МИКРОБИОЛОГИЯ, ВИРУСОЛОГИЯ ВА ИММУНОЛОГИЯ КАФЕДРАСИДАГИ “МАЪРИФАТ СОАТЛАРИ” МАТЕРИАЛЛАРИ БЎЙИЧА 18.01. 2019 йил ЙИҒИЛИШИ

Қатнашдилар: кафедра мудири, профессор З.А.Нурузова, доц.: Ш.Р.Алиев , Н.Т.Ёдгорова, катта укитувчи Эргашева З.Н., ассистентлар: Н.Р.Мирвалиева, Ахранова С.Т., , З.Б.Джураева, У.М.Абдуллаев.,Толипова Г.К.,Ишмурадов М.Б., Жумамурадов С.Т,.1-2 курс магистрлари
Кун тартиби:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Янги йил табриги.
2.Ўзбекистон Республикасидаги иқтисодий, ижтимоий-сиёсий воқеаларга доир маълумотлар . Миллий гвардия қўмондони ва Ички ишлар вазирига янги ҳарбий унвонлар берилди.
1. Маърузани кафедра мудири Нурузова З.А. ўқиди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқига Янги йил табриги йўллади. 2018 йилда барча соҳаларда халқимизнинг фидокорона меҳнати эвазига катта ўзгаришларни амалга оширдик. Замонавий корхоналар, уй-жойлар, йўллар, кўприклар қурилди. Таълим, тиббиёт, маданият ва спорт масканлари барпо этилди. Хорижий давлатлар, аввало, яқин қўшниларимиз билан дўстлик ва ҳамкорлик янада кучаймоқда. Ўзбекистоннинг халқаро нуфузини ошириш учун салмоқли ишлар қилинди. Бунинг натижасини бугун ҳар бир инсон ва оила, ҳар бир жамоа ўз мисолида кўрмоқда. Энг муҳими, одамларимизнинг эртанги кунга ишончи ортмоқда. Бир сўз билан айтганда, ўтаётган йил мамлакатимиз тарихида ёрқин из қолдирган йил бўлди. Шу боис эски йилимизни шукроналик ва розилик билан кузатмоқдамиз. Биз 2019 йилга Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили, деб ном бердик. Фаол инвестициялар тараққиёт учун чексиз имкониятлар эшигини очади.
Ижтимоий ривожланиш эса халқимиз турмуш даражаси ва сифатини кескин оширишга хизмат қилади. Биз юртимизда тинчлик ва осойишталикни, миллатлар ва фуқаролар ўртасида тотувликни таъминлашга устувор аҳамият қаратамиз. Халқ билан мулоқотни юқори босқичга олиб чиқамиз. Тадбиркорлик ва хусусий мулкни қўллаб-қувватлаш ишларини давом эттирамиз. Диёримизни янада обод ва кўркам қилиш асосий вазифамиз бўлиб қолади. Эҳтиёжманд оилалар ва ёрдамга муҳтож инсонларни ҳимоя қилишга, аҳоли даромадларини оширишга эътиборни янада кучайтирамиз.
Муҳтарам фахрийлар, опа-сингилларимиз ва ёшларимизга ғамхўрлик кўрсатиш доимо диққатимиз марказида бўлади. Ушбу файзли оқшомда барча давлат ва халқларга, хорижий дўстларимиз, ҳамкорларимизга эзгу тилакларимизни йўллаймиз. Халқимизнинг барча орзу-ниятлари ушалсин! Фарзандларимиз, набираларимизнинг бахту камолини кўрайлик! Гўзал ва бетакрор юртимиз тинч-осойишта, олижаноб, бағрикенг халқимиз ҳамиша омон бўлсин!

2. Ўзбекистон Республикасидаги иқтисодий, ижтимоий-сиёсий воқеаларга доир маълумотлар билан таништириб утди.
Ўзбекистон Президенти фармонига биноан Ўзбекистон Миллий гвардияси қўмондони Баҳодир Тошматов, Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ҳамда Президент маслаҳатчиси, Фавқулодда вазиятлар вазири вазифасини бажарувчи Турсунхон Худойбергеновга турли даражадаги генераллик унвонлари берилди.
Хусусан, Миллий гвардия бошлиғи Баҳодир Тошматов Ўзбекистонда даражаси жиҳатидан иккинчи ўринда турадиган (армия генерали унвонидан кейин) генерал-полковник ҳарбий унвони билан тақдирланган. У Ўзбекистоннинг янги тарихида бундай даражадаги унвонни олган еттинчи киши бўлди.

Маърифат соатига жалб этилганлар
Профессор-ўқитувчилар талабалар гурухлар
13 106 104-105 ОМХ,201-202 дав,306-307 даволаш ,301 тиб.биол.факультети талабалари. 1-2 курс магистрлари

Кафедра мудири, профессор З.А.Нурузова

Маънавият ва маърифат бўйича маъсул С.Т.Ахранова

МИКРОБИОЛОГИЯ, ВИРУСОЛОГИЯ ВА ИММУНОЛОГИЯ КАФЕДРАСИДАГИ “МАЪРИФАТ СОАТЛАРИ” МАТЕРИАЛЛАРИ БЎЙИЧА 11.01. 2019 йил ЙИҒИЛИШИ

Қатнашдилар: кафедра мудири, профессор З.А.Нурузова, доц.: Ш.Р.Алиев , Н.Т.Ёдгорова, катта укитувчи Эргашева З.Н., ассистентлар: Н.Р.Мирвалиева, Ахранова С.Т., Асланов М.И.,З.Б.Джураева, У.М.Абдуллаев, Маматмусаева Ф.Ш.,Толипова Г.К.,Ишмурадов М.Б., Жумамурадов С.Т.
Кун тартиби:
1. 14-январь Ватан химоячилари куни. Мардлик ва жасорат.
2.Ўзбекистон республикасидаги иқтисодий, ижтимоий-сиёсий воқеаларга доир маълумотлар
3. Ватан химоячилари кунига бағишланган “Олға-олға” видеофильм намойиш этиш.

Маърузани кафедра ассистенти Ахранова С.Т. ўқиди: Бугунги кунда Ватанни ҳимоя қилиш ёши, фаолият соҳаси касбидан катъи назар ҳар бир фуқаронинг чинакам шарафли бурчидир ва айнан шу сабабли республикада Ватан химоячилари куни байрами нинишонлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини муносиб кутиб олиш ва уни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонлаш, аҳолида миллий армиядан фахрланиш ва унга бўлган ишонч ҳиссини ошириш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашни таъминлаш мақсадида Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев томонларидан 2018 йили 13 декабрь куни №Р-5413 сонли фармойишлари эълон қилинди. Президентимиз фармойишлари билан ишлаб чиқилган дастур тадбиралари бир сўз билан айтганда, эзгу ва хайрли тадбирлар ёш авлод ва ҳарбий хизматчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг фаол ҳаётий позициясини мустаҳкамлаш, мамлакат келажаги учун фуқаролик маъсулияти ҳиссини оширишга хизмат қилади. Фуқароларимиз қалбида миллий армиямиз билан фахрланиш, ғурурланиш туйғулари ортади.
Тинчликпарвар миллатга, халққа хос байрам бўлади. Ўзбекистон Куролли Кучларида ўтказилаётган ислоҳотлар мамлакатимизнинг мустақиллиги ва худудий яҳлитлиги, барқарор ривожланиши ва халқимиз тинчлигини янада ишончли химоясини таъминлаш имконини бермоқда. Миллий армия ўсиб келаётган ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг фаол ҳаётий позициясини мустаҳкамлаш, мамлакат келажаги учун фуқаролик масъулияти ҳиссини оширишга хизмат қилувчи етакчи институтга айланмоқда.

Ҳарбий-тиббиёт факультети ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб, ишлаб чиқилган йўл харитасига асосан “Ватан – муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!”бош ғоя остида ўтказиб келмоқда. Ҳозирги кунга келиб, факультет жамоаси Мудофаа вазирлиги раҳбарияти томонидан бириктирилган Тошкент шаҳар Олмазор туманида жойлашган мактабгача таълим, умумий ўрта таълим ва касб-ҳунар муассасаларида “Мардлик ва жасорат” мавзусидаги дарслар, 20 га яқин маҳалла фуқаролар йиғинларида “Аскар оналарини шарафлаймиз” мавзусидаги маънавий-маърифий учрашувлар ўтказиб келмоқда.
2. Ўзбекистон Республикасидаги иқтисодий, ижтимоий-сиёсий воқеаларга доир маълумотлар билан таништириб утди.
Маърифат соатига жалб этилганлар
Профессор-ўқитувчилар талабалар гурухлар
13 106 104-105 ОМХ,201-202 дав,306-307 даволаш ,301 тиб.биол.факультети талабалари. 1-2 курс магистрлари

Кафедра мудири, профессор З.А.Нурузова

Маънавият ва маърифат бўйича маъсул С.Т.Ахранова

МИКРОБИОЛОГИЯ, ВИРУСОЛОГИЯ ВА ИММУНОЛОГИЯ КАФЕДРАСИДАГИ “МАЪРИФАТ СОАТЛАРИ” МАТЕРИАЛЛАРИ БЎЙИЧА 21.12. 2018 йил ЙИҒИЛИШИ

Қатнашдилар: кафедра мудири, профессор З.А.Нурузова, доц.: Ш.Р.Алиев , Н.Т.Ёдгорова, катта укитувчи Эргашева З.Н., ассистентлар: Н.Р.Мирвалиева, Ахранова С.Т., Г.А.Рахимжонова, З.Б.Джураева, У.М.Абдуллаев, Маматмусаева Ф.Ш.,Толипова Г.К.,Ишмурадов М.Б., Жумамурадов С.Т.
Кун тартиби:
1. Ўзбекистон Республикасидаги иқтисодий, ижтимоий-сиёсий воқеаларга доир маълумотлар
1. Маърузани кафедра ассистенти Ахранова С.Т. ўқиб Ўзбекистон Республикасидаги иқтисодий, ижтимоий-сиёсий воқеаларга доир маълумотлар билан таништириб утди.
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ БЎЙИЧА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори
САНОАТ, РАДИАЦИЯ ВА ЯДРО ХАВФСИЗЛИГИ СОҲАСИДА ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ ВА НАЗОРАТИ ТИЗИМИНИ ТУБДАН ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони.
ФУҚАРОЛАРНИНГ ПЕНСИЯ ТАЪМИНОТИ ТИЗИМИ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ВА ПЕНСИОНЕРЛАРНИ ИЖТИМОИЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШНИ КУЧАЙТИРИШГА ОИД ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ САНОАТ ХАВФСИЗЛИГИ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори
ЁШЛАРНИ ВАТАНПАРВАРЛИК РУҲИДА ВА ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯЛАШ ҲАМДА ЧАҚИРИЛУВЧИЛАРНИ ҲАРБИЙ-ТЕХНИК МУТАХАССИСЛИКЛАР БЎЙИЧА ТАЙЁРЛАШ ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ БЎЙИЧА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 10 декабрь куни АҚШнинг Афғонистондаги ярашиш масалалари бўйича махсус вакили Залмай Халилзод ва АҚШ Президенти ёрдамчисининг ўринбосари, Миллий хавфсизлик кенгашининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича катта директори Лиза Кёртисни қабул қилди.Давлатимиз раҳбари АҚШ делегациясини самимий қутлар экан, мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик жадал ривожланаётгани ва изчил мустаҳкамланиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этди. Жорий йил май ойида АҚШга олий даражадаги ташриф якунида эришилган келишувлар стратегик шерикликнинг янги даврини бошлаб бергани таъкидланди.
ЎЗБЕКИСТОН ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ТАШАББУСИ ЖАҲОН ҲАМЖАМИЯТИ ТОМОНИДАН БИР ОВОЗДАН ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАНДИ. Жорий йил 12 декабрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг ялпи сессиясида “Маърифат ва диний бағрикенглик“ деб номланган махсус резолюция қабул қилинди. Лойиҳаси Ўзбекистон томонидан ишлаб чиқилган ҳужжат БМТга аъзо барча давлатлар томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланди.
Резолюциянинг қабул қилиниши 2017 йил сентябрь ойида Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида Президентимиз Шавкат Мирзиёев илгари сурган ташаббуснинг амалий ифодаси бўлди.

Маърифат соатига жалб этилганлар
Профессор-ўқитувчилар талабалар гурухлар
13 106 104-105 ОМХ,201-202 дав,306-307 даволаш ,301 тиб.биол.факультети талабалари. 1-2 курс магистрлари

Кафедра мудири, профессор: З.А.Нурузова

Маънавият ва маърифат бўйича маъсул: С.Т.Ахранова

МИКРОБИОЛОГИЯ, ВИРУСОЛОГИЯ ВА ИММУНОЛОГИЯ КАФЕДРАСИДАГИ “МАЪРИФАТ СОАТЛАРИ” МАТЕРИАЛЛАРИ БЎЙИЧА 14.12. 2018 ЙИЛ ЙИҒИЛИШИ

Қатнашдилар: кафедра мудири, профессор З.А.Нурузова, доц.: Ш.Р.Алиев , Н.Т.Ёдгорова, катта укитувчи Эргашева З.Н., ассистентлар: Н.Р.Мирвалиева, Ахранова С.Т., Г.А.Рахимжонова, З.Б.Джураева, У.М.Абдуллаев, Маматмусаева Ф.Ш.,Толипова Г.К.,Ишмурадов М.Б., Жумамурадов С.Т.
Кун тартиби:
1. Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 26 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси
2.Ўзбекистон Республикасидаги иқтисодий, ижтимоий-сиёсий воқеаларга доир маълумотлар
1. Маърузани кафедра мудири Нурузова З.А. ўқиди. Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 26 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси билан таништириб утди. Халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунаси бўлган Конституциямиз юртимизда демократик давлат ва фуқаролик жамияти барпо этиш, Ўзбекистоннинг халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллашида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда. Мамлакатимиз 26 йил давомида босиб ўтган ғоят мураккаб ва шарафли йўл Бош қомусимизнинг ҳаётбахш кучи ва улкан салоҳиятидан далолат беради. Асосий қонунимиз негизида яратилган Ҳаракатлар стратегияси бугунги кунда жонажон Ватанимиз тараққиётини янги босқичга кўтаришда, инновацион ва индустриал ривожланиш сари одимлашда беқиёс ўрин эгалламоқда.
Халқ билан доимий мулоқотда бўлиш, одамларнинг ташвиш-муаммоларини ҳал этиш, уларни рози қилиш фаолиятимиз мезонига айланмоқда. Айнан шу сабабли Бош қонунимизни чуқур ўрганиш, англаш, ҳаётга жорий этиш ва унга сўзсиз амал қилиш – барчамизнинг шарафли бурчимиздир.
Буюк соҳибқирон Амир Темур бобомиз Оқсарой пештоқига“Адолат – давлатнинг асоси ва ҳукмдорлар шиоридир”, деган ҳикматли сўзларни ёздиргани бежиз эмас, албатта. Ушбу улуғвор ғоя инсон қадр-қимматини олий даражага кўтариш борасидаги амалий ҳаракатларимиз пойдеворига айланди. Шу йил ноябрь ойида Самарқанд шаҳрида ўтказилган Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форумида дунёдаги таниқли сиёсатчилар, кўзга кўринган олим ва экспертлар томонидан бу борада ўтган қисқа даврда амалга оширган ишларимизга муносиб баҳо берилди. Таъкидлаш керакки, ушбу анжуман Ўзбекистоннинг жаҳондаги обрўси ва нуфузини янада оширди. Энг муҳими, Осиё форуми инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро амалиётга “Самарқанд руҳи” деган тушунча ва тамойилни олиб кирди. Фурсатдан фойдаланиб, яна бир бор такрорлайман: судьянинг онгида – адолат, тилида – ҳақиқат, дилида – поклик ҳукмрон бўлиши керак.Бу борада Алишер Навоий бобомиз “Зулм қилма, инсофли бўл, халқ учун “адл қасри”, яъни “адолат қўрғонини” бунёд эт”, деб айтган сўзларида қанчалик чуқур маъно бор.Адолат қўрғони қачон пайдо бўлади? Қачонки суд органлари, судьялар қонунга, одиллик тамойилларига қатъий амал қилиб, ўз вазифасини ҳалол ва виждонан адо этса, бунга эришиш мумкин. Кейинги икки йилда судлар мустақиллигини таъминлаш бўйича ҳам муҳим чоралар кўрилди. Судларда ишларни йиллар давомида қайта-қайта кўриш амалиётига бутунлай чек қўйилди.Инсонпарварлик тамойили асосида мутлақо янги амалиёт жорий этилмоқда. Бунинг натижасида жиноят йўлига адашиб кириб, қилмишига чин дилдан пушаймон бўлган 993 нафар фуқаро, жумладан, 456 нафар йигит-қиз ҳамда 113 нафар аёллар Ёшлар иттифоқи, маҳаллалар ва хотин-қизлар қўмиталарининг кафиллиги билан жазодан озод қилинди. Шунингдек, жазони ўтаётган 3 минг 333 нафар, жумладан, фаолияти ман этилган ташкилотларга кириб қолган 646 нафар маҳкум афв этилиб, оиласи бағрига қайтарилди.
Улуғ байрам – Конституция куни муносабати билан бугун махсус Фармонни имзоладим. Унга кўра, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, тузалиш йўлига қатъий ўтган ва айни пайтда озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган 136 нафар шахс афв этилди.Бир пайтлар диний экстремистик гуруҳларга алоқаси бор, деб назоратга олинган 20 мингдан зиёд фуқаро “махсус ҳисоблар”дан чиқарилди.Ман этилган ташкилотларга адашиб кириб қолган, қилмишига пушаймон бўлиб, тузалиш йўлига ўтган фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича Республика идоралараро комиссияси тузилди. Экстремизм ва терроризм хавфи, мамлакатимиз конституциявий тузуми ва иқтисодиётига тажовузлар сақланиб қолаётган бугунги таҳликали замонда Давлат хавфсизлик хизматининг мард ва жасур аскар ва офицерлари ҳар қандай бузғунчи кучларга қарши муросасиз курашиши ва Ватанимиз ҳимоясида мустаҳкам қалқон бўлиши зарур. Шу билан бирга, фуқароларимиз тинчлиги, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, Ички ишлар ва Миллий гвардия қўшинлари бўлинмаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича ҳам қатор ижобий ишлар қилинди. Жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарликнинг барвақт олдини олиш борасидаги саъй-ҳаракатларимиз, аввало, кенг жамоатчиликнинг иштироки билан умумий жиноятчиликни 36 фоизга камайтиришга эришилди. 3 минг 205 та ёки 35 фоиздан зиёд маҳаллада эса биронта ҳам жиноят содир этилмади.

Давлат ва жамият ривожига, халқнинг адолатга бўлган ишончига жиддий путур етказадиган хавф – коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши кескин курашиш борасида ҳам аниқ чоралар кўрилганини алоҳида таъкидлаш лозим.Мана шундай оғир жиноятни содир этган 1 минг 177 нафар мансабдор шахснинг жиноий жавобгарликка тортилгани бунинг яққол далилидир.
Коррупцияга қарши курашда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар қанчалик ҳаракат қилмасин, халқимиз бу жирканч иллатга муросасиз бўлмас экан, таъсирчан жамоатчилик назоратини ўрнатмас экан, бу балога қарши самарали курашни ташкил эта олмаймиз. Яна бир муҳим масала – халқимизга хос бўлган инсонпарварлик ва бағрикенглик тамойиллари асосида жазони ўтаётган шахсларнинг ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш тизимини ҳам такомиллаштириш вақти келди. Маълумки, Конституциямизда барча фуқароларнинг таълим олиш ҳуқуқи кафолатланган. Шуни инобатга олган ҳолда, маҳкум шахсларнинг келгусида ижтимоий ҳаётга мослашуви учун кўмак бериш мақсадида жазони ижро этиш муассасаларида масофадан туриб таълим олиш тизимини жорий этиш лозим. Шунингдек, озодликдан маҳрум этилган шахсларнинг сайлаш ҳуқуқини чекловчи нормаларни келгусида халқаро меъёрлар асосида қайта кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ. Ягона йўлимиз шу. Бу – Асосий қонунимиз талаби. Бошқа йўл йўқ. Биз бошлаган ислоҳотларимизни қатъий давом эттирамиз ва улар албатта ўзининг ижобий натижасини беради.Олдимизда жуда машаққатли йўл турибди, лекин аҳолининг оғирини енгил қилиш учун давлат томонидан барча чоралар кўрилади.
Ишончим комил, меҳнатсевар, тадбиркор ва уддабурон халқимиз эркин бозор иқтисодиёти шароитида самарали меҳнат қилишга ва муносиб ҳаёт кечиришга албатта қодир. Билимли авлод – буюк келажакнинг,тадбиркор халқ – фаровон ҳаётнинг,дўстона ҳамкорлик эса – тараққиётнинг кафолатидир! Фурсатдан фойдаланиб, бугунги маросимда иштирок этаётган, бизга хайрихоҳ бўлган, мамлакатимиз билан самарали ҳамкорлик қилиб келаётган хорижий давлатларнинг муҳтарам элчиларини, халқаро ташкилотлар вакилларини бугунги байрам билан самимий қутлаб, уларнинг халқлари ва мамлакатларига тинчлик ва равнақ тилашга ижозат бергайсиз.
2. Ўзбекистон Республикасидаги иқтисодий, ижтимоий-сиёсий воқеаларга доир маълумотлар билан таништириб утди.
Маърифат соатига жалб этилганлар
Профессор-ўқитувчилар талабалар гурухлар
13 106 104-105 ОМХ,201-202 дав,306-307 даволаш ,301 тиб.биол.факультети талабалари. 1-2 курс магистрлари

Кафедра мудири, профессор: З.А.Нурузова

Маънавият ва маърифат бўйича маъсул: С.Т.Ахранова

МИКРОБИОЛОГИЯ, ВИРУСОЛОГИЯ ВА ИММУНОЛОГИЯ КАФЕДРАСИДАГИ “МАЪРИФАТ СОАТЛАРИ” МАТЕРИАЛЛАРИ БЎЙИЧА 7.12. 2018 йил ЙИҒИЛИШИ

Қатнашдилар: кафедра мудири, профессор З.А.Нурузова, доц.: Ш.Р.Алиев , Н.Т.Ёдгорова, катта укитувчи Эргашева З.Н., ассистентлар: Н.Р.Мирвалиева, Ахранова С.Т., Г.А.Рахимжонова, З.Б.Джураева, У.М.Абдуллаев, Маматмусаева Ф.Ш.,Толипова Г.К.,Ишмурадов М.Б., Жумамурадов С.Т.
Кун тартиби:
1. Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси
2.Ўзбекистон Республикасидаги иқтисодий, ижтимоий-сиёсий воқеаларга доир маълумотлар
1. Маърузани кафедра ассистенти Ахранова С.Т. ўқиб Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг Резолюция 217 А (III) билан 1948 йил 10 декабрда қабул ва эълон қилинган. Бош Ассамблея мазкур Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясини барча халқлар ва барча давлатлар бажаришга интилиши лозим бўлган вазифа сифатида эълон қилар экан, бундан муддао шуки, ҳар бир инсон ва жамиятнинг ҳар бир ташкилоти доимо ушбу Декларацияни назарда тутган ҳолда маърифат ва таълим йўли билан бу ҳуқуқ ва эркинликларнинг ҳурмат қилинишига кўмаклашиши, миллий ва халқаро тараққийпарвар тадбирлар орқали ҳам унинг бажарилиши таъминланишига, Ташкилотга аъзо бўлган давлатлар халқлари ўртасида ва ушбу давлатларнинг юрисдикциясидаги ҳудудларда яшаётган халқлар ўртасида ялписига ва самарали тан олинишига интилишлари зарур. Инсон хуқуқлари умумжахон декларацияси муқаддима ва 30 моддадан иборат. Жорий йилнинг 22-23 ноябрь кунларида Самарқанд шахрида Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форуми бўлиб утди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси, Халқаро миграция ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, бошқа ҳамкор ташкилотлар, Осиё мамлакатларининг инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларининг юқори мартабали вакиллари, шунингдек, кўзга кўринган хорижий давлат ва жамоат арбоблари, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги етакчи экспертлар, Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган дипломатик миссия раҳбарлари ушбу форумда иштирок этди. “Бутунжаҳон инсон ҳуқуқлари декларацияси қабул қилинганининг 70 йиллиги якунлари: замонавий таҳдидлар ва реал воқелик” мавзусида ўтказилаётган мазкур анжуманнинг долзарблиги ана шу асосий ҳужжатнинг ўрни ва аҳамиятини мустаҳкамлаш бораси саъй-ҳаракатларни бирлаштириш зарурати билан белгиланади.

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Мишель Бачелет хоним таъкидлаганидек, “биз юксак адолат ва тенглик сари ҳаракат қилган тақдирдагина янада барқарор тинчлик, хавфсизлик ва тараққиётга эришмоғимиз мумкин”. Иложсиз ҳолда ўз юртини ташлаб кетаётган кишилар ва қочқинлар сони тобора ортиб бораётгани, таълим ва тиббий ёрдамдан фойдаланиш имконияти йўқлиги, одам савдоси ва мажбурий меҳнат, аёллар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятларни таъминлаш, қашшоқлик ва очликка барҳам бериш зарурати билан боғлиқ муаммолар мураккаблашиб бораётганига биз четдан томошабин бўлиб қараб туролмаймиз. Қимматбаҳо металларни ноқонуний қазиб олиш Навоий, Самарқанд ва Бухоро вилоятларида тизимли тус олиб, қимматбаҳо металларнинг яширинча айланишига ва чет элларга ноқонуний олиб чиқиб кетилишига олиб келмоқда. Ноқонуний равишда олтин қазиб олиш чоғида шикастланишлар ва ўлим ҳолатлари содир бўлмоқда.Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олишни тадбиркорлик тури сифатида ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, ер қаъри участкасини самарали ўзлаштириш, шунингдек, олтин ва заргарлик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш .
2. Ўзбекистон Республикасидаги иқтисодий, ижтимоий-сиёсий воқеаларга доир маълумотлар билан таништириб утди.

Маърифат соатига жалб этилганлар
Профессор-ўқитувчилар талабалар гурухлар
13 106 104-105 ОМХ,201-202 дав,306-307 даволаш ,301 тиб.биол.факультети талабалари. 1-2 курс магистрлари

Кафедра мудири, профессор: З.А.Нурузова

Маънавият ва маърифат бўйича маъсул: С.Т.Ахранова

МИКРОБИОЛОГИЯ, ВИРУСОЛОГИЯ ВА ИММУНОЛОГИЯ КАФЕДРАСИДАГИ “МАЪРИФАТ СОАТЛАРИ” МАТЕРИАЛЛАРИ БЎЙИЧА 30.11. 2018 йил ЙИҒИЛИШИ

Қатнашдилар: кафедра мудири, профессор З.А.Нурузова, доц.: Ш.Р.Алиев , Н.Т.Ёдгорова, катта укитувчи Эргашева З.Н., ассистентлар: Н.Р.Мирвалиева, Ахранова С.Т., Г.А.Рахимжонова, З.Б.Джураева, У.М.Абдуллаев, Маматмусаева Ф.Ш.,Толипова Г.К.,Ишмурадов М.Б., Жумамурадов С.Т.
Кун тартиби:
1. 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллиги
2. Ўзбекистон Республикасидаги иқтисодий, ижтимоий-сиёсий воқеаларга доир маълумотлар
1.“Қомусимиз – эркин ва фаровон ҳаётимиз кафолати” мавзуси Конституция қабул қилинган кунни умумхалқ байрами деб эълон қилинганлиги ва Конституциянинг 26 йиллик байрами хакида тушунча берди. Конституцияни инсонларни хаётидаги , жамиятимиздаги ўрни хакида гапириб утди
2. Ўзбекистон Республикасидаги иқтисодий, ижтимоий-сиёсий воқеаларга доир маълумотлар билан таништириб утди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 27 ноябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг собиқ Бош котиби, бугунги кунда Яшил тараққиёт глобал институти ассамблеяси ва Халқаро олимпия қўмитасининг Этика бўйича комиссиясига раҳбарлик қилаётган Пан Ги Мунни қабул қилди. Пан Ги Мун Нукусда бўлиб ўтган Оролбўйи ҳудудида экологик вазиятни яхшилаш масалалари ҳамда бу жараёнда корейс диаспорасининг ролига бағишланган халқаро конференцияда иштирок этиш учун мамлакатимизга келди. Давлатимиз раҳбари меҳмонни самимий қутлар экан, унинг тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, жумладан, замонавий глобал таҳдид ва хатарларга қарши курашишда жаҳон ҳамжамиятининг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш орқали минг йиллик ривожланиш мақсадларига эришишдаги катта хизматларини алоҳида таъкидлади. БМТ Бош котиби лавозимида у Ўзбекистон ва Марказий Осиё мамлакатларининг Орол бўйидаги экологик вазиятни яхшилаш борасидаги ташаббус ва таклифларини фаол қўллаб-қувватлади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 22 ноябрь куни банк тизимини ислоҳ қилиш ва банкларнинг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш, ҳудудлар ва тадбиркорликни ривожлантиришда тижорат банклари ролини ошириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 20 ноябрь куни нефть-газ саноатидаги ишлар ҳолатини муҳокама қилиш ва соҳани янада ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди. Нефть-газ саноати мамлакатимиз иқтисодиётида муҳим ўрин эгаллайди. Ушбу соҳа нафақат энергия ишлаб чиқаради, балки кўплаб тармоқлар учун зарур бўлган полимерлар, органик кимёвий моддалар ҳамда азотли минерал ўғитлар ишлаб чиқаришда асосий хомашё базаси ҳисобланади.
Кейинги икки йилда соҳада амалга оширилган ислоҳотлар натижасида газ қазиб чиқариш ҳажми 10 фоизга ортди, аҳолига табиий газ 15 фоиз ва суюлтирилган газ 1,6 баробар кўп етказиб берилди.
Шу даврда нефтни қайта ишлаш заводларида қўшимча 204 минг тонна нефть маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ички бозорда бензин, дизель ёқилғисига бўлган талаб қондириб келинмоқда.
Шўртан ва Устюрт газ-кимё мажмуаларида жорий йилнинг ўзида газга нисбатан қўшилган қиймати 4 баробар кўп бўлган қарийб 700 миллион долларлик полиэтилен ва полипропилен ишлаб чиқарил
Президент навоийликларга табрик йўллади. Навоий кон-металлургия комбинати давлат корхонаси ва Навоий шаҳрига 60 йил тўлиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев комбинат жамоаси ва Навоий шаҳри аҳлига табрик йўллади.

Маърифат соатига жалб этилганлар
Профессор-ўқитувчилар талабалар гурухлар
13 106 104-105 ОМХ,201-202 дав,306-307 даволаш ,301 тиб.биол.факультети талабалари. 1-2 курс магистрлари

Кафедра мудири, профессор: З.А.Нурузова

Маънавият ва маърифат бўйича маъсул: С.Т.Ахранова