Кафедра мудири, профессор Нурузова Зухра Абдикадыровна   

Зухра Абдукадировна

Тошкент тиббиёт институтида 1977 йилдан буён ишлайди, кафедрада 1984 йилдан 1992-1995 йилларда шу кафедрада аспирантурада таҳсил олган. 1995 йил 21 сентябрда Эпидемиология, микробиология ва инфекцион касалликлар илмий-текшириш институти қошидаги ихтисослаштирилган кенгашда “Сезонная динамика показателей микробиоценоза кишечника у практически здоровых лиц и профилактика формирования дисбактериоза в период новорожденности” мавзуидаги диссертацияни 03.00.07 – Микробиология ихтисослиги бўйича ҳимоя қилган.

2003 йилнинг январ ойидан микробиология, вирусология ва иммунология кафедраси доценти. 2003-2005  йиллари шу кафедранинг мудири бўлиб ишлаган.

2006 йил 30 март куни Эпидемиология, микробиология ва инфекцион касалликлар илмий-текшириш институти қошидаги ихтисослаштирилган кенгашда “Условно-патогенные бактерии в этиологической структуре гнойно-воспалительных заболеваний и дисбактериозов у женщин и детей” мавзуидаги докторлик диссертацияни 03.00.07 – Микробиология ихтисослиги бўйича ҳимоя қилган.

З.А.Нурузованинг илмий ишларининг асосий натижалари 100дан ортиқ илмий ишлари бўлиб, улардан 2 таси китоб, 20та услубий қўлланмалар кўринишида  чоп этилган. Олима доимо ўз малакасини ошириб боради – Жаҳон тиллари институтида ингилиз тили курсини тугатган, мутахассислик бўйича Москва ва Тошкент тиббиёт институтларида, биринчи  ТошДавТИ, Америка юқумли касалликларни назорат қилиш марказида,   Санкт-Петербургдаги Мечников номли тиббиёт академияси қошидаги микробиология кафедрасида малака оширган.

У Тошкент тиббиёт академияси тиббий-профилактика факультети Илмий Кенгаши аъзоси ва Тошкент тиббиёт академияси микробиология, эпидемиология ва юқумли касалликлар Муаммо комиссияси раиси ўринбосари, тиббий-биологик фанлар бўйича Марказий методик комиссия аъзоси . Эпидемиология, микробиология ва инфекцион касалликлар Муаммоли Кенгаши аъзоси, Монотематик комиссия раиси.