МИКРОБИОЛОГИЯ, ВИРУСОЛОГИЯ ВА ИММУНОЛОГИЯ КАФЕДРАСИДАГИ “МАЪРИФАТ СОАТЛАРИ” МАТЕРИАЛЛАРИ БЎЙИЧА 14.12. 2018 ЙИЛ ЙИҒИЛИШИ

Қатнашдилар: кафедра мудири, профессор З.А.Нурузова, доц.: Ш.Р.Алиев , Н.Т.Ёдгорова, катта укитувчи Эргашева З.Н., ассистентлар: Н.Р.Мирвалиева, Ахранова С.Т., Г.А.Рахимжонова, З.Б.Джураева, У.М.Абдуллаев, Маматмусаева Ф.Ш.,Толипова Г.К.,Ишмурадов М.Б., Жумамурадов С.Т.
Кун тартиби:
1. Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 26 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси
2.Ўзбекистон Республикасидаги иқтисодий, ижтимоий-сиёсий воқеаларга доир маълумотлар
1. Маърузани кафедра мудири Нурузова З.А. ўқиди. Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 26 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси билан таништириб утди. Халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунаси бўлган Конституциямиз юртимизда демократик давлат ва фуқаролик жамияти барпо этиш, Ўзбекистоннинг халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллашида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда. Мамлакатимиз 26 йил давомида босиб ўтган ғоят мураккаб ва шарафли йўл Бош қомусимизнинг ҳаётбахш кучи ва улкан салоҳиятидан далолат беради. Асосий қонунимиз негизида яратилган Ҳаракатлар стратегияси бугунги кунда жонажон Ватанимиз тараққиётини янги босқичга кўтаришда, инновацион ва индустриал ривожланиш сари одимлашда беқиёс ўрин эгалламоқда.
Халқ билан доимий мулоқотда бўлиш, одамларнинг ташвиш-муаммоларини ҳал этиш, уларни рози қилиш фаолиятимиз мезонига айланмоқда. Айнан шу сабабли Бош қонунимизни чуқур ўрганиш, англаш, ҳаётга жорий этиш ва унга сўзсиз амал қилиш – барчамизнинг шарафли бурчимиздир.
Буюк соҳибқирон Амир Темур бобомиз Оқсарой пештоқига“Адолат – давлатнинг асоси ва ҳукмдорлар шиоридир”, деган ҳикматли сўзларни ёздиргани бежиз эмас, албатта. Ушбу улуғвор ғоя инсон қадр-қимматини олий даражага кўтариш борасидаги амалий ҳаракатларимиз пойдеворига айланди. Шу йил ноябрь ойида Самарқанд шаҳрида ўтказилган Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форумида дунёдаги таниқли сиёсатчилар, кўзга кўринган олим ва экспертлар томонидан бу борада ўтган қисқа даврда амалга оширган ишларимизга муносиб баҳо берилди. Таъкидлаш керакки, ушбу анжуман Ўзбекистоннинг жаҳондаги обрўси ва нуфузини янада оширди. Энг муҳими, Осиё форуми инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро амалиётга “Самарқанд руҳи” деган тушунча ва тамойилни олиб кирди. Фурсатдан фойдаланиб, яна бир бор такрорлайман: судьянинг онгида – адолат, тилида – ҳақиқат, дилида – поклик ҳукмрон бўлиши керак.Бу борада Алишер Навоий бобомиз “Зулм қилма, инсофли бўл, халқ учун “адл қасри”, яъни “адолат қўрғонини” бунёд эт”, деб айтган сўзларида қанчалик чуқур маъно бор.Адолат қўрғони қачон пайдо бўлади? Қачонки суд органлари, судьялар қонунга, одиллик тамойилларига қатъий амал қилиб, ўз вазифасини ҳалол ва виждонан адо этса, бунга эришиш мумкин. Кейинги икки йилда судлар мустақиллигини таъминлаш бўйича ҳам муҳим чоралар кўрилди. Судларда ишларни йиллар давомида қайта-қайта кўриш амалиётига бутунлай чек қўйилди.Инсонпарварлик тамойили асосида мутлақо янги амалиёт жорий этилмоқда. Бунинг натижасида жиноят йўлига адашиб кириб, қилмишига чин дилдан пушаймон бўлган 993 нафар фуқаро, жумладан, 456 нафар йигит-қиз ҳамда 113 нафар аёллар Ёшлар иттифоқи, маҳаллалар ва хотин-қизлар қўмиталарининг кафиллиги билан жазодан озод қилинди. Шунингдек, жазони ўтаётган 3 минг 333 нафар, жумладан, фаолияти ман этилган ташкилотларга кириб қолган 646 нафар маҳкум афв этилиб, оиласи бағрига қайтарилди.
Улуғ байрам – Конституция куни муносабати билан бугун махсус Фармонни имзоладим. Унга кўра, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, тузалиш йўлига қатъий ўтган ва айни пайтда озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган 136 нафар шахс афв этилди.Бир пайтлар диний экстремистик гуруҳларга алоқаси бор, деб назоратга олинган 20 мингдан зиёд фуқаро “махсус ҳисоблар”дан чиқарилди.Ман этилган ташкилотларга адашиб кириб қолган, қилмишига пушаймон бўлиб, тузалиш йўлига ўтган фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича Республика идоралараро комиссияси тузилди. Экстремизм ва терроризм хавфи, мамлакатимиз конституциявий тузуми ва иқтисодиётига тажовузлар сақланиб қолаётган бугунги таҳликали замонда Давлат хавфсизлик хизматининг мард ва жасур аскар ва офицерлари ҳар қандай бузғунчи кучларга қарши муросасиз курашиши ва Ватанимиз ҳимоясида мустаҳкам қалқон бўлиши зарур. Шу билан бирга, фуқароларимиз тинчлиги, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, Ички ишлар ва Миллий гвардия қўшинлари бўлинмаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича ҳам қатор ижобий ишлар қилинди. Жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарликнинг барвақт олдини олиш борасидаги саъй-ҳаракатларимиз, аввало, кенг жамоатчиликнинг иштироки билан умумий жиноятчиликни 36 фоизга камайтиришга эришилди. 3 минг 205 та ёки 35 фоиздан зиёд маҳаллада эса биронта ҳам жиноят содир этилмади.

Давлат ва жамият ривожига, халқнинг адолатга бўлган ишончига жиддий путур етказадиган хавф – коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши кескин курашиш борасида ҳам аниқ чоралар кўрилганини алоҳида таъкидлаш лозим.Мана шундай оғир жиноятни содир этган 1 минг 177 нафар мансабдор шахснинг жиноий жавобгарликка тортилгани бунинг яққол далилидир.
Коррупцияга қарши курашда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар қанчалик ҳаракат қилмасин, халқимиз бу жирканч иллатга муросасиз бўлмас экан, таъсирчан жамоатчилик назоратини ўрнатмас экан, бу балога қарши самарали курашни ташкил эта олмаймиз. Яна бир муҳим масала – халқимизга хос бўлган инсонпарварлик ва бағрикенглик тамойиллари асосида жазони ўтаётган шахсларнинг ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш тизимини ҳам такомиллаштириш вақти келди. Маълумки, Конституциямизда барча фуқароларнинг таълим олиш ҳуқуқи кафолатланган. Шуни инобатга олган ҳолда, маҳкум шахсларнинг келгусида ижтимоий ҳаётга мослашуви учун кўмак бериш мақсадида жазони ижро этиш муассасаларида масофадан туриб таълим олиш тизимини жорий этиш лозим. Шунингдек, озодликдан маҳрум этилган шахсларнинг сайлаш ҳуқуқини чекловчи нормаларни келгусида халқаро меъёрлар асосида қайта кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ. Ягона йўлимиз шу. Бу – Асосий қонунимиз талаби. Бошқа йўл йўқ. Биз бошлаган ислоҳотларимизни қатъий давом эттирамиз ва улар албатта ўзининг ижобий натижасини беради.Олдимизда жуда машаққатли йўл турибди, лекин аҳолининг оғирини енгил қилиш учун давлат томонидан барча чоралар кўрилади.
Ишончим комил, меҳнатсевар, тадбиркор ва уддабурон халқимиз эркин бозор иқтисодиёти шароитида самарали меҳнат қилишга ва муносиб ҳаёт кечиришга албатта қодир. Билимли авлод – буюк келажакнинг,тадбиркор халқ – фаровон ҳаётнинг,дўстона ҳамкорлик эса – тараққиётнинг кафолатидир! Фурсатдан фойдаланиб, бугунги маросимда иштирок этаётган, бизга хайрихоҳ бўлган, мамлакатимиз билан самарали ҳамкорлик қилиб келаётган хорижий давлатларнинг муҳтарам элчиларини, халқаро ташкилотлар вакилларини бугунги байрам билан самимий қутлаб, уларнинг халқлари ва мамлакатларига тинчлик ва равнақ тилашга ижозат бергайсиз.
2. Ўзбекистон Республикасидаги иқтисодий, ижтимоий-сиёсий воқеаларга доир маълумотлар билан таништириб утди.
Маърифат соатига жалб этилганлар
Профессор-ўқитувчилар талабалар гурухлар
13 106 104-105 ОМХ,201-202 дав,306-307 даволаш ,301 тиб.биол.факультети талабалари. 1-2 курс магистрлари

Кафедра мудири, профессор: З.А.Нурузова

Маънавият ва маърифат бўйича маъсул: С.Т.Ахранова

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.