқланса, боғлов материали яроқсиз хисобланади.
7. Амалий куникмага доир кўргазма материал

2 амалий машғулот бажарилиши. Ташқи мухит омиллари микрофлораси
а. Хаво микрофлораси
1. Амалий кўникмани номи : Седиментацион усулда экилган хаво экмасини натижалаш.
2. Кўникманинг мақсади: : хаводаги микробларни сон ва сифат кўрсатгичини аниқлаш. Хаво орқали тарқалиши мумкин бўлган касалликларни олдини олиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш.
3. Амалий кўникманинг клиник ахамияти. Юқумли касалликлар қўзгатувчиларини олдини олиш..
4. Керакли анжомлар :седиментацион усулда экилган хаво намунаси, спирт лампаси, қовузлоқ, Грам усулида ишлатиладиган бўёқлар, буюм ойначалари, иммерсион ёғ, микроскоп.
5. Амалий кўникмаларни бажариш бўйича харакат алгоритми
№ Бажариладиган тадбирлар

Бажара билмади (балл) Тўлиқ ва аниқ бажарди (балл)
1 ГПА да ўсган колонияларнинг культурал хусусиятлари ўрганилади. 0 15
2 Колониялардан фиксацияланган суртмалар тайёрланиб Грам усулида бўялади. 0 15
3 Микроскопда микроорганизмларнинг культурал хусусиятларига бахо берилади. 0 10
4 ГПА да ўсиб чиққан колониялар сони санаб чиқилади. 0 15
5
a · 100 · 1000 · 5
x = ————————–
b · 10 · t
Омелянский формуласи орқали ифлосланиш хисобланади. 0 15
6 Жадвал бўйича ифлосланиш даражаси аниқланади.(УМС 1000 гача тоза, 1000 1500гача бўлса аудитория хонаси уртача , 1500 ва ундан катта бўлса юқори ифлосланган ) 0 10
7 ГОСТ талаби асосида хавони ифлосланиш даражаси белгиланади. 0 10
8 Ишчи дафтарга олинган натижалар ёзилади 0 10
ЖАМИ: 0 100

ГПБ да 150 колониягача – хаво тоза, 150-300 –ўрта тозалиги, более 300 колоний – хаво ўта ифлосланган

7. Амалий куникмага доир кўргазма материал

1. Амалий кўникмани номи : Китта-Тароцци мухитига экилган тупроқ натижасини бахолаш 2. 2. Кўникманинг мақсади: : тупроқдаги микробларни сон ва сифат кўрсатгичини аниқлаш. орқали тарқалиши мумкин бўлган касалликларни олдини олиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш.
3. Амалий кўникманинг клиник ахамияти. Юқумли касалликларга микроскопик усулида тахминий ташхис қўйиш.
4. Керакли анжомлар : Китта-Тароцци мухитига экилган тупроқ намунаси, спирт лампаси, қовузлоқ, Грам, Ожешко усулларида ишлатиладиган бўёқлар, буюм ойначалари, иммерсион ёғ, микроскоп.
5. Амалий кўникмаларни бажариш бўйича харакат алгоритми
№ Бажариладиган тадбирлар

Бажара билмади (балл) Тўлиқ ва аниқ бажарди (балл)
1 Китта-Тароцци мухитига экилган тупроқ намунасини культурал хусуситларига бахо бериш. 0 10
2 Озиқ мухитидан суртмалар тайёрланиб Грам усулида бўялади. 0 20
3 Спорали бактерияларни аниқлаш учун, Ожешко усулида бўяб кўриш. 20
4 Микроскопда микроорганизмларнинг культурал хусусиятларига бахо берилади. 20
5 Аниқланган микроорганизмларнинг морфологик хусусиятларига бахо бериш. 0 20
6 Ишчи дафтарга олинган натижаларёзилади ва расмлар чизилади 0 10
ЖАМИ: 0 100

6. Олинган натижалар интерпретацияси
Тупроқдаги микробларни сон ва сифат кўрсатгичини аниқлаш орқали тарқалиши мумкин бўлган касалликларни олдини олиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш
7. Амалий куникмага доир кўргазма материал

2. Одам микрофлораси
а) Оғиз микрофлораси
Бактерияларни бўяб ўрганиш Бурри ва Бурри-Гинс усуллари
1. Амалий кўникмани номи: Спирохеталарни ўрганиш учун тиш карашидан суртма тайёрлаш. Бурри усулида бўяш.
2. Кўникманинг мақсади: суртма тайёрлаш техникасини ўрганиш, Бурри усулида бактерияларни бўяш, бактерияларнинг морфологиясини микроскоп остида кўриш.
3. Амалий кўникманинг клиник ахамияти. Юқумли касалликларга микроскопик усулида тахминий ташхис қўйиш.
4.Керакли анжомлар: микроскоп, спиртовка, буюм ойнаси, латок, шиша найли кўприкча, қовузлоқ, пахта, бинтли шариклар, пробирка,пипеткалар (2-3 талаба учун битадан тўпламлар). Пробиркада ёки Петри косачасида капсулали микроб культураси, 960спирт, иммерсион ёғ.
5. Амалий кўникмаларни бажариш бўйича харакат алгоритми

№ Бажариладиган тадбирлар

Бажара билмади (балл) Тўлиқ ва аниқ бажарди (балл)
1 Буюм ойнасини ёғсизлантириш. 0 10
2 Бўяш ойнаси чекасига бир томчи туш томизиш. 0 10
3 Қовузлоқ билан микроб культурасини олиб тушга аралаштириш. 0 10
4 Аралашмадан қон суртмасига ухшаб суртма тайёрлаш. (Бурри усули) 0 10
5 Хона хароратида қуритиш. 0 10
6 Сув билан ювиб ташлаш. 0 10
7 Қуритиш. 0 10
8 Микроскопни иммерсион системасида кўриш. 0 10
9 Капсулали бактериялар тасвирини дафтарга тушуриш. 0 10
ЖАМИ 0 100
6. Олинган натижалар интерпретацияси
Сапрофитлар тиш карашида, нормал микрофлора таркибида булади. Спирохеталарнинг баъзи бирлари аэроб шароитда, баъзи бирлари эса анаэроб шароитда яхши ўсади.
7. Амалий куникмага доир кўргазма материал

Б. Тери микрофлораси
Эндо мухитига бармоқни босиб экилган экма натижасини бахолаш (ўсиш характери, морфологияси).
1. Амалий кўникмани номи :Қўл териси микрофлорасини ўрганиш
2. Кўникманинг мақсад: Қўлни нажасли ифлосланишини ўрганиш
3. Амалий кўникманинг клиник ахамияти. Юқумли касалликларга микроскопик усулида тахминий ташхис қўйиш.
4. Керакли анжомлар: : Бармоқлардан босма усулида экилган Эндо мухити, спирт лампаси, қовузлоқ, Грам усулида ишлатиладиган бўёқлар, буюм ойначалари, иммерсион ёғ, микроскоп
5. Амалий кўникмаларни бажариш бўйича харакат алгоритми:

№ Бажариладиган тадбирлар

Бажара билмади (балл) Тўлиқ ва аниқ бажарди (балл)
1 Эндо мухитида ўсган колонияларнинг культурал хусусиятлари (ўсиш характери) ўрганилади. 0 20
2 Колониялардан фиксацияланган суртмалар тайёрланиб Грам усулида бўялади. 0 20
3 Микроскопда микроорганизмларнинг морфологик хусусиятларига бахо берилади. 0 15
4 Морфологик хусусиятлари бўйича микроорганизмларнинг турлари аниқланади. 0 15
6 Аниқланган микроорганизмларнинг расмини дафтарга чизиш. 0 15
7 Ишчи дафтарга хулоса ёзилади. 0 15
ЖАМИ: 0 100
6. Олинган натижалар интерпретацияси
Эндо мухити ичак таёкчалари учун дифференциал мухит хисобланади. Лактозомусбат колониялар кизил ўсади,лактозаманфийлар эса –қора рангдаги колониялар. Лактозамусбатлар ичак таёкчаси, лактоза манфийларга –сальмонелла ва шигеллалар.
7. Амалий куникмага доир кўргазма материал

Расм.1.Ичак таёкчаси колонияси Расм 2. кора стрелка лактоза(+), оқ стрелка лактоза(-)

1. Амалий кўникмани номи : Бурун халкум микрофлорасини ўрганиш
2. Кўникманинг мақсад: Бурун халқум шиллиқ шиллиқ қаватидан патоген микроорганизмларни топиш
3. Амалий кўникманинг клиник ахамияти. Юқумли касалликларни олдини олиш
4. Керакли анжомлар: Конли агар, СТА экилган културалар, Грам усулида буяш учун ишлатиладиган буёклар, спирт лампа, ковузлок, буюм ойналари, штативлвр.
5. Амалий кўникмаларни бажариш бўйича харакат алгоритми:
Патоген микроорганизмларни топиш мақсадида бурун-халқумдан материал олиш ва озуқа бульонига (ГПБ, қандли бульон) ва қонли агарга экиш.

№ Бажариладиган тадбирлар

Бажара билмади (балл) Тўлиқ ва аниқ бажарди (балл)
1 Стерил тампонни стерил физиологик суюқлик билан намлаш. 0 20
2 Талабанинг халқум шиллиқ қаватидан намланган тампон ёрдамида материал олиш. 0 20
3 Олинган материални ГПБ га экиш. 0 20
4 Яна бир марта материал олиш ва қандли бульонга ва қонли агарга экиш. 0 20
5 Материал экилган пробирка ва Петри косачасига маълумотларни ёзиб қўйиш ва термостатга қўйиш. 0 20
ЖАМИ: 0 100

6. Олинган натижалар интерпретацияси.
7. Амалий куникмага доир кўргазма материал

4. Бемор ашёсидан (йиринг, балғам, нажас, қон ва бошқ.) олинган культурани микроскопик усулда текшириш
а. Оддий бўяш усули (метилен кўки, фуксин)
1. Амалий кўникма номи: Ичак таёқчасининг агарли культурасидан суртма тайёрлаш, сувли фуксин билан бўяш, микороскопда кўриш, расмини дафтарга чизиш.
2. Кўникманинг мақсад: суртма тайёрлашни ўрганиш, оддий бўяш усулида бўяш (сувли фуксин билан), таёқчасимон бактериялар морфологиясини микроскоп остида кўриш.
3. Амалий кўникманинг клиник ахамияти. Юқумли касалликларга микроскопик усулида тахминий ташхис қўйиш.
4.Керакли анжомлар ёруғлик микроскопи, озиқ мухитида ўстирилган стафилококк культураси, генциан бинафша бўёғи, иммерсион ёғ, буюм ойначалари, фильтр қоғозлари, қовузлоқ, спиртовка, пипеткалар, штатив, физиологик эритма.
5. Амалий кўникмаларни бажариш бўйича харакат алгоритми:

№ Бажариладиган тадбирлар

Бажара олмади (балл) Тўлиқ ва аниқ бажарди (балл)
1 Спирт лампани ёқиб, буюм ойначаси ёғсизлантирилади. Қовузлоқ қиздириб стерилланади. 0 10
2 Буюм ойначасига 1-2 томчи физиологик суюқликдан томизилади. 0 10
3 Ичак таёқчасининг агарли культурасидан намуна олиб физиологик суюқлик билан аралаштирилади. Танга шаклида юпқа қилиб ёйилади. 0 10
4 Спирт лампа алангасида, қўл куймайдиган хароратда қуритилади. 0 10
5 Тайёрланган суртма оловда фиксация қилинади. 0 10
6 Фиксацияланган суртма устига сувли фуксин бўёғи томизилади. 0 10
7 Бўёқ суртмани бўяши учун 2-3 минут кутиб турилади. 0 10
8 Сув билан яхшилаб ювилади. Фильтр қоғозида қуритилади. 0 10
9 Тайёрланган суртма устига иммерсион ёғ томизилади ва микроскоп остида кўрилади. 0 10
10 Бажарилган ишлар баённомма тарзида дафтарга ёзилади ва микроскопда кўрилган бактериялар расми дафтарга чизилади. 0 10
Жами: 0 100
6.Олинган натижалар интерпретацияси
Таёқчасимон бактериялар – (юнонча bacteria – таёқча деган сўздан олинган). Булар ҳам бир-бирларидан ўлчами, шакли, суртмада жойлашиши ва таёқчаларни учини кўриниши бўйича фарқ қилади (расм 2). Бактерияларнинг ўлчами 0,1 дан 10 мкм гача бўлиши. Ўлчами бўйича 3 та кўринишда учрайди: -майда бактериялар ўлчами 0,1 -0,25 мкм буларга микоплазмалар, бортонеллалар; ўрта ўлчамли (1-3 мкм) бактериялар буларга кўпчилик таёқчасимон ( ичак таёқчаси, бўғма қўзғатувчиси ва бошқалар) бактериялар; ўлчами катта ( 4-10 мкм) буларга газли гангрена, қоқшол қўзғатувчилари (расм 2) киради. Бактериялар формаси бўйича фарқланади – тўғри формали ( ичак таёқчаси ва бош.) тўғри бўлмаган ( коринебактерия ва бош.) ёки шохланган (бифидумбактерия ва бош.), овоид ( ўлат қўзғатувчиси), тармоқланган ипсимон (актиномицитлар). Бактерия таёқчаларининг икки учини тузилиши бўйича ҳам улар бир биридан фарқланади. Икки учи қирқилган (куйдирги қўзғатувчиси), юмолоқлашган ( ичак таёқчаси), ўткирлашган (фузобактериялар), икки учи катталашган (бўғма қўзгатувчиси) шакллари учрайди. Бактериялар бир-бирларига нисбатан суртмада жойлашувига қараб ҳам фарқланади. Кўпчилик бактериялар суртмада тартибсиз жойлашади ( энтеробактериялар), суртмада жуфт- жуфт бўлиб жойлашган бўлса диплобактериялар деб аталади (клебсиеллалар), агар спора хосил қилса диплобациллалар деб номланади. Суртмада занжирсимон бўлиб жойлашса стрептобактериялар (юмшоқ шанкр қўзғатувчиси) спора ҳосил қилса стрептобациллалар ( антарокоидлар) деб аталади. Суртмада рим цифрларини эслатиб ётиши мумкин (бўғма қўзғатувчиси), сигарет пачкасини эслатиб туриши ( мохов қўзғатувчиси) мумкин.
7. Амалий куникмага доир кўргазма материал

б. Мураккаб усулда бактерияларни бўяб ўрганиш. Грам усули
1. Амалий кўникмани номи: Ичак таёқчасининг агарли культурасидан суртма тайёрлаш, Грам усулида бўяш, микроскопия қилиш.
2. Кўникманинг мақсад: Грам усулида бўяшни ўрганиш. Грам манфий (қизил) ичак таёқчаси бактерияларини кўриш.
3. Амалий кўникманинг клиник ахамияти. Юқумли касалликларга микроскопик усулида тахминий ташхис қўйиш.
4.Керакли анжомлар: ёруғлик микроскопи, ичак таёқчасининг агарли культураси, Грам усулида ишлатиладиган бўёқлар, иммерсион ёғ, буюм ойначалари, фильтр қоғозлари, қовузлоқ, спиртовка, пипеткалар,штатив, физиологик суюқлик.
5. Амалий кўникмаларни бажариш бўйича харакат алгоритми:

№ Бажариладиган тадбирлар

Бажара билмади (балл) Тўлиқ ва аниқ бажарди (балл)
1 Ичак таёқчаси культурасидан фиксацияланган суртма тайёрлаш. 0 10
2 Фиксацияланган суртма устига генциан бинафша бўёғи шимдирилган фильтр қоғозини қўйиш. 0 10
3 Пипеткада бир неча томчи сув томизиш ва икки минут ушлаб туриш. 0 10
4 Фильтр коғозини олиб ташлаш, ювмасдан неча томчи йод люголь томизиш (1 мин). 0 10
5 96% спиртда 30 секунд ушлаб туриш. Сув билан ювиб ташлаш. 0 10
6 Фуксинни сувли эритмаси билан бўяш (3 мин.) 0 10
7 Сув билан ювиб ташлаш. 0 10
8 Куритиш (хавода, фильтр когозида.) 0 10
9 Микроскопда иммерсион системада кўриш. 0 10
10 Ичак таёқчасининг Грамм (-) бўялишини кўриб, расмини дафтарга чизиш. 0 10
ЖАМИ 0 100

6.Олинган натижалар интерпретацияси
Бактерияларни ҳужайра девори-мустаҳкам, қайишқоқ структура бирлиги бўлиб, бактерия ҳужайрасини ташқи томондан цитоплазматик мембрана устидан ўраб туради. Прокариот ҳужайра девори ўзининг тузилиши ва кимёвий таркиби билан эукариот ҳужайраларнинг ҳужайра деворидан фарқ қилади. Ҳужайра деворини асосий таркибидан бири прокариотларда пептидогликан (муреин, мукопептид) ҳисобланади. Эукариот ва бошқа ҳужайраларда бу мукопептид учрамайди. Пептидогликан бир –бири билан паралелл жойлашган, қайталаниб келувчи, гликозидли боғлар билан боғланувчи N- ацетилглюкозамин ва N- ацетилмурамин кислоталар қолдиғидан иборат, мураккаб полисахарид ҳисобланади (расм 3 ). Бактерия ҳужайраси деворини кимёвий таркиби ва тузилиши маълум тур бактериялар учун доимий ҳисобланиб, муҳим диагностик аҳамиятга эга. Ҳужайра тузилишига қараб прокариотларга кирувчи эубактериялар иккита катта гуруҳга бўлинади.Агар, фиксация қилинган эубактерия ҳужайраси олдин кристал фиолет ва кейин йод билан ишлов берилса, бўялган комплекс хосил бўлади. Кейинги босқичларида эубактерияни спирт билан ишлов берсак, ҳужайра деворини структурасига қараб ҳосил бўлган комплексни тақдири икки кўринишда бўлади. Биринчи группа грам мусбат деб номланувчи бактерияларда комплекс спиртда ювилиб кетмайди, бинафша ранги сақланиб қолади. Грамманфий эубактерияларда эса спиртда комплекс ювилиб кетади ва рангсизланади. Маълум бўлишича комплекс эубактерияларни протопластида ҳосил бўлади, лекин спирт билан кейинчалик ювилиб кетиши, ёки, кетмаслиги ҳужайра деворини структурасига боғлиқ экан.Грам мусбат ва грам манфий бактерияларниниг ҳужайра девори ўзининг кимёвий таркиби (жадвал) ва структураси билан фарқ қилади. Грам мусбат бактерияларни ҳужайра деворида пептидогликан ҳужайра деворини асосий массасига нисбатан (40-90%) ни, грам манфийларда эса (1-10 %) ташкил қилади. Пептидогликанни қалинлиги ҳар хил турларда фарқ қилиб 20 дан 80 нм гача бўлади, Грам манфийларда эса 2-3 нм ва ҳужайранинг умумий қалинлиги 10-15 нм тўғри келади. Грам манфий бактериялар ҳужайра деворининг Грам мусбат бактерияларга нисбатан юпқалиги унинг ўтказувчанлигини юқори бўлишига олиб келади.Шундай қилиб генциан бинафша билан бўялган, йод иштирокида ҳужайра протопластида хосил бўлган комплекс ( ГВ+магнийрибонуклеати + йод ва ҳужайра компонентлари) грам мусбат бактерияларда мустаҳкам бўлиб спирт билан ишлов берилганда ювилиб, рангсизланиб кетмайди. Бундан ташқари ҳужайра деворини қалинлиги ва унинг ўтказувчанлигини пастлиги бўёқни спиртда эриб кетмаслигига шароит яратади. Грам манфий бактерияларда эса мустахкам комплекс ҳосил бўлмайди ва ҳужайра деворини ўта юпқалиги ҳам бўёқни тез (30 дақиқагача) эриб, рангсизланиб кетишига, ва фуксин билан қайта бўялишига олиб келади.Грам мусбат бактерияларда ҳужайра девори ЦМ ёпишиб туради. Грам манфий бактерияларда эса ҳужайра девори билан ЦМ ўртасида периплазматик бўшлиқ учрайди.
Ҳужайра девори икки қаватдан иборат бўлади:
1. Ташқий –пластик қават
2. Ичкий – қайишқоқ (регидний) қават, муриендан таркиб топган.
Грам мусбат бактерияларнинг ташқий қавати липопротеинлар, гликопротеинлар, тейхой кислотаси тутади, ёғлар тутмайди. Ҳужайра девори структурали бўлмасдан, аморф кўринишида бўлади, шунинг учун муриен қобиғини емирилиши ҳужайра деворини тўлиқ йўқотилишига олиб келади, бактериялар протопластларга айланади. Улар кўпайиш хусусиятига эга эмас. Грам манфий бактерияларда ташқий қават яқол шакилланган бўлиб, липопротеидлар, липосахаридлар кўринишида бўлиб, А- ёғдан (эндотоксин) ва полисахариддан (О-антиген) иборат бўлади. Грам манфий бактерияларнинг ҳужайра девори бузилса сферопластлар ҳосил бўлади-ҳужайра деворини маълум қисми сақланиб қолади, лекин кўпайиш хусусиятини йўқотади.
Ҳужайра девори бактерия ҳужайраларида қуйидаги функцияларни бажаради:
1) химоя, фагоцитоздан ва ташқий муҳит факторларидан;
2) рецепторлик;
3) осматик босимни бошқаради;
4) бактерияларнинг озиқланишида ва бўлинишида қатнашади;
5) антигенлик (эндотоксинни хосил бўлишида ва асосий саматик антиген)
6) бактериянинг шакли ва ўлчамини доимо бир хилда бўлишини таъминлайди;
7) ташқий муҳит билан бактерия ўртасидаги шароитни (коммуникация) таминлайди;

7. Амалий куникмага доир кўргазма материал

Бактерияларни мураккаб усулда бўяб ўрганиш Бурри ва Бурри-Гинс усули
1. Амалий кўникмани номи: Капсулали бактериялардан Бурри-Гинс усулида суртма тайёрлаб бўяш, микроскопия қилиш.
2. Кўникманинг мақсад: Бактериялар капсуласини кўриш учун суртма тайёрлаб, Бурри-Гинс усулида бўяш ва бўялмаган капсулани ажратиш.
3. Амалий кўникманинг клиник ахамияти. Юқумли касалликларга микроскопик усулида тахминий ташхис қўйиш.
4.Керакли анжомлар: Микроскоп, спиртовка, буюм ойнаси, латок, шиша найли кўприкча, қовузлоқ, пахта, бинтли шариклар, пробирка,пипеткалар (2-3 талаба учун битадан тўпламлар)Пробиркада ёки Петри косачасида капсулали микроб культураси (4), 960спирт, Бурри-Гинс бўёқлар тўплами .
5. Амалий кўникмаларни бажариш бўйича харакат алгоритми:

№ Бажариладиган тадбирлар

Бажара билмади (балл) Тўлиқ ва аниқ бажарди (балл)
1 Буюм ойнасини ёғсизлантириш. 0 10
2 Бўяш ойнаси чекасига бир томчи туш томизиш. 0 10
3 Қовузлоқ билан тиш карашидан материал олиб тушга аралаштириш. 0 10
4 Аралашмани қон суртмасига ухшаб бутун ойна юзасига ёйиш. 0 10
5 Хона хароратида қуритиш. Фиксациялаш. 0 10
6 Суртма юзасига бир неча томчи сувли фуксиндан томизиш (3мин.) бўяш. 0 10
7 Сув билан ювиб ташлаш. 0 10
8 Қуритиш. 0 10
9 Микроскопни иммерсион системасида кўриш. 0 10
10 Топилган микроорганизмларни тасвирини дафтарга тушириш. 0 10
ЖАМИ 0 100
6.Олинган натижалар интерпретацияси
Бактерияларни капсула – 2 хил бўлиши мумкин:
1.Микрокапсула
2. Макрокапсула
Микрокапсула факат электрон микроскопда кўрилади. Такиби липоополисахаридлардан ташкил топган микрофибриллалар кўринишида бўлиб, хужайрадеворига махкам ёпишган.
Макрокапсула – ташқи шилимшиқ кават бўлиб, асосан полисахаридлардан ташкил топган, баъзи холларда полипептидлардан иборат.
Хаммабактериялар капсула хосилкилмайди. Баъзи патоген бактериялармасалан, пневмококкларнокулайшароитгатушибколганда капсула хосилқилади (одам вахайвонорганизмида). Баъзибактерияларэсахар доим капсула хосилқилади. Масалан, клебсиеллалар. Куйдиргикузгатувчисикапсуласиполипептидданиборат, колганлариникиполисахаридданиборат.
Вазифаси:
1.Хужайрани химоялайди.
2.Патогенлик хусусиятига эга – яъни баъзи бактерияларнинг патогенлик хусусияти шу капсулага боғланган.
3. Антигенлик хусусиятига (К) АГ эга.
Бактерияларни капсуласини Бурри-Гинс усулида бўяш. Гинс-Бурри ёки Грам усули билан бўяб, капсулали бактерияларнинг капсуласини аниқлаш мумкин (Расм1). Бунда қора фонда капсула рангсиз холдабўлиб, бактериялар фуксин билан бўялади. Бу усулда бўяш учун туш ва бактерия культураси яхшилаб аралаштирилади. Аралашма худди қон суртмасига ўхшаб буюм ойначасида ёйилади. Тайёрланган суртма хона хароратида қуритилади. Қуриган суртма устига фуксин бўёғи томизилади ва 2-3 мин ушлаб турилади. Сув билан ювилиб суртма қуритилади ва микроскопда кўрилади. Кўпчилик холларда патологик материаллардан олинган материалдан тайёрланган суртмани Грам усулида бўяб кўрилганда бактерияларнинг капсуласини топиш мумкин.

7. Амалий куникмага доир кўргазма материал

Мураккаб усулда бактерияларни бўяб ўрганиш Циль-Нильсен усули
1. Амалий кўникмани номи: Мураккаб усулда бактерияларни бўяб ўрганиш Циль-Нильсен усули
2. Кўникманинг мақсад: суртма тайёрлаш техникасини ўрганиш Циль-Нильсен усулида бактерияларни бўяш, кислотага чидамли бактерияларни микроскоп остида кўриш.
3. Амалий кўникманинг клиник ахамияти. Юқумли касалликларга микроскопик усулида тахминий ташхис қўйиш.
4.Керакли анжомлар: Микроскоп, термостат, спиртовка, буюм ойнаси, латок, шиша найли кўприкча, қовузлоқ, пахта, бинтли шариклар, пробирка,пипеткалар (2-3 талаба учун битадан тўпламлар).резина қўлқоп. Пробиркада сил қўзғатувчиси культураси (2 та), 960спирт, Циль-Нильсен бўёқлар тўплами (4-6).
5. Амалий кўникмаларни бажариш бўйича харакат алгоритми:

№ Бажариладиган тадбирлар

Бажара билмади (балл) Тўлиқ ва аниқ бажарди (балл)
1 Бемордан олинган балғамдан фиксацияланган суртма тайёрлаш.Фиксация килинган микроб сурмасига тоза квадратли фильтр коғози қуйиш. 0 10
2 Фильтр қоғози устига бир неча томчи Циль-фуксинидан томизиш. 0 10
3 Спиртовка устида пар ҳосил бўлгунча ушлаб турамиз (қайнаб кетмаслиги керак). 0 10
4 Иш харакатни уч маротоба қайтариш. 0 10
5 Фильтр қоғозини суртмадан олиб ташлаш. 0 10
6 Суртмани H2SO4 ни 5% эритмасида 30 секунд ушлаб туриш. 0 10
7 Дархол сув билан ювиб ташлаш. 0 10
8 Метилен кўки билан қайта буяш. 0 10
9 Сув билан ювиб ташлаш. 0 10
10 Қуритиш ва микроскопда сил қўзғатувчиларини топиш морфологиясига бахо бериш, дафтарга тасвирини чизиш. 0 10
ЖАМИ 0 100

6.Олинган натижалар интерпретацияси
Биз юқорида айтганимиздек кўпчилик грам мусбат прокариотлар ўзларини ҳужайра деворини кимёвий таркиби билан ҳам бир – бирларидан фарқ қилади ва бу фарқлар уларнинг бўялишига таъсир кўрсатади. Микробиология амалиётида бу бактерияларни кислотага чидамли бактериялар деб аталади. Бу бактериялар Грам усулида бўялмайди. Грам мусбат бактерия бўла туриб, Грам усулида бўялмаслигига асосий сабаб, уларнинг ҳужайра структурасининг кимёвий таркиби ҳисобланади. Кислотага чидамлилик бактерияларнинг ҳужайра девори ва цитоплазмасида ёғ ва ёғ кислоталарини кўп бўлишидир. Ёғлар ҳужайранинг умумий массасига нисбатан 40% гача бўлиши мумкин. Липидларни (ёғларни) уч хил фракцияси аниқланган; фосфолипидлар (эфирда эрувчи), ёғсимон (эфир ва ацетонда эрувчи) ва мумсимон (эфир ва хлороформда эрувчи). Липидлар таркибида жуда кўп кислотага чидамли ёғ кислоталари учрайди буларга стеарин, фтиоид ва микол кислоталари киради. Ҳужайра таркибида липидларни юқори бўлиши, бу бактерияларни кислотага, спиртларга ва ташқи муҳит омилларига чидамли қилиб қўяди. Шунинг учун бу бактериялар бўёқлар билан қийин бўялади. Уларни бўяш учун махсус интенсив Циль-Нильсен усули қўлланилади.Циль-Нильсен усулида кислотага чидамли бактериялар карболли фуксиннинг юқори концентрацияли эритмаси билан ва қиздириб бўялади. Карбол кислотанинг эритмаси ҳужайра деворини юмшатади, шу билан унинг тинкториал хусусиятини оширади, бўёқнинг юқори концентрацияси ва бўяш жараёнида қиздириш орқали бўёқ билан бактериал ҳужайранинг ўзаро таъсир реакцияси кучаяди ва яхши бўялади, натижада сульфат кислота билан таъсир этилса, кислотага чидамсиз бактериялар рангсизланади ва метилен кўки билан ҳаво рангга бўялади. Кислотага чидамли бактериялар эса, фуксин билан қизил рангга бўялганича қолади.
7. Амалий куникмага доир кўргазма материал

Бактерияларнинг киритмаларини ( валютин доначаси ) ўрганиш. Нейссер ва оддий усулда.
1. Амалий кўникмани номи: Бактерияларнинг киритмаларини ( валютин доначаси ) ўрганиш. Нейссер усулда.
2. Кўникманинг мақсад: суртма тайёрлаш мураккаб усулида бактерияларни критмаларини бўяш, Бўғма қўзғатувчиси волютин доначаларини микроскоп остида кўриш.
3. Амалий кўникманинг клиник ахамияти. Юқумли касалликларга микроскопик усулида тахминий ташхис қўйиш.
4.Керакли анжомлар: ёруғлик микроскопи, микроб культураси, Нейссер бўёғи, 960 этил спирти, иммерсион ёғ, буюм ойначалари, фильтр қоғозлари, қовузлоқ, спиртовка,резина қўлқоп, пипеткалар, штатив, латок, колбада тоза сув, физиологик эритма(2-3 талаба учун битадан тўпламлар),дифтериод культураси (2 та ) пробиркада.
5. Амалий кўникмаларни бажариш бўйича харакат алгоритми:

№ Бажариладиган тадбирлар

Бажара билмади (балл) Тўлиқ ва аниқ бажарди (балл)
1 Спирт лампани ёқиб, буюм ойначасини ёғсизлантириш. 0 10
2 Қовузлоқни қиздириб стериллаш. 0 10
3 Қатиқдан қовузлоқ ёрдамида материал олиб танга шаклида юпқа қилиб ёйиш. 0 10
4 Спирт лампа алангасида, қўл куймайдиган хароратда қуритиш. 0 10
5 Спирт лампа алангасида фиксация қилиш. 0 10
6 Фиксацияланган суртмага метилен кўки бўёғи томизилади ва 3 минут ушлаб туриш 0 10
7 Сув билан ювиб, қуритиш.. 0 10
8 Микроскопда иммерсион объективда кўриш. 0 10
9 Бактерияларни волютин доначаларини микроскопда кўриш 0 10
10 Олинган натижаларни дафтарга ёзиш ва дафтарга расмини чизиш. 0 10
Жами: 0 100

6.Олинган натижалар интерпретацияси
Нейссер усули билан валютин доначалари бўялади. Валютин доначаси цитоплазмадан фарқ қилиб, ишқорий реакцияда бўлади. Шунинг учун синька ацетатни қабул қилиб, тўк кўк ранга бўялади. Хужайра цитоплазмасида кислотали мухит бўлганлиги учун, цитоплазма ишқорий бўёк – везувинни кабул килиб, сарик рангга бўялади.
7. Амалий куникмага доир кўргазма материал

Бактерияларни спорасини аниқлаш.
1. Амалий кўникмани номи: Бактерияларнинг спорасини ўрганиш. Ожешко усулда.
2. Кўникманинг мақсад: суртма тайёрлаш мураккаб усулида бактерияларни спорасини бўяш, микроскоп остида кўриш.
3. Амалий кўникманинг клиник ахамияти. Юқумли касалликларга микроскопик усулида тахминий ташхис қўйиш.
4.Керакли анжомлар: ёруғлик микроскопи, микроб культураси, Ожешко бўёғи, 960 этил спирти, иммерсион ёғ, буюм ойначалари, фильтр қоғозлари, қовузлоқ, спиртовка,резина қўлқоп, пипеткалар, штатив, латок, колбада тоза сув, физиологик эритма (2-3 талаба учун битадан тўпламлар), бактерия культураси пробиркада.
5. Амалий кўникмаларни бажариш бўйича харакат алгоритми:

№ Бажариладиган тадбирлар

Бажара билмади (балл) Тўлиқ ва аниқ бажарди (балл)
1 Суртма 5 мин. 5% НСl ушлаб турилади 0 10
2 Микроб сурмасига тоза квадратли фильтр коғози қуйиш. 0 9
3 Фильтр қоғози устига бир неча томчи Циль-фуксинидан томизиш. 0 9
4 Спиртовка устида пар ҳосил бўлгунча ушлаб турамиз (қайнаб кетмаслиги керак). 0 9
5 Иш харакатни уч маротоба қайтариш. 0 9
6 Фильтр қоғозини суртмадан олиб ташлаш. 0 9
7 Суртмани H2SO4 ни 5% эритмасида 30 секунд ушлаб туриш. 0 9
8 Дархол сув билан ювиб ташлаш. 0 9
9 Метилен кўки билан қайта буяш. 0 9
10 Сув билан ювиб ташлаш. 0 9
11 Қуритиш ва микроскопда кўриш дафтарга тасвирини чизиш. 0 9
ЖАМИ 0 100

6.Олинган натижалар интерпретацияси
Споралар. Булар факат таёкчасимон бактерияларда учрайди. Мкироорганизмларга юкори температура, қуриб колиш холатлари, рН-мухитнинг ўзгариши ва бошқалар таъсир этганда споралар хосил булади. Споралар цитоплазманинг каттик кисмини ташкил қилади ва бактерия хужайрасининг ички кисмида жойлашади. Споралар вегетатив хужайралардан химиявий таркиби билан фарқ килиб, сув кам микдорда, кальций тузлари, Mg тузлари, липидлар, протеинлар кўп миқдорда бўлади. Булар спорани чидамли бўлишини таркибидаги дипихолин кислота таъминлайди. 18-20 соатда спора хосил бўлади. Яхши, қулай шароитга тушганда эса споралар 4-5 соат ичида вегетатив формага ўтади. Битта бактерия хужайрасида битта спора бўлади.
Бациллалар, клостридиялар спора хосил қилади. Жойлашишига караб спораларнинг 3 хил шаклини ажратишимиз мумкин: 1)терминал; 2)субтерминал; 3)централ.
Хосил булиш даври:
1. Тайёрланиш даври
2. Спора олди даври
3. Қобиқ хосил килиш даври
4. Етилиш даври
Спора ташки мухитда яхши сақланади. 140° да 2 соатга чидайди. Куйдирги қўзғатувчиси 180° га чидамли.
Функцияси:
Бактерия хужайраси нокулай шароитга тушганда яшаши учун ёрдам беради.
Спора микроорганизмларнинг ривожланиш даври бўлиб, тур саклашда ахамияти бор.
7. Амалий куникмага доир кўргазма материал

Мураккаб усулда бактерияларни бўяб ўрганиш Романовский-Гимза усули
1. Амалий кўникмани номи: Риккетсияларнинг морфологиясини ўрганиш.
2. Кўникманинг мақсад: суртма тайёрлаш мураккаб усулида бактерияларни бўяш, риккетсия морфологиясини микроскоп остида кўриш.
3. Амалий кўникманинг клиник ахамияти. Юқумли касалликларга микроскопик усулида тахминий ташхис қўйиш.
4.Керакли анжомлар: ёруғлик микроскопи, микроб культураси, Романовский-Гимза бўёғи, 960 этил спирти, иммерсион ёғ, буюм ойначалари, фильтр қоғозлари, қовузлоқ, спиртовка, пипеткалар, штатив, латок, колбада тоза сув, физиологик эритма(2-3 талаба учун битадан тўпламлар), риккетсия диагностикуми пробиркада (2 та).
5. Амалий кўникмаларни бажариш бўйича харакат алгоритми::

№ Бажариладиган тадбирлар

Бажара билмади (балл) Тўлиқ ва аниқ бажарди (балл)
1 Культура морфологиясини аниқлаш учун риккетсия культурасидан фиксацияланган суртма тайёрлаш. 0 20
2 Фиксация қилинган микроб суртмасига генциан виолет шимдирилган фильтр коғозини қўйиш, устига 1-2 томчи сув томизиш. 0 10
3 Фильтр коғозини олиб ташлаш, ювмасдан бир неча томчи Люголь йодидан томизиш (1 мин). 0 10
4 96% спиртда 30 секунд ушлаб туриш ва сув билан ювиш. 0 10
5 Фуксинни сувли эритмаси билан бўяш (3 мин.) 0 10
6 Сув билан ювиб ташлаш. Қуритиш (ҳавода, фильтр когозида.) 0 10
7 Микроскопда иммерсион системада кўриш. 0 10
8 Бир хил ўлчамдаги, Грамманфий бўялган бактерияларни топиш. 0 10
9 Бажариладиган ишларни дафтарга ёзиб, микроблар расмини чизиш. 0 10
ЖАМИ 0 100
6.Олинган натижалар интерпретацияси
Риккетсиялар Ricketsialis қаторига киради. Риккетсиоз касалликларинингкўзғатувчиларини биринчи бўлиб америкалик олим Риккетс 1910 йилда аниқлаган ва шунинг номига кўйилган.
Риккетсиялар оралик хужайралар бўлиб, ўзларининг хужайрасини тузилиши ва кўпайиши билан бактерияларга якин туради. Яшаш мухитлари билан эса вирусларга якин туради. Риккетсиялар факат хужайранинг ичида облигат паразит бўлиб хаёт кечиради.
Риккетсиялар шакли бўйича хар хил тузилишига эга: таёкчасимон, кокксимон, ипсимон, тармокланган. Риккетсиялар харакатсиз бўлиб спора хосил килмайди. Риккетсияларнинг талайгина турлари одамда трансмиссив риккетсиоз касаллигини чакиради.
Риккетсиялар тирик хужайра ичида ўсади, кўпаяди, хайвон тўқимасида, товуқ эмбрионида ўстириш мумкин.Таркибида липидлар кўп бўлиб, ташқи мухит омилларига чидамли ва анилин бўёқлари билан яхши бўялмайди. Рамановский-Гимза ва Здрадовский усулларида бўялади.

7. Амалий куникмага доир кўргазма материал

Расм 3. Рикетсиялар ҳужайра ичида яшовчи облигат паразитлар, цитоплазмада турли кўпайиш даврлари (а,б ), корбол фукцин ва метилин кўккида бўялган.

б) Бактерияларни харакатчанлигини аниқлаш
1. Амалий кўникмани номи: “Эзилган томчи” усулида сув вибрионларидан препарат тайёрлаб, ҳаракатчанлигини микроскопда кўриш.
2. Кўникманинг мақсад: Бактерияларнинг хивчинлари ёрдамида харакатланишини микроскоп остида кўриш.
3. Амалий кўникманинг клиник ахамияти. Юқумли касалликларга микроскопик усулида тахминий ташхис қўйиш.
4.Керакли анжомлар: ёруғлик микроскопи, спирт лампаси, буюм ойначаси, ёпқич ойначалар, физиологик эритма, иммерсион ёғ, қовузлоқ, пипеткалар, штатив, бактерия культураси.
5. Амалий кўникмаларни бажариш бўйича харакат алгоритми:

№ Бажариладиган тадбирлар
Бажара олмади (балл) Тўлиқ ва аниқ бажарди (балл)
1 Буюм ойначасини танлаб олинади ва спирт лампа алангасида ёғсизлантирилади. 0 10
2 Буюм ойначаси устига бир томчи физиологик эритма томизилади. 0 15
3 Харакатчан бактерия культурасидан намуна олиб физиологик суюқлик билан аралаштирилади. 0 15
4 Тайёрланган томчи устига ёпқич ойна ўрнатилади. 0 15
5 Ёпқич ойна устига бир томчи иммерсион ёғ томизиб микроскоп остида кўрилади. 0 15
6 Микроскопда бактериялар топилади ва уларнинг харакати кузатилади. 0 15
7 Бажарилган ишларни баённома кўринишида дафтарга ёзиш. 0 15
ЖАМИ 0 100

6.Олинган натижалар интерпретацияси
Хивчинлар – харкат органлари хисобланади. Асосан таёкчасимон бактериялар хосил қилади. Хивчинлар ингичка ипсимон бўлиб таркиби оксил флагеллиндан иборат. Узунлиги бактерия танасининг узунлигидан узунрок бўлади. Хивчинлар цитоплазмада жойлашган базал таначалар билан фаропластлардан бошланиб хужайранинг ташқарисига чикади. Хивчинларни суюк озик мухитдан калин томчи олиб махсус бўяш усуллари билан микроскопда кўришимиз мумкин. Жойлашишига караб 4 та группага бўлинади:
Монотрихлар
Лофотрихлар
Амфотрихлар
Перитрихлар
Функцияси:
1. харакатлантиради
2. озик моддаларни камраб якинлаштиради.
Киприкчалар. (ворсинкалар, фимбриялар) узунлиги 0,3-10 мкм бўлган оқсил таркибли ингичка ипчалар бўлиб, бактерия хужайрасини қоплаб олган бўлади. Хивчинлардан фарқи харакат вазифасини бажармайди. Функциясига караб типларга бўлинади:
1. Умумий типдаги киприкчалар хужайин организмига бактерия хужайрасини ёпишиши ёки адгезия хусусиятини бажаради. Битта бактерия хужайрасида бир неча юздан бир неча минггача булади.
2. Sexpili – конъюгатив, жинсий киприкчалар – бактерия конъюгациясида генетик материални донордан реципиентга ўтказиб беради. Факат донор бактерия хужайрасида бўлади. 1 тадан 4 тагача.
Бактерияларни харакатчанлигини эзилган ва осилган томчи усулида аниқлаш. Кўпчилик бактерияларда хивчинлар учрайди, бу хивчинлар уларнинг ҳаракат органлари хисобланади. Шунинг учун бактериялар харакатчан ва харакатсиз бактерияларга бўлинади.
Бактерияларни харакатчанлигини аниқлашда кўплаб усуллар қўлланилади. Булардан электрон микроскоп орқали уларнинг хивчинларини кўриш, фазоли контраст микроскопда кўриш ва оддий микроскопда “эзилган” ва “осилган” томчи усулларидан фойдаланилади. Бактерияларни харакатчанлигини аниқлаш дифферинциал аҳамиятга эга.

7. Амалий куникмага доир кўргазма материал

5. Бемор ашёсидан (йиринг, балғам, нажас, қон ва бошқ.) олинган культурани бактериологик усулда текшириш
1. Амалий кўникманинг номи: Колонияларни культурал хусусиятларини ўрганиш
2. Кўникма мақсади: Микроорганизмларни озука мухитларида ўсишини бахолаш
3. Амалий кўникманинг клиник ахамияти. Юқумли касалликларга микроскопик усулида тахминий ташхис қўйиш
4. Керакли анжомлар: каттик ва суюк озука мухитлар.
5. Амалий кўникмаларни бажариш бўйича харакат алгоритми::
№ Кадамма кадам бажарилиши

бажармади бажарди
1 Микроорганизмларни озука мухитларида ўсишини бахолаш(каттиқ,суюк) 0 20
2 Каттиқ озука мухитда ўсган колонияларни бахолаш: размери,ранги, тиниклиги ва х.к. 0 20
3 Колониялар ўсишини бахолаш
0 20
4 Колониялар ўсиш характерини бахолаш: чўкма, лойкаланиш,пленка хосил килиш 0 20
5 Дафтарга ёзиш 0 20
Жами: 0 100

6.Олинган натижалар интерпретацияси
Каттиқ озука мухитларда бактерияларнинг культурал хусусиятлари
Бундай озука мухитларда бактериялар колониялар хосил килиб ўсишади:
А) катталиги (йирик – 4-5 мм диаметри, ўрта – 2-4 мм, майда – 1-2 мм, карлик –1 мм кўп эмас)
б) колониялар формаси (силлик текис, розеткосимон, ва бошқ.);
в) тиниқлик даражаси (хира, ярим тиник, тиниқ).
в) положение колонии на питательной среде (возвышающаяся над средой, погруженная в среду, г) колониялар жойлашиши
Суюқ озука мухитларда ўсишган бактерияларни культурал хусусиятлар: тиниқ ,лойкалашган, чўкма хосил қилиши
7. Амалий куникмага доир кўргазма материал

Рис. Каттик озуқа мухитларда ўсган бактериялар

б. Ферментатив хусусиятларини ўрганиш. ТСТАда стафилококкларни лецитиназа активлигини аниклаш.
1. Амалий кўникма номи: Тухум сариғи қўшилган тузли агардан ажратиб олинган (ГП қийшиқ агарда) экмани натижалаш
2. Амалий кўникма мақсади: Тухум сариғи қўшилган тузли агарга экишдан мақсад лецитоветиллазы( лецитиназа ферментини активлигини аниқлаш
3. Амалий кўникманинг клиник ахамияти. Юқумли касалликларга микроскопик усулида тахминий ташхис қўйиш.
4.Керакли анжомлар: ТСТА га экилган стафилококк культураси
5. Амалий кўникмаларни бажариш бўйича харакат алгоритми:

№ Кадамма кадам

бажармади бажарди
1 ТСТА ни тайёрлаш учун 10% 60 градусгача совутилган тузли агарга 1г тухум сариғи кўшилиб +200 мл физ.раствор билан аралаштирилади ва чашкаларга куйилади 0 20
2 Культурани ТСТА га куйилади 0 20
3 термостатга 37 градусга кўйилади бир суткага 0 20
4 1 суткадан сўнг олиниб лецитиназа активлиги текширилади
5 ТСТАда лецитиназа парчаланиши натижасида ок ёилган колониялар хосил бўлади 0 20
6 Дафтарга ёзиш 0 20
жами 0 100

6.Олинган натижалар интерпретацияси
Культуранинг лецитиназа активлигини аниқлаш. Бунинг учун текширилаётган культура тухум сариғ¬ли-тузли агарга экилади ва 18-24 соат 370С термостатда сақланади. Микроб культураси лецитиназа активлигига эга бўлса колония аторфида садаф рангини эслатувчи колониялари атрофида хиралашган зоналар ҳосил бўлади.
7. Амалий куникмага доир кўргазма материал

Б. Плазмакоагулаза ферментни аниклаш
1.Амалий кўникма номи: Ажратиб олинган культурани софлигига бахо бериш
2.Кўникма мақсади:. Ажратиб олинган микроорганизмларни патогенлик ферментини аниқлаш.
3. Амалий кўникманинг клиник ахамияти. Юқумли касалликларга микроскопик усулида тахминий ташхис қўйиш.
4.Керакли анжомлар: Керакли анжомлар: қуён қон зардобидан тайёрланган эритма, буюм ойначалари, пробиркалар, физиологик эритма.
Амалий кўникмаларни бажариш бўйича харакат алгоритми:

№ Бажариладиган тадбирлар

Бажара билмади (балл) Тўлиқ ва аниқ бажарди (балл)
1 Махсус тайёрланган қуён қон зардобини 1:10 нисбатда суюлтириш. 0 20
2 2 та стерил пробиркага тайёрланган эритмадан пипетка ёрдамида солиш. 0 10
3 Биринчи пробиркани контрол учун (К), иккинчи пробиркани тажриба учун (Т) деб белгилаш. 0 10
4 Текширилаётган культурадан қовузлоқ ёрдамида материал олиш. 0 10
5 Олинган материални тажриба пробиркасига солиб аралаштириш. 0 10
6 Пробиркаларни термостатга 37ºС га 1 суткага қўйиш. 0 15
7 Агар тажриба пробиркасида зардобнинг ивиши кузатилса натижани мусбат (плазмокоагулаза (+) ) деб хисоблаш. Агар пробиркаларда ўзгариш кузатилмаган бўлса манфий (плазмокоагулаза (-) ) деб хисоблаш. 0 15
8 Бажарилган ишларни ва хулосаларни дафтарга ёзиш. 0 10
ЖАМИ 0 100

7. Амалий куникмага доир кўргазма материал

Культурани АГ хусусиятини ўрганиш

1. Амалий кўникма номи: Буюм ойначасида монавалент зардоб билан агглютинация реакциясини куйиш (сероидентификация).
2. Амалий кўникма максад: номаълум микроорганизмни, юқумли касалликдаги ролини аниқлаш мақсадида, уларнинг О, Н, К ва Vi антигенларига кура аниклаш
3. Керакли анжомлар: суткали микроб экмаси, штатив, буюм ойначаси, пипеткалар, физиологик эритма, О, Н, К и Vi антигенларга қарши зардоб, агглютиноскоп, дезинфекцияловчи эритмали эксикатор.
4. Амалий кўникманинг клиник ахамияти. Юқумли касалликларга микроскопик усулида тахминий ташхис қўйиш.
Амалий кўникмаларни бажариш бўйича харакат алгоритми:
Бажариладиган тадбирлар

Бажара билмади (балл) Тўлиқ ва аниқ бажарди (балл)
Буюм ойначаси спирт лампаси алангасида ёғсизлантирилади 0 10
Қиздирилган Пастер қовузлоги ёрдамида буюм ойначасига Н-антиген тутувчи агглютинацияга учратувчи зардоб қуйилади (харакатчан бактериялар учун) 0 10
Пастер қовузлоги ёрдамида пробиркадаги микроб экмаси олинади 0 10
Буюм ойначасида микроб экмаси ва агглютинацияга учратувчи зардоб аралаштирилади. Натижа 5-7 дақиқадан сўнг кўрилади 0 10
Реакция мусбат бўлган холатда, О-антигенни аниқлаш мақсадида экма қайнатилади 0 10
Буюм ойнасида К-антигенга қарши агглютинацияга учратувчи зардоб билан агглютинация реакцияси қўйилади 0 10
Капсулали бактерияларнинг К-антигени аниқланганидан сўнг экма 2 соат мобайнида сув хаммомида қайнатилади 0 10
Вирулент бактерияларни аниклаш учун Vi- антигенга карши зардоб билан агглютинация реакцияси қўйилади 0 10
Синама реакциялари манфий бўлгандагина тажриба реакцияларининг натижалари инобатга олинади. 0 10
Тажриба ойначасидаги мусбат реакциялар натижаларига кўра номаълум микроорганизмнинг антиген структураси (О, Н, К, Vi) хақида хулоса қилинади 0 10
Жами: 0 100
Олинган натижалар интерпретацияси
Агглютинация реакцияси
Агглютинация реакциясида (лот.agglutinatio-ёпишиш) антителолар ёрдамида микроб, эритроцит, лейкоцит тромбоцит, тўқима ҳужайралари ва устига антиген адсорбция қилинган корпускуляр заррачалар электролитли (0,85% NaCl эритмаси) муҳитда бир бирига ёпишиб чўкмага тушади. Корпускуляр антиген “агглютиноген” деб аталади. Агглютинация реакциясининг механизми “панжарани” эслатади, бунда икки валентли антителонинг бир фаол маркази бир антиген билан, антителонинг иккинчи (агглютинат) ҳосил булади. Бир бирига яўин микроблар ёпишса гуруҳ, агглютинация реакцияси кузатилади. Бу гуруҳ, тур ва вариант антигенлари хисобига рўйёбга чиқади. Махсус спецефик иммун зардобни бактерия аралашмасига қўшилганда улар ёпишади агглютинация ҳосил бўлиб, пилакчасимон ёки майда доначаларга ўхшаш чўкмалар ҳосил бўлади. Агглютинация реакцияси моносистемаси, тўғридан-тўғри содир бўладиган икки компонентли бўлиб, антитело (агглютинин) ва корпускуляр антиген (агглютиноген) қатнашади.

6. Инфекцион касалликларнинг вирусологик ташхиси.
1. Амалий кўникма номи: : бурундан суртма олиш
2. Кўникма мақсади: Вирусни бурун бўшлиғига цитопатик таъсири
3. Амалий кўникманинг клиник ахамияти. Юқумли касалликларга микроскопик усулида тахминий ташхис қўйиш.
4.Керакли анжомлар: Стерил тампон , буюм ойнача, спиртовка , Романовского-Гимза бўёғи, лоток.
5.Амалий кўникмаларни бажариш бўйича харакат алгоритми:

№ Кадамма кадам бажармади бажарди
1 Буюм ойначаси спирт лампаси алангасида ёғсизлантирилади 0 10
2 Стерил тампон ёрдамида бурундан суртма олинади 0 10
3 Буюм ойначасига кўйиш 0 10
4 Қуритиш ва фиксация қилиш 0 10
5 Романовского-Гимза бўёғини 20 минут ушлаш 0 10
6 Сув билан ювиш. 0 10
7 Қуритиш ва микроскопда кўриш 0 10
8 Бахолаш натижани 0 10
9 Реакция мусбат бўлганда инобатга олинади 0 10
10 Дафтарга ёзиш 0 10
Жами: 0 100
6.Интерпритация полученного результата.
Вируснинг цитопатик таъсири 3 хил бўлади:
-юмалоқ ёки майда хужайрали дегенерация ;
-кўпядроли гигант хужайралар пайдо бўлиши;
-хужайра пролиферация учоғлари ривожланиши;
Zararlangan xujayralarda kiritmalar Romanovskiy-Gimza byoyagi bilan byualganda aniklanadi. Ular eozinofil yakki bazofil bo’ladi.
7. Amaliy kunikmaga doir ko’rgazma material