Эргашева Зилолахон Назармат қизи

2011 йилда Тошкент Тиббиёт Академиясининг тиббий-профилактика факультетини тугатган. 2013 йилда Тошкент Тиббиёт Академиясининг “Бактериология ва вирусология” магистратура мутахасисслигига ўқишга кирди.  2013 йил 2 сентябрдан Тошкент тиббиёт академияси  микробиология, вирусология ва иммунология кафедрасида  2013 йилдан микробиология фанидан соатбай бўлиб талабаларга дарс берган, 2017 йилдан катта ўқитувчи лавозимида ишлаб келмоқда.

2013 йил май ойида “Изучение изменчивости вирусной нагрузки у ВИЧ-инфицированнқх” мавзусида – бактериология ва вирусология ихтисослиги бўйича магистрлик диссертациясини ҳимоя қилган. Илмий раҳбари – профессор Атабеков Нурмат Сатиниязович.

Кафедрада тиббий-профилактика, даволаш, тиббий-педагогика ва ОМХ факультетлари талабаларига микробиология, вирусология ва иммунология фанидан амалиёт дарсларини олиб бормокда. Инглиз забон  гуруҳларга дарс беради.

Бундан ташқари кафедра жамоаси пулбони,  кафедра касаба уюшмасини бошқаради.

Эргашева Зилолахон Назармат қизи ўз фанини яхши ўзлаштирган, барча микробиологик ва иммунологик текширув усулларини мукаммал билади, ташкилотчилик қобилиятига эга ва илмий масалаларни мустақил бемалол еча олади. Шу билан биргаликда у хушмуомала, меҳнатсевар, интизомли, барча топшириқларни ўз вақтида бажарувчи ходим ҳисобланади.