(тадбир)МИКРОБИОЛОГИЯ, ВИРУСОЛОГИЯ ВА ИММУНОЛОГИЯ КАФЕДРАСИДАГИ 1- ОКТЯБР УСТОЗ ВА МУРАББИЙЛАР КУНИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР БАЁННОМАСИ 30.09.2019й.

Қатнашдилар: Олий маълумотли ҳамшира факультети 103 гуруҳ талабалари ва Микробиология, вирусология ваиммунология кафедраси ходимлар.
КУН ТАРТИБИ: 1- октябр устоз ва мураббийлар кунига бағишланган тадбир.
Тадбирни кафедра мудири Нурузова З.А. очиб берди ва барча йигилганларни 1- октябр устоз ва мураббийлар куни билан табриклади. Сунг Олий маълумотли ҳамшира факультети 103 гуруҳ талабалари байрамга бағишланган саҳна кўринишларини намойиш этишди, шеърлар, қўшиқлар ва рақслар билан иштирок этишди.

Кафедра мудири, проф. Нурузова З.А.
Гурух ўқтувчилари, асс. Юлдошева Н.Ғ.
Кудяров И.А.

(тадбир)МИКРОБИОЛОГИЯ, ВИРУСОЛОГИЯ ВА ИММУНОЛОГИЯ КАФЕДРАСИДАГИ 21-ОКТЯБР “ТИЛ БАЙРАМИ” КУНИГА БАҒИШЛАНГАН “ОНА ТИЛИМ САРЧАШМАНГДАН САРХУШ ДИЛИМ” МАВЗУСИДАГИ МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ, БАДИИЙ ТАДБИРДАН БАЁННОМА 17.10.2019 йил

Қатнашдилар: Кафедра мудири, профессор З.А.Нурузова, доц. Ш.Р.Алиев, доц., Ёдгорова Н.Т., катта ўқитувчи: Эргашева З.Н., З.Б.Джураева., ассистентлар: Н.Р.Мирвалиева, Ахранова С.Т., Маматмусаева Ф.Ш., Абдуллаев У.М., Ишмуродов М.Б., Жумамуродов С.Т., Оринбаева З.Н., Йўлдошева Н.Г., Кудияров И.А., 1-2 курс магистрлар, Даволаш факультетининг 207-гуруҳи талабалари

КУН ТАРТИБИ: “ОНА ТИЛИМ САРЧАШМАНГДАН САРХУШ ДИЛИМ” мавзусида маънавий-маърифий, бадиий тадбир
Кафедра мудири З.А.Нурузова даврани очиб, барча кафедра ходимларини ва талабаларни байрам билан табриклаб, тил-бу инсон гўзаллиги, маънавияти, буюк мэроси ҳатто олам барқорорлигининг асоси эканлигини, онадек азиз ўз она тилимизни асраб авайлаш муқаддас бурчимиз эканлигини таъкидлаб ўтди. Шундан сўнг, 207-гурух талабалари ўзларини чиқишлари билан байрам тадбирини қизиқарли ўтказишди. Байрам тадбири хаммада яхши таасурот қолдирди.

Кафедра мудири, профессор З.А.Нурузова
Гуруҳ ўқитувчилари З.Н.Оринбаева
З.Н.Эргашева

МИКРОБИОЛОГИЯ, ВИРУСОЛОГИЯ ВА ИММУНОЛОГИЯ КАФЕДРАСИДАГИ “МАЪРИФАТ СОАТЛАРИ” МАТЕРИАЛЛАРИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШИДАН БАЁННОМА № 7 18.10.2019 й

Қатнашдилар: Кафедра мудири, профессор З.А.Нурузова, доц. Ш.Р.Алиев , Н.Т.Ёдгорова, катта ўкитувчи Эргашева З.Н., ассистентлар: Н.Р.Мирвалиева, Ахранова С.Т.,З.Н.Оринбаева, Н.Г Юлдошева, З.Б.Джураева, У.М.Абдуллаев, Ф.Ш Маматмусаева.,Ишмурадов М.Б., Жумамурадов С.Т, И.А. Кудияров.
Кун тартиби: Мавзу: Тилга эътибор – элга эътибор.
Маърузани кафедра мудири Нурузова З.А.. ўқиди. Она тили энг улуғ қадриятдир.Чиндан ҳам она тили қадимий ва бугунги тарихимиз, маданиятимиз, маънавий-маърифий турмуш тарзимиз, адабиёт ва санъатимиз ҳамда келажагимизни акс эттирувчи омил сифатида қимматлидир. Она тилимизни эъзозлаш, асраш ва келажакка етказишда аждодларимиз чинакам фидойилик кўрсатишгани бежиз эмас. Зеро, улар халқ ва миллат боқийлиги, турли миллий урф-одатлар, ёзма ёдгорликлар, инсоний ақлу идрок ва тафаккур яшовчанлиги бевосита она тили орқали тўла-тўкис намоён бўлишини ўз вақтида чуқур англашган эди. Улуғ мутафаккир шоир Алишер Навоий ўз асарлари орқали тилимиз шарафини улуғлади ва тилга эътибор – элга эът ибор деган шиор ҳикматни ўртага ташлади. Қолаверса, Ҳусайн Бойқаро ўз рисоласида: “Алишер Навоий туркий тилнинг ўлган жасадига жон киюрди” дея чексиз эҳтиром билан беҳад юқори баҳо берган эди. 1989 йилнинг 21 октябрида республикамиз биринчи президенти Ислом Каримовнинг бемисл шижоати ва жасорати билан “Давлат тили ҳақида” ги Қонуннинг қабул қилиниши истиқлол йўлида қўйилган илк амалий қадамлардан бири бўлди ҳамда ўзбек тили давлат тили бўлиши лозимлигини асослаб берди. Ўзбек тилига Давлат тили мақомини берган Қонун қабул қилинганига ўттиз йил бўлди. Албатта, бу тарих учун жуда қисқа фурсат. Аммо шу қисқа вақт ичида она тилимизнинг софлигини сақлаш, мавқеини юксалтириш йўлида улкан ишлар амалга оширилди. Мамлакатимизда ўзбек тили эркин қўлланмайдиган бирорта соҳа йўқ. Ўзбек тили ўзининг кенг имкониятини халқаро муносабатларда, энг мураккаб фан соҳаларида тўлиқ намоён қилмоқда. Бугунги кунда давлат аҳамиятига молик йирик учрашувлар, халқаро анжуманлар, тадбирлар, нуфузли спорт мусобақаларида ўзбек тили фаол қўлланилмоқда. Она тилимизнинг илғор ахборот-коммуникация технологиялари, замонавий илм-фаннинг барча йўналишлари, иқтисодиёт, тиббиёт, банк-молия тизимида кенг ишлатилаётгани унинг имкониятлари нечоғли юқори эканидан далолатдир.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, барча ташкилот ва муассасаларда иш юритиш ўзбек тилида олиб борилаётгани она тилимизнинг тикланган, юксалган мақомининг амалдаги ифодасидир.
Ўзбек тили шу кунларда ҳаётимизнинг маъно-мазмуни, халқимизнинг эзгу интилишлари, беғубор орзулари, ёруғ мақсад-муддаолари, истиқболи билан ҳамоҳанг, десак янглишмаймиз Ўзбек тили таълими мазмунининг тубдан ислоҳ қилингани, шунга мувофиқ янги дарсликлар яратилгани, уларнинг нашрдан-нашрга тўлдирилган ва такомиллаштирилган ҳолда чоп этилаётгани ёш авлоднинг тил тарбиясида муҳим аҳамият касб этмоқда.
“Давлат тили ҳақидаги” ги Қонун ижросини таъминлашга қаратилган Давлат дастури асосида яратилган 5 жилдли “Ўзбек тилининг изоҳли луғати” маданий ҳаётимиздаги муҳим воқеа бўлганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Унда тилимиз сўз бойлигининг бугунги ҳолати холис ва аниқ акс эттирилган. Академиянинг талабалар турар жойида, кафедраларида, академия миқёсида “Ўзбек тили-давлат тили”, “Тилга эътибор – элга эътибор”, “Тил-миллат маънавиятининг кўзгуси” ва бошқа мавзусидаги тадбирлар ўтказилади. Бу тадбирларда таниқли тилшунос олимлар таклиф қилинади. Ўтказилган тадбирлар Тошкент тиббиёт академиясининг “Тиббиётнома” рўзномасида ёритиб борилади
2.Ўзбекистон Республикасидаги иқтисодий, ижтимоий-сиёсий воқеаларга доир маълумотлар билан таништириб ўтди.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИ 2030 ЙИЛГАЧА РИВОЖЛАНТИРИШ КОНЦЕПЦИЯСИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ф а р м о н и
СУВ РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қ а р о р и
«2015-2030 Йилларда офатлар хавфини камайтириш бўйича Сендай Ҳадли Дастури»ни Ўзбекистон Республикасида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида

Маърифат соатига жалб этилганлар
Профессор-ўқитувчилар талабалар гурухлар
12 104 201, 205, 206, 208, 224 даволаш факультети талабалари. 1-2 курс магистрлари

Кафедра мудири, профессор З.А. Нурузова

“Устоз-шогирд” ишлари бўйича маъсул С.Т. Ахранова

МИКРОБИОЛОГИЯ, ВИРУСОЛОГИЯ ВА ИММУНОЛОГИЯ КАФЕДРАСИДАГИ “МАЪРИФАТ СОАТЛАРИ” МАТЕРИАЛЛАРИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШИДАН БАЁННОМА № 6 11.10.2019 й

Қатнашдилар: Кафедра мудири, профессор З.А.Нурузова, доц. Ш.Р.Алиев , Н.Т.Ёдгорова, катта ўкитувчи Эргашева З.Н., ассистентлар: Н.Р.Мирвалиева, С.Т.Ахранова ,З.Н.Оринбаева, Н.Г Юлдошева, З.Б.Джураева, У.М.Абдуллаев, Ф.Ш Маматмусаева.,Ишмурадов М.Б., Жумамурадов С.Т, И.А. Кудяров.
Кун тартиби: Мавзу: «ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ – ФАРОВОН КЕЛАЖАГИМИЗ КАФОЛАТИ”. Ўзбекистон Республикасидаги иқтисодий, ижтимоий-сиёсий воқеаларга доир маълумотлар.
1. Маърузани кафедра ассистенти Ахранова С.Т. ўқиди 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси. Кейинги йилларда мамлакатимизда барча соҳаларда шиддат билан амалга оширилаётган туб ислоҳотлар ўзининг ижобий самараларини кўрсата бошлади. Муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёев олиб бораётган узоқни кўзловчи истиқболли сиёсатнинг таг замирида ҳам, энг аввало, Ўзбекистонни энг ривожланган илғор давлатлар қаторига қўшиш, юртимизнинг халқаро майдондаги нуфузини мустаҳкамлаш, шунингдек, биринчи навбатда, халқимизнинг турмуш фаровонлигини юксалтириш ва муносиб ҳаёт кечириш учун барча зарур шароитларни яратиб бериш орқали одамларни рози қилишдан иборатдир.
Маълумки, Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 7 февралдаги фармони билан 2017—2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси тасдиқланди. Ҳаракатлар стратегияси беш босқичда амалга оширилиб, уларнинг ҳар бири бўйича йил номланишидан келиб чиққан ҳолда алоҳида бир йиллик давлат дастурини тасдиқлашни назарда тутади. Хусусан, 2017 йил — “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”, 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” ҳамда 2019 йил – “Фаол инвестциялар ва ижтимоий ривожланиш йили” деб эълон қилинди.
2017−2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантириш ҳаракатлар стратегиясининг бешта устувор йўналиши қуйидагиларни ўзи ичига олади:
• давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш
• қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш
• иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш
• ижтимоий соҳани ривожлантириш
• хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсат юритиш
Фармон билан 2017−2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш бўйича Миллий комиссия, шунингдек устувор йўналишларни амалга ошириш бўйича комиссиялар ташкил этилган. Миллий комиссияга Президентнинг ўзи бошчилик қилади.
“2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширилган ишлар. Мамлакатимизда иқтисодиёт, ижтимоий соҳа ва давлат бошқарувига замонавий илм-фан ютуқлари, инновацион ғоялар ва технологияларни жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди. “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларига мувофиқ 400 дан ортиқ қишлоқ ва маҳаллаларда муносиб турмуш шароитларини яратишга қаратилган қурилиш ва ободонлаштириш ишларига 3 триллион сўм маблағ йўналтирилди. “Ҳар бир оила – тадбиркор” ва “Yoshlar – kelajagimiz” дастурлари доирасида 2 триллион сўмга яқин маблағ ажратилиб, жойларда 2600 дан ортиқ бизнес лойиҳалар амалга оширилди. Ижтимоий соҳани ривожлантириш, аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини янада такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди ҳамда бу аҳолининг реал даромадларини 2017 йилга нисбатан 12 фоизга ошириш имконини берди. Янги ўқув йўналишларини очиш ва қабул квоталарини ошириш ҳисобига олий таълим олиш имкониятлари салмоқли даражада кенгайтирилди.. Бу 2017 йилги кўрсаткичларга нисбатан 6 баробар, 2016 йилга нисбатан 32 баробар кўпдир. Аҳолининг турмуш фаровонлигини таъминлашда унга қулайлик яратиб бериш муҳим аҳамият касб этади.

2. Ўзбекистон Республикасидаги иқтисодий, ижтимоий-сиёсий воқеаларга доир маълумотлар билан таништириб ўтди.
Халқ таълими тизимидаги мактабдан ташқари таълим самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қ а р о р и. Болалар мусиқа ва санъат мактаблари раҳбар, ўқитувчи ва концертмейстерлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қ а р о р и. Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ўтказиб боришга оид чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ф а р м о н и. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги қонуни қабул қилинганининг ўттиз йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қ а р о р и. Мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий соҳадаги ислоҳотлар устидан жамоатчилик назорати самарадорлигини, шунингдек, фуқароларнинг демократик ўзгартиришлардаги фаоллигини оширишга қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Қ а р о р и. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг жорий йил 27 сентябрдаги фармонига мувофиқ, Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича жаҳон чемпионатида юксак натижаларга эришган бир гуруҳ спортчи ва мураббийлар фахрий унвон ва медаллари билан тақдирланган.30 сентябрь куни Кўксаройда мукофотларни топшириш бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 октябрь куни мамлакатимизда расмий ташриф билан бўлиб турган Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раиси Валентина Матвиенкони қабул қилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 октябрь куни йўл хўжалигини ривожлантириш ва ушбу соҳага инвестицияларни кенг жалб қилиш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.
Маърифат соатига жалб этилганлар
Профессор-ўқитувчилар талабалар гурухлар
12 104 201, 205, 206, 208, 224 даволаш факультети талабалари. 1-2 курс магистрлари

Кафедра мудири, профессор З.А. Нурузова

“Устоз-шогирд” ишлари бўйича маъсул С.Т. Ахранова

МИКРОБИОЛОГИЯ, ВИРУСОЛОГИЯ ВА ИММУНОЛОГИЯ КАФЕДРАСИДАГИ “МАЪРИФАТ СОАТЛАРИ” МАТЕРИАЛЛАРИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШИДАН БАЁННОМА № 5 04.10.2019 й

Қатнашдилар: Кафедра мудири, профессор З.А.Нурузова, доц. Ш.Р.Алиев , Н.Т.Ёдгорова, катта ўкитувчи Эргашева З.Н., ассистентлар: Н.Р.Мирвалиева, Ахранова С.Т., З.Н.Оринбаева, Н.Г Юлдошева, З.Б.Джураева, У.М.Абдуллаев, Ф.Ш Маматмусаева.,Ишмурадов М.Б., Жумамурадов С.Т, И.А. Кудяров.
Кун тартиби: Мавзу: «“1 октябрь Устозлар ва мураббийлар куни” . Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. МИРЗИЁЕВни Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига байрам табриги.
Маърузани кафедра мудири Нурузова З.А. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. МИРЗИЁЕВни Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига байрам табригини ўқиб эшиттирди. Ушбу қутлуғ айёмда барчамиз бизга илм ўргатган, ҳаёт сабоғини берган жонкуяр, фидойи ўқитувчи ва домлаларимизга чуқур ҳурмат бажо келтириб, чин дилдан таъзим қиламиз. Ҳақиқатан ҳам, ўзининг кўз нури, қалб қўри, бутун борлиғини ёш авлод тарбиясига бахш этадиган ўқитувчи ва мураббийлар меҳнати, жасорати ҳар қандай юксак баҳоларга муносибдир. Бу ҳақда фикр юритар эканмиз, улуғ маърифатпарвар бобомиз Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг: “Авлодларингизга фақат бугуннинг эмас, келгуси замоннинг илмини ўргатинг”, деган сўзлари беихтиёр ёдимизга тушади. Чиндан ҳам, дунё миқёсида рақобат янада кучайиб борадиган, ўта мураккаб бир даврда яшайдиган болаларимизни келажакка тайёрлаб, соғлом ва баркамол инсонлар этиб вояга етказиш таълим-тарбия соҳаси, ўқитувчи меҳнатининг туб моҳиятини ташкил этади. Ана шу ўткир ҳақиқатни ҳисобга олиб, биз таълим-тарбия соҳасидаги ислоҳотларни давлат сиёсатининг энг муҳим ва устувор йўналиши даражасига кўтардик. Бугунги кунда сизларнинг, бутун эл-юртимизнинг қизғин қўллаб-қувватлаши билан мактаб таълимини ривожлантириш умуммиллий мақсадга, умумхалқ ҳаракатига айланиб бормоқда. Буюк алломаларимиз, атоқли шоир ва адибларимиз номи билан аталадиган ижод ва табиий фанларга ихтисослаштирилган мактаблар, “Темурбеклар мактаблари”, Президент мактаблари каби мутлақо янги намунадаги замонавий ва инновацион таълим масканлари айни шу мақсадга хизматқилади.

Ўқитувчилик азал-азалдан эътиборли касб ҳисобланади. Дунёнинг ҳеч қайси мамлакатида ўқитувчи-мураббийларга нисбатан бу қадар эътибор қаратилмаган, эъзозланмаган. Мамлакатимизда Биринчи Президент И.Каримов фармони билан 1997 йилдан бошлаб 1 октябрь “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланиб келмоқда. Устоз деганда ҳар қайси инсон кўнглида чуқур ҳурмат-эҳтиром ва чексиз миннатдорчилик туйғулари, шу билан бирга, ҳеч қандай бойлик билан ўлчаб, адо қилиб бўлмайдиган қарздорлик ҳисси пайдо бўлади. Бу ёруғ оламда онадек меҳрибон, отадек ғамхўр, ҳар биримиз учун азиз ва мўътабар бўлган улуғ зот бу – муаллим ва мураббийлардир. Бу буюк зотга халқимиз азалдан ҳурмат бажо этган. Жамиятнинг бугуни ва эртаси, унинг маданий-маърифий-маънавий салоҳияти таълим тизимининг қай даражада ривожланганлиги билан белгиланади. Таълим тизимидаги ислоҳотларнинг муваффақияти кўп жиҳатдан ўқитувчи ва мураббийларнинг фидокорона меҳнатларига боғлиқ эканлиги барчамизга аён. Бугун чет тилларида равон сўзлашаётган, дунё ўқувчилари орасида биринчи ўринни эгаллаб келаётган ёшларни кўрганда: “Асли ибн Синолар, Беруний ва Бухорийларнинг авлодлари-да, асли-насли тоза ёшлар-да!”,деб фахрланамиз. Бугун касбга қизиқиб уни мукаммал эгаллаган ёшлар, дунёнинг турли шаҳарларида ўз қобилиятини кўрсатаётганларини кузатиб: “Устозингга, отангга балли”, деймиз. Демак юртимизда яшаётган ҳар бир ватандошимизнинг ютуғи ва муваффақиятидан нафақат улар, уларнинг устоз ва ота-оналари, балки бутун юрт одамларининг қалбида ғурур, юзларида сурурни кўрамиз.Насриддин тусий (1201-1277) айтган сузлари: “Ўқитувчиларнинг тарбиялаш тўғрисида” асарида – “Ўқитувчи мунозарани олиб боришни рад этиб бўлмайдиган даражада исбот қилишни билиши, ўз фикрларининг тўғрилигига ишониши, нутқи эса мутлақо тоза, жумлаларнинг мантиқан ифодаланадиган бўлиши лозим. Ўқитувчи нутқи ҳеч қачон ва ҳеч қаерда захарҳандали, қўпол ёки қаттиқ бўлиши мумкин эмас.
2.Ўзбекистон Республикасидаги иқтисодий, ижтимоий-сиёсий воқеаларга доир маълумотлар билан таништириб ўтди.

Маърифат соатига жалб этилганлар
Профессор-ўқитувчилар талабалар гурухлар
12 104 201, 205, 206, 208, 224 даволаш факультети талабалари. 1-2 курс магистрлари

Кафедра мудири, профессор З.А. Нурузова

“Устоз-шогирд” ишлари бўйича маъсул С.Т. Ахранова

МИКРОБИОЛОГИЯ, ВИРУСОЛОГИЯ ВА ИММУНОЛОГИЯ КАФЕДРАСИДАГИ “МАЪРИФАТ СОАТЛАРИ” МАТЕРИАЛЛАРИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШИДАН БАЁННОМА № 4 27.09.2019 й

Қатнашдилар: Кафедра мудири, профессор З.А.Нурузова, доц.: Ш.Р.Алиев , Н.Т.Ёдгорова, катта укитувчи Эргашева З.Н., ассистентлар: Н.Р.Мирвалиева, З.Н.Оринбаева, Н.Г Юлдошева, З.Б.Джураева, У.М.Абдуллаев, Ф.Ш Маматмусаева.,Ишмурадов М.Б., Жумамурадов С.Т, И.А. Кудяров.
Кун тартиби: Мавзу: “Китобхонлик буюк келажак кафолати”, 27 сентябрь Халқаро Туризм куни
Маърузани кафедра мудири, профессор З.А.Нурузова ўқиб эшиттирди:
Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббуснинг бири ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш буйича тизимли ишларни ташкил этишга йўналтирилган.
Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий ҳазратлари ёзганидек, “китоб – беминнат устоз, билим ва маънавий юксалишга эришишнинг энг асосий манбаи ”.Халқимиз тилида ҳам китоб ўқиб билим ва муносиб таълим-тарбия олиш, илм-фан билан шуғулланиш, касб-ҳунар ўрганишнинг аҳамиятига доир мақоллар жуда кўп. Жумладан, “Китобсиз ақл – қанотсиз қуш”, “Бахт белгиси – билим”, “Билим – ақл чироғи”, “Гўзаллик – илму маърифатда”, “Илм бахт келтирар, билим тахт келтирар”, “Ҳунар – оқар булоқ, илм – ёнар чироқ”, “Олтин олма, билим ол, билим олсанг, билиб ол”. Бундай пурҳикмат нақлларни яна узоқ давом эттириш мумкин.
Энг муҳими, неча минг йиллардан буён сайқалланиб, не-не авлодларга йўлчи юлдуздек тўғри йўлни кўрсатиб келаётган ана шу халқона ҳикматлар негизидаги асл ҳақиқат шуки, инсоннинг билимли, тарбияли, касб-ҳунарли ва албатта бахтли ва давлатли бўлишининг муҳим омили – бу китобга дўст бўлиш, ҳамиша китоб ўқиш ва китоб мутолаасини умр бўйи канда қилмасликдир. Айниқса, ёшларнинг бахту камоли, осойишта ва фаровон ҳаётида китобнинг алоҳида ўрни бор. Чунки яхши китоб инсонда Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат туйғуларини юксалтириб, яхшилик ҳамда эзгуликка ундайди.
Бу ҳақда сўз борганда, Истиқлол бизга китобхон халқ деган азалий юксак мавқеимизни нафақат қайтариб бергани, айни чоғда, бу борадаги интеллектуал салоҳиятимиз ва имкониятларимизни тубдан оширишнинг асосий омили ҳам бўлганини таъкидлаш лозим. Бинобарин, мустақиллик йилларида мамлакатимизда аҳоли, айниқса, ёш авлоднинг маънавиятини юксалтириш, миллий адабиётимиз ва санъатимизни янада ривожлантириш, ёшларни миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, ижодкорларнинг меҳнатини муносиб рағбатлантиришга алоҳида эътибор бериб келинмоқда.
Ўтган даврда матбуот, ноширлик ва ахборот соҳасининг мустаҳкам ҳуқуқий асоси яратилди. Хусусан, бу борада 10 дан ортиқ қонун ва 30 дан ортиқ қонуности ҳужжати қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 12 январда имзоланган “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши ана шу эзгу ишларни янги, янада юксак босқичга кўтаришга қаратилганлиги билан ғоятда аҳамиятлидир.Китоб ўқишнинг кўпгина фойдали жиҳатлари ҳам мавжуддир. Қуйида уларнинг бир нечтасини санаб ўтамиз:
1. Атиги 6 дақиқа китоб мутолаа қилишлик асабни тинчлантиради.
2. Эмори университети олимлари тадқиқотлари натижасига кўра, айнан китоб ўқиш миядаги асаб толалари сонининг ошишига ёрдам беради
3. Инсонларни яқиндан тушуниб, қалб кечинмаларини англашга, ҳар қандай мавзуда қизиқарли суҳбат олиб бориш имконини беради.
4. Статистик маълумотларга қараганда умуман китоб ўқимайдиган инсонларнинг 43 фоизи қашшоқликда яшар экан, китоб ўқийдиган кишиларнинг эса атиги 4 фоизи қашшоқликда яшайдиганлар сафига кирар экан.
5. Мутолаа яхшиликка ундайди ва ёмонликдан қайтаради. Шу билан жиноятчиликни олдини олишга ёрдам беради.
1970 йил 27 сентябрь куни Испаниянинг Торремолино шаҳрида Бутун жаҳон туризм ташкилотининг Устави қабул қилиниб, унинг Бош ассамблеяси томонидан мазкур санани Халқаро Туризм куни сифатида нишонлаш белгиланди. Мақсад — туризмни тарғибот қилиш, унинг жаҳон ҳамжамияти иқтисодиётига қўшаётган ҳиссасини оммавий ахборот воситаларида ёритиш, турли мамлакатлар аҳолиси ўртасидаги муносабатларни янада яхшилашдан иборат. Шунингдек, ҳар бир инсон ўзини сайёҳ сифатида ҳис қилиб, Она сайёрамизнинг гўзал, бетакрор табиати, маданий, тарихий ва табиий ёдгорликларини ўрганиши, уларни асраб-авайлашга ўз ҳиссасини қўшишидир. Глобаллашув шароитида тезкорлик билан ахборот алмашиниши натижасида инсонларда дунё мамлакатлари билан танишишга қизиқиш кучайиб бормоқда. Бу ўз навбатида туризм соҳасининг ривожланишига олиб келди. Бугунги кунда Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда, янги туристик маҳсулотлар татбиқ қилинмоқда, янгидан янги авиақатновлар йўлга қўйилмоқда, сайёҳларга катта имкониятлар яратилмоқда, соҳа ривожи йўлида мавжуд бўлган барча тўсиқлар олиб ташланмоқда, туризм ривожига ҳисса қўшиш истагида бўлган тадбиркорларга эса қатор имтиёзлар тақдим этилмоқда.
.

Маърифат соатига жалб этилганлар
Профессор-ўқитувчилар талабалар гурухлар
12 56 205-206 даволаш факультети талабалари. 1-2 курс магистрлари

Кафедра мудири, профессор: З.А.Нурузова

Маънавият ва маърифат бўйича маъсул: асс. Н.Г.Юлдошева

МИКРОБИОЛОГИЯ, ВИРУСОЛОГИЯ ВА ИММУНОЛОГИЯ КАФЕДРАСИДАГИ “МАЪРИФАТ СОАТЛАРИ” МАТЕРИАЛЛАРИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШИДАН БАЁННОМА № 3 20.09.2019 й

Қатнашдилар: Кафедра мудири, профессор З.А.Нурузова, доц.: Ш.Р.Алиев , Н.Т.Ёдгорова, катта укитувчи Эргашева З.Н., ассистентлар: Н.Р.Мирвалиева, З.Н.Оринбаева, Н.Г Юлдошева, З.Б.Джураева, У.М.Абдуллаев, Ф.Ш Маматмусаева.,Ишмурадов М.Б., Жумамурадов С.Т, И.А. Кудяров.
Кун тартиби: Мавзу: « ИНСОН ОДОБИ БИЛАН ГЎЗАЛ”
Маърузани кафедра мудири, профессор З.А.Нурузова ўқиб эшиттирди:
Инсоннинг ахлоқий фазилатларини, умуман ахлоқий тушунчаларини инсоннинг табиати билан боғлайди. Инсон табиати эса аввало оилада шаклланади. Шунга кўра бола тарбиясида ота-она таъсири ва намунаси бениҳоя каттадир. Масалан у аёлларга насиҳат қилиб, Абдулла ибн Жафар тилидан шундай деб ёзади: “Рашкдан сақлангин. У талоқнинг калитидир. Эрингга тез-тез танбеҳ қилишни сенга таъқиқлайман. Чунки танбеҳ нафрат уйғотади, ўзингни безаб юргин. Бунинг учун яхши восита сурмадир. Яна хушбўй атирлардан фойдалангин. Уларнинг ичида энг яхшиси сувдир”.
Тарихий тараққиёт шуни кўрсатадики, юртнинг равнақ топиши ва обод бўлиши мақсад қилиб қўйилган давлатда биринчи ўринда ёшларни тарбиялашга, уларга зарур шарт-шароит яратиб беришга устувор вазифа сифатида қаралиши лозим.
Буюк тарихда ҳеч нарса изсиз кетмайди. У халқларнинг қонида, тарихий хотирасида сақланади ва амалий ишларида намоён бўлади. Шунинг учун ҳам у қудратлидир. Тарихий меросни асраб-авайлаш, ўрганиш ва авлодлардан авлодларга қолдириш давлатимиз сиёсатининг энг муҳим устувор йўналишларидан биридир. Янги таҳдидлар, жумладан, «оммавий маданият» хавфи ва боқимандалик кайфияти пайдо бўлаётган, одоб-ахлоқ, қадриятларнинг йўқолиш хавфи юзага келаётган ҳозирги глобаллашув шароитида бу ғоят муҳим аҳамият касб этмоқда.
Ш.Мирзиёев
Оила ва оилада бола тарбияси масаласи Абу Али Ибн Синонинг илмий меросида ҳам муҳим ўрин эгаллайди. У ўзининг қатор асарларида боланинг саломатлиги, унинг тарбияси ҳақида, энг муҳими бола руҳиятини ўрганиш борасида кўплаб қимматбаҳо фикрларни ёзади. Уларнинг ҳаммаси бир бутун бўлиб, муайян педагогик қарашлар тизизимини ташкил этади ва у маънавий-ахлоқий баркамол инсонни шакллантириш ҳақидаги ғояга бориб тақалади. Ибн Синонинг “Тадбири ал-манозил” номли асарида катта бир боб оила ва оилавий тарбия масалаларига бағишлангандир. Ибн Сино оилада бола тарбияси анча мураккаб ва нозик бўлиб, уни боланинг ёшлигидан бошлаб ва изчиллик билан олиб бориш лозимлигини уқтиради. У она алласининг тарбиявий аҳамияти ҳақида тўхталиб, “Алла” икки вазифани бажаради, дейди. Биринчиси, уни тебратиш орқали болага жисмоний ором бағишланади; иккинчиси, бешикни бир маромда тебратишдан онанинг меҳри жўш уради, боласига бўлган муҳаббатидан онанинг орзу умиди юрак тўридан силқиб чиқади. Бу ўзига хос қўшиқ боласи учун қасидадек янграйди ва у фарзандининг мурғак қалбига сингиб боради. Шу тарзда болада ўзи ҳам англолмаган холат пайдо бўлади.
Муҳаммад Содиқ Қошғарий «Одоб ас-солихан» асарида уйланадиган йигит никохдан олдин уйланмоқчи бўлган қизини кўрмоғи, уйланадиган қизининг бокира бўлмоғи ҳамда тўрт нарса умрда, коматда, молда ва насабда эрдан паст ва тўрт нарсада, ҳуснда ва жамолда, ҳулқда, одабда ва иффатда эрдан юқори бўлиши зарурлигини, таъкидлайди. Бу фикр турмушда тинч ва тотув яшаш, оилада эр-хотин муносабатларида катта аҳамиятга эга.
Оилада бола тарбияси масаласи буюк мутафаккир шоир Алишер Навоий меросида ҳам муносиб ўринни эгаллайди. Унинг фикрича, жамиятнинг етуклиги, унинг тақдири ва келажак ёшлар камолоти билан боғлиқдир, шунга кўра бола тарбияси ота-оналар олдида турган олижаноб вазифадир, дейди. А.Навоий ота-оналарнинг яхши сифатларини улуғлаб. Бундай сифатларнинг уларда жамулжам бўлиши бола тарбиясида муҳим роль ўйнашини кўрсатиб ўтади. Масалан унинг аёллар ҳақидаги фикрлари диққатга сазовордир: “Яхши хотин, дейди Навоий – оиланинг давлати ва бахти, уй эгасининг хотиржам ва осойишталиги ундан, ҳуснли бўлса – кўнгил озиғи, хушмуомала бўлса жон озиғидир. Оқила бўлса, рўзғорда тартиб-интизом бўлади. У беандиша бўлса, кўнгил ундан озор чекади, ёмонлик ахтарувчи бўлса, ундан руҳ азобланади. Агар майхўр бўлса, уй ободлиги йўқолади, ақлсиз бўлса, оила расво бўлади”.

.
Маърифат соатига жалб этилганлар
Профессор-ўқитувчилар талабалар гурухлар
12 60 205-206 даволаш факультети талабалари. 1-2 курс магистрлари

Кафедра мудири, профессор: З.А.Нурузова

Маънавият ва маърифат бўйича маъсул: асс. Н.Г.Юлдошева

МИКРОБИОЛОГИЯ, ВИРУСОЛОГИЯ ВА ИММУНОЛОГИЯ КАФЕДРАСИДАГИ “МАЪРИФАТ СОАТЛАРИ” МАТЕРИАЛЛАРИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШИДАН БАЁННОМА № 2 13.09.2019 й

Қатнашдилар: Кафедра мудири, профессор З.А.Нурузова, доц.: Ш.Р.Алиев , Н.Т.Ёдгорова, катта укитувчи Эргашева З.Н., ассистентлар: Н.Р.Мирвалиева, З.Н.Оринбаева, Н.Г Юлдошева, З.Б.Джураева, У.М.Абдуллаев, Ф.Ш Маматмусаева.,Ишмурадов М.Б., Жумамурадов С.Т, И.А. Кудяров.
Кун тартиби: Мавзу: « Миллий тикланишдан миллий юксалиш сари”
Маърузани кафедра ассистенти Н.Г Юлдошева ўқиб эшиттирди:
Режа:
1. Эзгу ғояларнинг тарихий илдизлари;
2. Миллий тикланиш йўлидаги машаққатлар;
3. Мустақиллик миллий тикланишнинг асоси;
4. Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши, ҳаракатлар стратегияси – миллий тикланишдан миллий юксалиш сари янги қадам.
Халқимизга хос муҳим фазилатлардан энг муҳими – қадрият сифатиlf ардоқланиб келинаётгани – Эркин, Озод ва мустақил ҳаёт кечиришга интилишдир. Унга эришиш машаққатли кураш, меҳнат қилишни талаб этади. Бу эзгу йўлда тарихий ўтмишда аждодларимиз бошидан не-не оғир кунларни кечирмади. Тинчлик ва фаровонлик йўлида жон олиб жон берди. Курашди. Қон тўкди. Сабр – матонат кўрсатди. Кези келганда сукут сақлади. Босиқлик, вазминлик билан етти улчаб бир кесиб, муносабат белгилади. Мақсад ягона – Инсоний ҳаёт кечириш, эркин меҳнат қилиш, бугун ва келажакни тинчлигини таъминлаб, фаровон ҳаётга эришиб, уни келгуси авлодга мерос қилиб қолдириш. Бу каби эзгу мақсад йўлида Халқимизнинг донишманд – фузолалари, мутафаккирлари ўз диний-ахлоқий таълимотларини яратди.
Миллий тикланиш йўлида бошланган барча ислоҳатлар жараёнида гоҳида олдинга интилиш, гоҳида мураккаб ҳолатларга дуч келдик. Халқимизнинг онги ва дунёқараши билан жамият тақоза этаётган янгича ишлаш ва муносабат кўрсатиш талаблари ўртасида номувофиқлик ҳолатлари ҳам кўзга ташланди. Бу табиий ижтимоий ҳолат ҳамдир. Зеро мустақилликнинг янгича талаблари ҳам бўлади. Уни англаш, онги, тафаккуридан ўтказиш ҳам ўзоқ вақт талаб этадиган ҳодисадир. Бу эса, ҳуқуқий демократик давлат, эркин фуқаролик жамиятини қуриш талабларидан келиб чиқувчи, бир қатор мураккаб вазифаларнинг амалга ошуви билан боғлиқдир.
2017 йил, 7-февралда Президентимиз Ш.М.Мирзиёев ташаббуси билан 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ишлаб чиқилди. Стратегия – бу ислоҳатларни амалга оширишнинг аниқ мўлжалланган янги ҳаракат дастуридир. Ҳаракатлар стратегияси жамиятнинг барча соҳасида бошланган ислоҳатларни тезлаштирмоқда, уни жўнбушга келтирмоқда. Одамларда келажакка нисбатан ишончни янада кучайтирди. Улар турмуш тарзига кўтаринки рўҳ олиб кирмоқда. Буюк келажакни яратиш бугундан бошланади. Бу учун кишилар бугун яхши яшашлари зарур. Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалар айнан ана шундай заруратни юзага чиқаришга қаратилгани билан ҳам қадрлидир.
Миллий тикланишдан миллий юксалиш сари ғоясини, ривожланишнинг бешта устувор йўналиши – Ҳаракатлар стратегияси реалликка айлантиради. Чунки, шу асосдаги ислоҳатлар одамларни очиқлик, ошкоралик, шаффофлик муҳитида яшаш ва ишлашга ҳам даъват этмоқда. Бундай ҳалқчил муҳитда яшашга интилиш эса, халқимизни ҳар томонлама мукаммал, фаровон турмуш кечиришни таъминлайди. Дарҳақиқат, Ҳаракатлар стратегияси тараққиётнинг янги босқичини бошлаб берди. Ҳаракатлар стратегияси Ўзбекистонда ҳуқуқий демократик давлатни барпо этиш йўлини ҳар томонлама асослаб берадиган, давлатимизни дунёда ривожланган давлатлар қаторига чиқишини таъминлаб берадиган ноёб хужжат ҳисобланади.
2019 йил нашрдан чиққан Миллий тикланишдан миллий юксалиш сари китобида Ҳаракатлар стратегияси асосида Ватанимиз тақдири ва келажаги учун ана шу улкан аҳамиятга молик ўзгаришлар жараёнининг мазмун моҳияти, жамият ҳаётида амалга оширилаётган ислоҳатларнинг моҳияти Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг пурмаъно фикрлари орқали ёрқин ифода этилган. Унда Президент Ш.М.Мирзиёевнинг асарлари ва маърузаларидан олинган фикрлар жой олган.
Китобдан жой олган ўттиздан ортиқ масалаларга – жамиятимизнинг ижтимоий, молиявий ва иқтисодий, экологик, ҳуқуқий ва қонунчилик, маънавий – маданий, ташқи сиёсат, тарбиявий каби соҳаларига, шу билан бирга Ёшлар, хотин-қизлар, нуроний кексалар ҳаёти ва манфаатларига қаратилган пурмаъно фикр-мулоҳазалари, бугунги халқимизни ислоҳатларнинг ижодкори ва ижрочиси сифатида, миллий ривожланиш сари етакловчи илмий, ғоявий, сиёсий, маънавий ва мафкуравий маёқ бўлиб хизмат қилади. Ўзбекистон Президенти жонажон Ватанимизни янада обод, халқимизни бахтли – саодатли қилишдек муқаддас ва залворли кенг вазифаларни бажариш, миллий тикланишдан миллий юксалишга ва жадал тараққиётга эришиш имкониятини берувчи ислоҳатларни амалга оширишда мамлакатимизнинг жонкуяр лидери сифатида жонбозлик кўрсатмоқда. Миллий юксалишга эришмоқ учун Юртбошимиз таъкидлаганларидек: “Билимли авлод буюк келажакнинг, тадбиркор халқ фаровон ҳаётнинг, дўстона ҳамкорлик эса, тараққиётнинг кафолатидир.”

.
Маърифат соатига жалб этилганлар
Профессор-ўқитувчилар талабалар гурухлар
12 57 205-208 даволаш факультети талабалари. 1-2 курс магистрлари

Кафедра мудири, профессор: З.А.Нурузова

Маънавият ва маърифат бўйича маъсул: асс. Н.Г.Юлдошева

МИКРОБИОЛОГИЯ, ВИРУСОЛОГИЯ ВА ИММУНОЛОГИЯ КАФЕДРАСИДАГИ “МАЪРИФАТ СОАТЛАРИ” МАТЕРИАЛЛАРИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШИДАН БАЁННОМА МУСТАҚИЛЛИК ДАРСИ № 1 4.09.2019 йил

МИКРОБИОЛОГИЯ, ВИРУСОЛОГИЯ ВА ИММУНОЛОГИЯ КАФЕДРАСИДАГИ “МАЪРИФАТ СОАТЛАРИ” МАТЕРИАЛЛАРИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШИДАН
БАЁННОМА
МУСТАҚИЛЛИК ДАРСИ
№ 1 4.09.2019 йил
ҚАТНАШДИЛАР: Кафедра мудири, профессор З.А.Нурузова, доц.: Ш.Р.Алиев, Н.Т.Ёдгорова, катта ўқитувчи З.Н.Эргашева, ассистентлар: Н.Р.Мирвалиева, З.Б.Джураева, Ф. Ш. Маматмусаева, У.Абдуллаев, З.Н. Оринбаева, Н.Ғ. Юлдошева, С.Т.Жумамуродов, М.Б.Ишмуродов, 1- ва 2-курс магистрантлари, тиббий-биология факультети 301- гуруҳ талабалари ва
тиббий-педагогика факультети 207-гуруҳ талабалари.

КУН ТАРТИБИ:
1. Ўзбекистон мустақиллигининг 28 йиллиги
Мавзу: Жонажон Ўзбекистоним мангу бўл омон
Маърузани кафедра мудири профессор З.А. Нурузова ўқиб эшиттирди:
Маъруза режаси:
А. Ҳаракатлар стратегияси – Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичидаги муҳим дастур;
В. 2019 йил “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”
С. “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари”
Энг улуғ, энг азиз байрамимиз – Ўзбекистон мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги байрами қалбларимизга шукуҳ бахш этмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг 2019 йил 8 июлда имзолаган “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ мазкур байрам “Жонажон Ўзбекистоним мангу бўл омон!” деган бош ғоя асосида ташкил этилмоқда.
Ҳақиқатан, халқимизнинг ушбу хоҳиш-иродаси биз учун муқаддас. Мана, 28 йил давомида мустақиллик бизнинг энг муқаддас туйғумиз, буюк неъматимиз ва энг олий қадриятимизга айланди.
Ўзбекистон бугун ўзига хос тараққиёт йўлида янги босқичга қадам қўймоқда. Мамлакатимизда фуқароларга ўз иқтидорини кўрсата олиш ва орзуларини рўёбга чиқариш учун имкон берадиган тизим шаклланди. Амалиётга татбиқ этилган қонун устуворлиги тамойили фуқароларнинг ҳуқуқий онгини юксалтириш, ташаббускорлик ва тадбиркорлик хусусиятларини жонлантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Ҳаракатлар стратегиясига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди учрашувларида қайд этилган мамлакатни ҳар томонлама ривожлантиришга оид концептуал ғоялари методологик асос бўлди. Мазкур Ҳаракатлар стратегиясида қуйидаги 5 та устувор йўналишлар белгиланган:
1. Давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш.
2. Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш.
3. Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш.
4. Ижтимоий соҳани ривожлантириш.
5. Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсат юритиш.
Ушбу ҳужжат 1992 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг нормалари ҳамда 2010 йилда биринчи Президентимиз Ислом Каримов тақдим этган “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси”да белгилаб берилган устувор йўналишлар доирасидаги демократик янгиланиш ҳамда модернизация жараёнларининг мантиқий ва қонуний, изчил ва узвий давомидир.
Умумий ҳисобда Ҳаракатлар стратегиясида 2017–2021 йилларда умумий қиймати 40 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги 649 та инвестиция лойиҳасини назарда тутувчи тармоқ дастурларини рўёбга чиқариш режалаштирилган. Натижада ушбу йилларда саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш 1,5 баравар, унинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 33,6 фоиздан 36 фоизгача, қайта ишлаш тармоғи улуши 80 дан 85 фоизгача ошади.
Айни пайтда бу муҳим стратегия давлатимиз ва жамиятимизни ривожлантиришнинг мутлақо янги босқичини бошлаб бермоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги фармонида умумий қиймати 16,9 триллион сўм ва 8,1 миллиард АҚШ долларига тенг лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Шу асосда юртимизда фаол инвестиция сиёсати юритилмоқда, замонавий корхоналар барпо этилмоқда, солиқ тизими тубдан ислоҳ қилиниб, тадбиркорлик ва хусусий мулкни ривожлантириш, барча соҳа ва тармоқларда инновация, илм-фан ютуқлари, янгича ва ижодий ёндашувларни жорий этишга алоҳида эътибор берилмоқда.
Муҳтарам Президентимиз ўз нутқларида Истиқлолнинг 28 йиллигини нишонлаш тадбирида “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари” деган эзгу ғоянинг бугунги тараққиёт даврининг устивор шиори эканини алоҳида таъкидладилар.
Дарҳақиқат, “Бундан йигирма саккиз йил олдин биринчи Президентимиз, муҳтарам Ислом Абдуғаниевич Каримов халқимиз ва бутун жаҳонга Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллигини эълон қилди.
Ўтган қисқа даврда жонажон Ўзбекистонимиз машаққатли, шу билан бирга, шарафли истиқлол йўлини босиб ўтди.
Бугун бир ҳақиқатни катта ғурур ва ифтихор билан айтишга тўла асосимиз бор: мард ва матонатли халқимиз қанчалик қийин ва оғир синовларга дуч келмасин, ўзининг мустаҳкам иродасини намоён этиб, ўзи танлаб олган мустақиллик йўлига доимо содиқ бўлиб келмоқда.
Бугун Ўзбекистон ўз тараққиётининг янги босқичига дадил қадам қўймоқда. Мамлакатимизни модернизация қилиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини, қонун устуворлигини таъминлаш асосида Ўзбекистоннинг янги, демократик қиёфаси яратилмоқда. Бу борада Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб берилган “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари” деган устувор ғоя биз учун дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.
Кафедра мудири, профессор: З.А.Нурузова

Маънавият ва марифат бўйича маъсул, ассистент С.Т.Ахранова