Джураева Зульфия Баратовна

2010 йилда Тошкент Тиббиёт Академиясининг даволаш факультетини тугатган. 2012 йилда Тошкент Тиббиёт Академиясининг “юқумли касалликлар” магистратура мутахасисслигига ўқишга кирди.

2015 йил май ойида “Отечественные фитоэкдистероидные препараты в лечении вторичных инфекций у ВИЧ-инфицированных” мавзусида – юқумли касалликлар ихтисослиги бўйича магистрлик диссертациясини ҳимоя қилган. Илмий раҳбари – профессор Осипова Светлана Олеговна.

2015 йил 2 сентябрдан Тошкент тиббиёт академияси  микробиология, вирусология ва иммунология кафедрасида  ассистент лавозимида ишлаб келмоқда. Умумий меҳнат стажи 2 йил.

Кафедрада тиббий-профилактика, даволаш, тиббий-педагогика ва ОМХ факультетлари талабаларига микробиология, вирусология ва иммунология фанидан амалиёт дарсларини ўзбек, рус, инглиз тилларида олиб бормокда.

Бундан ташқари тиббий-профилактика факультетда ва кафедрада  Академик лицей ва коллежлар билар хамкорлик ишлари бўйича ва тиббий-педагогика факультети учун жавобгар шахс  ҳисобланади.

Джураева Зульфия Баратовна  ўз фанини яхши ўзлаштирган, барча микробиологик ва иммунологик текширув усулларини мукаммал билади, ташкилотчилик қобилиятига эга ва илмий масалаларни мустақил бемалол еча олади. Шу билан биргаликда у хушмуомала, меҳнатсевар, интизомли, барча топшириқларни ўз вақтида бажарувчи ходим ҳисобланади.