Мирвалиева Нафиса РежаметовнаНафиса Режаметовна

1976 йилдан бери ишлайди. 1976 йилда институтни тугатиб ТошДавТИнинг микробиология, вирусология ва иммунология кафедрасига ассистент лавозимига ишга қабул қилинган. Хозирги вақтда Тошкент тиббиёт академияси микробиология кафедрасида катта ўқитувчи лавозимида ишлаб келмоқда.

Асосий иш жойи бўйича бажараётган ишлари: кафедранинг маънавий-маърифий ишлари бўйича маъсулликни, кафедра йиғилишларида котибаликни бажаради. Ўқув ишлари учун адабиётлар билан шуғулланади ва материаллар йиғади.

Н.Р.Мирвалиева педагог сифатида ўз ишига талабчан. Ўз устида доимий ишлайди. Талабаларга дарс бериш жараёнларида янги педагогик технологиялар бўйича материаллардан тўлиқ фойдаланади.