Ахранова Сахиба Таджидиновна

1992-1998 йилларда Андижон Давлат тиббиёт институтининг педиатрия факультетида тахсил олган. 1998-1999 йиллари Андижон вилоят 2-болалар шифохонасида врач-интерна лавозимида ишлаган. 2000-2006 йиллари Андижон шахар болалар шифохонаси кошидаги 4-поликлиникада врач-педиатр вазифасида ишлаган. 2008-2011 йилларда АДТИ «Умумий ва ижтимоий гигиена” кафедраси ассистенти. 2015-2017 йиллари ТМА Урганч филиали “Жамоат саломатлиги, ССБ, умумий гигиена,жисмоний маданият ва спорт” кафедраси ассистенти лавозимида ишлаган. 2017 йил 4 сентябрдан Тошкент Тиббиёт Академиясининг “Микробиология,вирусология ва иммунология” кафедраси ассистенти лавозимида ишлаб келмоқда. Кафедрада маънавият ва маърифат ишлари бўйича маъсул.