• Оралик назорат саволлари

Календар-тематик мавзулар йиғиндиси барча факультетлар учун (.doc) >>>

Ўзбекистон узлуксиз таълимининг
давлат таълим стандартлари
Олий таълимнинг давлат таълим стандарти

5510300 – Тиббий-профилактика  бакалавриат таълим йўналишининг давлат таълим стандарти

Микробиология, вирусология ва иммунология фани бўйича

  • микроорганизмларнинг тузилиши, яшаш муҳитлари, тарқалиши;
  • микроорганизмларнинг ҳалқаро таснифи, номенклатураси;
  • микроорганизмларнинг генетикаси;
  • вирусларнинг ҳалқаро таснифи, номенклатураси тузилиши, кўпайиши, вирусларнинг ажратиб олиниш усуллари;
  • санитария микробиология асослари;
  • иммунитет, меъёрда ва патологияда инсоннинг иммун статуси, унинг бошқарилиши;
  • юқумли касалликлар жараёнлари;
  • микроорганизмларнинг касаллик келтириб чиқаришининг умумий патогенетик қонуниятлари ҳақида тасаввурга эга бўлиши;
  • замоновий биотехнологиянинг асоси эканлигини;
  • вакциналар, иммун зардоблар, биопрепаратлар олиш технологияларини  билиши ва улардан фойдалана олиши;
  • замонавий микробиология, вирусология ва иммунология асосларини таҳлил қилиш;
  • юқумли касалликларга бактериологик, серологик, вирусологик ташхис қўйиш;
  • ташқи муҳит омилларига бактериологик баҳо бериш;

махсус профилактика асослари ва аллергик, иммун ҳолатларни баҳолаш     кўникмаларига эга бўлиши керак.

1.1. Фаннинг мақсад ва вазифалари

Бўлажак шифокорларда касалликлар этиологияси ва патогенезида, одам нормал ҳаёт фаолиятини сақлаб туришда бактерияларнинг, вирусларнинг ва замбуруғларнинг аҳамияти, норма ва патологияларда ёт антигенга қарши иммунологик жавоб механизмлари тўғрисидаги илмий тушунчани шаклланишида дастурнинг аҳамияти катта бўлиб, Бу талабани тиббий- биологик, профилактик ва клиник билимларни эгаллашга тайёрлайди.

Фаннинг мақсади.  Маъруза дарсларида – муҳим юқумли ва юқумли бўлмаган касалликларнинг диагностикаси, даволаниши ва профилактикаси билан боғлиқ, ҳамда   тиббий бактериология, микология, вирусология ва иммунология тўғрисидаги назарий билимларни таснифланган кўринишда тақдим этишдан иборат. Амалий машғулотларда фанни ўрганишнинг мақсади  – мустақил олиб бориладаган амалий ишлар давомида микроорганизмлар ва уларга қарши  антителалар, уларни аниқлаш усуллари, даволовчи шифокор амалиётида билиши зарур бўлган бирламчи билимларни эгаллаши зарур(техника ҳавфсизлиги қоидаларини, патологик материални олиш, инфекцион материаллар, лаборатория ҳайвонлари,  препаратларни микроскопия қилишни ва б. билан ишлаш қоидалари).  Амалий машғулотлар давомида талабалар назарий билимлари асосида олинган ташҳис маълумотларини тахлил қилиш ва баҳолашни ўрганишади.

Ўқитиш вазифалари:

  • Талабалар микроорганизмлар ҳақида тушунчага эга бўлишлари ва уларнинг хилма-хиллигини, бир-бирларидан фарқ қилишларини ва уларни замонавий классификациясини ўргатиш.
  • Умумий ва хусусий микробиология, вирусология ва иммунология фанини ўзлаштириш, ҳар-бир бўлимида кўриладиган масалаларнинг бир-бирига боғлиқлигини кўрсатиб бериш.
  • Юқумли касаллик келтириб чиқарувчи микроорганизмларнинг патогенлик омилларини, касаллик келтириб чиқаришда бу патоген омилларнинг аҳамияти ва уларни лаборатория шароитида аниқлаш усуллари билан таништириш.
  • Юқумли касаллик келтириб чиқарган микроорганизмларни микробиологик, вирусологик, серологик, биологик текшириш усуллари билан таништириш.
  • Патоген микроорганизмларни аниқлашда вирусологик, иммунологик усуллардан фойдаланишни кўрсатиш.
    • Фан бўйича талабаларнинг малакасига қўйиладиган талаблар

Талаба билиши керак:

  • Микроорганизмлар ва вируслар классификациясини, морфологиясини ва физиологиясини, уларнинг соғлом одам организмига таъсирини, микробиологик диагностика усулларини;
  • одам учун муҳим инфекцион касалликларнинг этиологиясида, эпидемиологиясида, патогенезида ва клиникасида патоген микробларнинг аҳамиятини (бактериялар, замбуруғлар, вируслар), уларнинг қўзғатувчининг биологик хусусиятлари ва инфекция патогенези механизмларнинг, уларнинг клиник симптомлари ва эпидемик қонуниятлари ўзаро боғлиқлиги;
  • асосий антибактериал, вирусларга қарши ва биологик препаратларни қўллашни: антимикроб  препаратларнинг табиатини ва турли гуруҳларнинг таъсир механизмини, қўланилганда пайдо бўлувчи ножуя оқибатларини;
  • микробиотлар (нормал микрофлора), одамда нормада ва  патологияларидаги  аҳамиятини ва уни коррекция қилиш йўлларни, усулларини;
  • Одам иммун системасининг структураси ва вазифаси, унинг ёшга боғлиқ ўзгаришлар, ривожланиш механизмлари ва иммунодиагностиканинг асосий усуллари;
  • иммун система патологиялари ва инфекцион касалликлар диагностикасида (этиологик) асосий замонавий лаборатория усулларини;
  • профилактик эмлаш календарини;
  • бактериологик, вирусологик ва иммунологик текширувларнинг асосийусуларини, ҳамда олинган натижаларнинг баҳолашни;

Бажара олиши керак:

  • профессионал фаолият юритишда дарсликлардан, илмий, илмий- оммабоп адабиётлардан, Интернет тармоғидан фойдаланишни;
  • эпиданамнез ва инфекцион касалликнинг яққол специфик симптоматикасида лаборатор ташҳис усулларини ва йўналишиларини тўғри аниқлашни;
  • материал олиш ва  лабораторияга текширув учун юборишга тайёрлашни, ўткир ичак  инфекциялари (ЎИИ), дифтерия ва эпидемик  цереброспинал менингит қўзғатувчиларини;
  • нажасни қаттиқ озуқа муҳитларига бирламчи экишни (ЎИИ да);
  • йирингли ажралмадан препарат тайёрлаш ва микроскоп остида кўришни (Грам усулида бўяш), гениталийдан –  гонококкка,  қон препарати («юпқа суртма» ёки «қалин томчи») –қайталама тиф  диагностикаси учун;
  • болалардан, озиқ – овқат маҳсулотлари, сут ва б., олинган текширув материалларини, ювиндиларни текшириш учун расмийлаштиришни;
  • водопровод сувидан, озиқ-овқатлардан, ҳаводан санитарн-бактериологик текшириш учун наъмуна олишни;
  • инфекцион материал билан ишлаганда техника ҳавфсизлиги қоидаларига риоя қилишни; иш столи, асбобларни, лаборатория идишларни якунловчи  дезинфекциясини ўтказишни;
  • микробиологик ва серологик текширув натижаларини баҳолаш ва таҳлил қилишни.

Билимга эга бўлиши керак:

  • Интернет тармоғидан фойдаланишни, маълумотларни:  текстларни, таблицаларни  қайта ишлаш  техникасини;
  • Шифокор ва пациентнинг касалланишини олдини олиш мақсадида асбоб ускуналарни  стерилизация, дезинфекция ва антисептик ишлов бериш принципларини;

1.3. Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва соғлиқни сақлаш тизимидаги ўрни

– физика (микроскопик усуллар оптика билан боғлиқ билимларни талаб қилади, стерилизация, пастеризация усуллари, микробларнинг резистентлиги – уларга температуранинг, радиациянинг, биологик   агентларга босимнинг таъсири).

– умумий ва биоорганик химия  (макроорганизмдаги ва микроорганизмдаги биохимик жараёнларнинг механизмини тушуниш учун зарур, лаборатория ишларини  ўтказиш учун, генларни шаклланиши ва уларнинг маҳсулотларини экспресцияси аниқлаш учун, диагностик реакцияларнинг invitro да табиатини ўрганиш, патологияларда патохимик силжишларни, антимикроб  препаратларнинг таъсир механизмини  ўрганиш учун).

– генетик биология  (генетиканинг универсал асосилари билан боғлиқ билимлар,  биологик систематика билан боғлиқ саволлар, классификация ва номенклатура–  умумий микробиология, энтомологияни ўрганиш учун зарур; – инфекция қўзғатувчиларини ташувчиларини аҳамиятини ўрганишда зарур, биология – одам ва ҳайвондар учун умумий бўлган  зооноз инфекцияларни ўрганишда; экология – микробларнинг одам организми ичида биоценозларда, ташқи муҳитда, микроб-хўжайин системасидаги симбиознинг турли вариантларини ўрганишда).

– эмбриология гистологияси  (организмнинг эукариотик ҳужайраларининг структуралари ва вазифаларини билишда, унинг шаклланишидаги қонуниятларни, дифференцировка ва трансформациясини,  эмбрион ва ҳомиланинг она қорнидаги ривожланиш даврларини; – иммун система ҳужайраларини, баъзи бир  вирусларнинг тератоген таъсирини, микроблар сабабли онкоген жараёнларни ўрганишда).

– чет тили ва лотин тили (микроорганизмлар таксономик гурухларининг номлари билиш, Интернетда, чет тилдаги дарслик ва журналлардаги маълумотлар билан ишлашда)

– нормал физиология (турли система, орган ва ҳужайраларнинг нормада ишлашининг умумий қонуниятларини билишда, уларни бошқарилиш механизмларни – ҳусусий микробиология, вирусологиява иммунологиянинг барча бўлимларида билиш керак).

Шу билан бир қаторда бу фан айниқса инфекцион касалликларни ва эпидемиологиясини ўрганишда терапия ва хирургия цикллари учун асос бўлиб ҳизмат қилади (барча хусусий микробиология ва иммунология, микробиологик химиотерапиянингасосларини, лаборатор диагностикани, вакциналар ва бошқа иммунобиологике препаратлар), йирингли ва ярали хирургия (аэроб ва анаэроб йирингли инфекцияларнинг қўзғатувчилари, стерилизация, асептика ва антисептика ва б.) ЛОР, офтальмология, акушерлик ва гинекология.

1.4. Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялар

Ўқув жараёни билан боғлиқ таълим сифатини белгиловчи ҳолатлар қуйидагилар: юқори илмий-педагогик даражада дарс бериш, муаммоли маърузалар ўқиш, дарсларни савол-жавоб тарзида қизиқарли ташкил қилиш, илғор педагогик технологиялардан ва мультимедия воситаларидан фойдаланиш, тингловчиларни ундайдиган, ўйлантирадиган муаммоларни улар олдига қўйиш, талабчанлик, тингловчилар билан индивидуал ишлаш, эркин мулоқот юритишга, илмий изланишга жалб қилиш.

“Микробиология, вирусология ва иммунология”фанини ўқитишкурсини лойиҳалаштиришда қуйидаги асосий консептуал ёндошувлардан фойдаланилади:

Шахсга йўналтирилган таълим. Бу таълим ўз моҳиятига кўра таълим жараёнининг барча иштирокчиларини тўлақонли ривожланишларини кўзда тутади. Бу эса таълимни лойиҳалаштирилаётганда, албатта, маълум бир таълим олувчининг шахсини эмас, аввало, келгусидаги мутахассислик фаолияти билан боғлиқ ўқиш мақсадларидан келиб чиққан ҳолда ёндшилишни назарда тутади.

Тизимли ёндошув. Таълим технологияси тизимнинг барча белгиларини ўзида мужассам этмоғи лозим: жараённинг мантиқийлиги, унинг барча бўғинларини ўзаро боғланганлиги, яхлитлиги.

Фаолиятга йўналтирилган ёндошув. Шахснинг жараёнли сифатларини шакллантиришга, таълим олувчининг фаолиятни активлаштириш ва интенсивлаштириш, ўқув жараёнида унинг барча қобилияти ва имкониятлари, ташаббускорлигини очишга йўналтирилган таълимни ифодалайди.

Диалогик ёндошув. Бу ёндошув ўқув муносабатларини яратиш заруриятини билдиради. Унинг натижасида шахснинг ўз-ўзини фаоллаштириши ва ўз-ўзини кўрсата олиши каби ижодий фаолияти кучаяди.

Ҳамкорликдаги таълимни ташкил этиш. Демократик, тенглик, таълим берувчи ва таълим олувчи фаолият мазмунини шакллантиришда ва эришилган натижаларни баҳолашда биргаликда ишлашни жорий этишга эътиборни қаратиш зарурлигини билдиради.

Муаммоли таълим. Таълим мазмунини муаммоли тарзда тақдим қилиш усули таълим олувчи фаолиятини активлаштиради. Бунда илмий билимни объектив қарама-қаршилиги ва уни ҳал этиш усулларини ижодий тарзда қўлланилиши диалектик мушоҳадани шакллантиради ва ривожлантиради натижада талабани мустақил ижодий фаолияти таъминланади.

Ахборотни тақдим қилишнинг замонавий восита ва усулларини қўллаш – янги компьютер ва ахборот технологияларини ўқув жараёнига татбиқ этиш.

Ўқитишнинг усуллари ва техникаси. Маъруза (кириш, мавзуга оид, визуаллаш), муаммоли таълим, кейс-стади, пинборд, парадокс ва лойиҳалаш усуллари, амалий ишлар.

Ўқитишни ташкил этиш шакллари: диалог, полилог, мулоқот ҳамкорлик ва ўзаро ўрганишга асосланган фронтал, коллектив ва гуруҳ.

Ўқитиш воситалари ўқитишнинг анъанавий шакллари (дарслик, маъруза матни) билан бир қаторда – компютер ва ахборот технологиялари.

Коммуникация усуллари: тингловчилар билан оператив тескари алоқага асосланган бевосита ўзаро муносабатлар.

Тескари алоқа усуллари ва воситалари: кузатиш, блиц-сўров, оралиқ, жорий ва якуний назорат натижаларини таҳлили асосида ўқитиш диагностикаси.

Бошқариш усуллари ва воситалари: ўқув машғулоти босқичларини белгилаб берувчи технологик харита кўринишидаги ўқув машғулотларини режалаштириш, қўйилган мақсадга эришишда ўқитувчи ва талабанинг биргаликдаги ҳаракати, нафақат аудитория машғулотлари, балки аудиториядан ташқари мустақил ишларнинг назорати.

Мониторинг ва баҳолаш: ўқув машғулотида ҳам бутун курс давомида ҳам ўқитишнинг натижаларини режали тарзда кузатиб бориш. Курс охирида препаратлар диагностикаси ва тест топшириқлари ёрдамида тингловчиларнинг билимларини баҳолаш.

“Микробиология, вирусология ва иммунология” фанини ўқитиш жараёнида компьютер технологиясидан, ўргатувчи компьютер дастурларидан фойдаланилади, мавзулар бўйича тарқатма материаллар тайёрланади. Талабалар билимини баҳолаш оғзаки, компьютерли тест шаклларида амалга оширилади.