Шавкат Рузиматович

Алиев Шовкат Рўзиматович Тошкент тиббиёт институтида 1979 йилдан буён ишлайди Мехнат фаолиятини тажрибакор сифатида бошлаган. 1979 йилдан Тошкент Давлат тиббиёт институтини санитария  гигиена факультетини тугатгандан сўнг микробиология, вирусология ва иммунология кафедраси ассистенти 1981-1989, кафедра катта ўқитувчиси 1989-1990 ва 1990 йилдан бошлаб доцент бўлиб ишлаб келмоқда. 1988 йил  18 июнда Қозоқистон ССР Олма-Ота шаҳрида Эпидемиология, микробиология ва инфекцион касалликлар илмий-текшириш институти қошидаги ихтисослаштирилган кенгашда “Субпопулационный анализ лимфоцитов при хроническом гепатите и циррозе печени у детей ” мавзуидаги диссертацияни 14.00.36 – Иммунология ихтисослиги бўйича ҳимоя қилган. 1990 йилдан хозирги кунгача шу кафедранинг доцент вазифасини бажаради.

Ш.Р.Алиев нинг илмий ишларининг асосий натижалари илмий ва илмий-оммобоп мақолалар (90), услубий қўлланмалар кўринишида чоп этилган. У тиббий-профилактика факультети Илмий Кенгаши аъзоси.