XX асрда патоген микроорганизмлар билан курашда эришилган ишонарли ва таъсуротли ютуқларга қарамай, шуни тан олиш лозимки,  бошланган янги минг йиллик бошларида ҳам юқумли касалликлар тиббиётда ва соғликни сақлашда долзарб муаммолардан бири бўлиб қолмокда. Бу муаммо шартли-патоген ёки оппортунистик микроорганизмлар келтириб чиқарадиган юкумли зарарланишлар сонининг ортиб бораётганлиги билан боғликдир.

Ижтимоий-иктисодий муаммолар сил ва захм каби касалликларнинг сон жихатдан ортишига олиб келди. Жуда куп “унутилган” инфекцияларнинг (масалан, тошмали терлама каби) кайта юзага келишига имконият туғилди. Чет эллар билан алоқаларнинг кенгайиши натижасида авваллари спорадик холда учраган “олиб келинадиган” инфекцияларнинг кўпайиши кузатилмокда.

Юқоридагилардан келиб чиққан холда айтиш мумкинки, хозирги вақтда бактериолог ёки вирусолог мутахассислиги бўйича магистрларни тайёрлаш замон талабидир. Бундан ташқари, магистрлар юқори малакали мутахассис бўлиши билан бир қаторда, лабораториядаги амалиёт ишларни эмас, балки, маъмурий-бошқарув, тиббий-ижтимоий ва ташкилий-услубий ишларни хам амалга ошира олишлари лозим.

УзР нинг “Таълим хақидаги” қонуни ва кадрлар тайёрлаш бўйича миллий дастур талабларига мос холда Республикада олий таълим тизимининг иккинчи босқичи сифатида магистратура меъёрий-хуқукий базаси ишлаб чиқилди, ўкув жараёнини ташкил қилиш, ўкув-услубий комплекс,  информацион таъминот янги авлодининг асослари белгиланди ва тадбиқ этилди, илмий-педагогик кадрлар таркиби ташкил топди.

Уқув режасига биноан, “Бактериология ва вирусология” мутахассислиги бўйича магистратура 2 йиллик ўкув даври кўзда тутилган.

Узбекистон Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг 15.09.2006 йилдаги 401-сонли “Укув жараёнини яхшилаш мақсадида тиббий-профилактик муассасаларни Тошкент тиббиёт академияси, Тошкент педиатрия институти ва Тошкент врачлар малакасини ошириш институтларига ротацион база сифатида бириктириш хақида”ги буйруғига асосан “Бактериология ва вирусология” мутахассислиги буйича ўқиётган магистрлар ротация базалари сифатида Вирусология ИТИ, Республика ОИТСга карши кураш маркази, шахар ва туман ДСНЭМ лари, Республика ўта хавфли ва карантин инфекциялар профилактика маркази, ТТА даги муаммовий хужалик хисобидаги “Интеллект-мед” лабораторияларига ва ТТА 2-клиникаси бактериологик лабораториясига боришади.

Дарслар микробиология кафедрасида олиб борилади. Ўқиш назорати  магистрнинг мустақил иштироки фоизи кўрсатилган кундалик протоколларини текшириш ва бундан ташқари ОН хамда ЯН лар утказиш оркали амалга оширилади. Амалий машғулотлар (магистр амалиёти) ҳар бир ротацияда тренер бошчилигида ўтказилади.

Дастур директори – кафедра ходими, у магистратура дастурининг барча ишлари ижроси буйича жавобгар шахс хисобланади.

Модератор – кафедра ходими, у тематик семинарларни ўтказиш учун жавобгардир.

Тренер – тематик ротацияларни ўтказиш бўйича жавобгар ходим.

Ротация – магистр зарур амалий билим ва кўникмаларни ўзлаштириши кўзда тутилган тематик цикл.

Таълим максадиЮкумли касалликлар диагностикасида замонавий усуллардан фойдаланиб, бактериологик ва вирусологик кўникмаларни тўлик эгалловчи юкори малакали мутахассис тайёрлаш.

Магистратура буйича асосий ва зарур хужжатлар рўйхати:

  1. Давлат стандарти
  2. Намунавий дастур
  3. Ишчи дастур
  4. Календар-тематик режа
  5. Ротациялар жадвали
  6. Амалий куникмалар руйхати
  7. Рейтинг хакида низом
  8. Ротация базалари билан шартномалар
  9. Семинар дарслар учун тестлар
  10. Вазиятли масалалар
  11. Интерфаол уйинлар
  12. Магистрлик диссертациялари
  13. Магистрлар шахсий папкаси
  14. Аттестация ведомостлари
  15. Информацион папка

Дастур директори бажариши зарур:

  • 1 курс магистрларининг керакли хужжатларини тўлдириш
  • 1 ва 2 курс магистрлари учун мўлжалланган семинар дарслар календар-тематик режасини тузиш ва тасдиқлатиш
  • Ротация базаларини танлаш ва уларнинг рахбарлари билан шартномалар тузиш
  • Семинар дарслар ва ротациялар жадвалини тузиш
  • Презентациялар мавзусини тузиш
  • Ротация объектларида магистрларнинг давоматини назорат килиш
  • Магистрлар билан семинар дарслар олиб бориш
  • Магистрлар учун амалий кўникмалар тузиш
  • Ишлаб чиқариш амалиёти бўйича ва ярим йиллик, йиллик аттестацияларга хужжатларни тайёрлаш
  • Ротациялар, семестр, ўкув йили тугагач имтихон-синовлар ўтказиш
  • Илмий-амалий конференциялар учун материал тайёрлаш
  • Хар бир магистрни ИФА аппарати билан ишлашни ўргатиш
  • Хар бир магистрни кафедра йиғилишларига қатнашишини ва уларда фаол иштирок этишини таъминлаш
  • Магистрлик диссертациялари учун мавзулар танлаш ва ҳимоя давригача унинг устидан назорат олиб бориш

 

This post is also available in: Russian